Машҳур Зен Ҳабитс блоги муаллифи ўз ўқувчиларига ҳаётидаги сўнгги воқеалар ҳақида сўзлаб берди. Муҳим бир иш устида ишлай туриб у бир неча бор, енгилганини тан олишга ва барчасини тўхтатишга тайёр эди. Блоггер диққатини бир жойга жамлай олмай қолади ва тўғри овқатланиш ҳам издан чиқа бошлайди.
Шунда Лео бундай ортиқ бўлмаслигини, мотиватсиясини қайтариши кераклигини тушунди. Натижада у ўзи учун самарали методни ўйлаб топди.
Калит принципи
Методнинг ғояси калити қуйидагича:
Сизнинг кайфиятингиз манзилга етиб ололасизми ёки тўғри йўлга қайтасизми шунга боғлиқ бўлади.
Лео кишилар ўз ҳис-туйғулари сабаб кўп енгилишларига ишончи комил
Биз бирор ишни қандайдир сафар, касаллик, оилавий шароитлар сабаб тўхтатиб қўямиз. Лекин унинг ярим йўлда қолиб кетишига юқоридагилардан кўра, биз улар орқали ҳис қиладиган туйғулар сабаб бўлади.
Ўша сафар ёки касаллик сабаб биз руҳан толиқамиз ҳамда бу чарчаш бизни режалаштирган ишимизни қилишдан маҳрум қилади. Кайфиятимиз бузилади, барчасига қўл силкиб қўя қоламиз.
Бундан ташқари бошқа юмушлар билан банд бўлганимизда фойдали машғулотлардан ҳам воз кечамиз. Вақтнинг йўқлиги билан ўзимизни ўқлаймиз.
Метод нимани мужассам қилади
Мавжуд муаммоларни аниқланг ва калит саволлар беринг
Муаммони рад қилиш орқали тўғри йўлдан адашасиз. Шунчаки, “Мен ўзимни ёмон ҳис қиляпман. Чарчадим ва енгилишни истайман” денг. Шундан кейин ўзингиздан ҳақиқатдан ҳам бу ишдан воз кечишни истайманми ёки яна бошидан бошлашга куч топа оламанми деб сўранг
Битта оддий қадам ташланг
Агар сизда қандайдир сабаб бўлса, аввалги бирор ишни қилиш ҳақида ўйланг. Мисол учун аввал сиз медитатсия билан шуғуллангансиз, бироқ ҳозир йўқ. 30 ёки 10 сония ичида у билан қайташуғуллана оласизми? Спорт билан шуғулланишни там ташлаган бўлсангиз 2 дақиқа бирор машқ қилинг. Бундай оддий қадамлар яхши бошланиш бўлади.
Ғалабаларга эътибор қаратинг
Агар биринчи қадамни бажарган бўлсангиз, аллақачон мақсадга эришиш йўлидасиз. Ўзингизни ўзгартиришнинг уддасидан чиқяпсиз. Бу эса қувонарли ҳолат. Ҳар кун мақсадингизга яқинлаштирадиган нимадир қилинг. Масалан, ҳар кун спорт билан шуғулланиб босимни орттириб боринг.
Яна ғайрат билан ишлашга қайтинг
Агар сиз юқоридаги тавсияларга амал қилсангиз, узоқ вақтга етадиган мотиватсияни тиклашингиз ва севимли машғулотингиз билан шуғулланишга куч топишингиз мумкин. Вақт ўтгани сайин кучлироқ бўлиб борасиз. Ана ўшанда омадсизлик йўлингизни тўса олмайди.
Манба: Like It «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар