23:14 / 09.09.2017
6 845

Суҳбатдошингизнинг ёлғон ёки рост сўзлаётганини билишни истайсизми?

Суҳбатдошингизнинг ёлғон ёки рост сўзлаётганини билишни истайсизми?
Суҳбатдошингиз ёлғон сўзлаётганини билишнинг психологик усулларидан ички ишлар ва милиция ходимлари унумли фойдаланадилар. Улардан энг асосийларини қуйида келтирамиз.

Суҳбат чоғида қўл ҳаракатлари номутаносиб қимирлайди. Алдаётган киши қўли билан кўпроқ юз қисмига тегинади: бурнини ёки қулоғини ушлаб қўйиши мумкин.

Ёлғончи суҳбатдошининг кўзларига қарамасликка уринади. Алдаётган киши қўлларини қорни ёки юрак соҳасига яқинлаштирмайди.

Ҳиссий номутаносиблик:


Эмоционал сўзлар кутилмаганда бошланиб, бирданига тугатилади. Саволингизга узоқ тўхталиб, кейин жавоб беради.

Сўзлари ва юз ифодаси бир-бирига тўғри келмайди. Ёлғончи совғани олиб, аввал «менга ёқди» дейди, кейин жилмаяди, табиий ҳолатда булар айни бир вақтда бўлиши керак.

«Сени севаман» деганда қошлар чимирилмаслиги керак.

Агар инсон чин дилдан кулса кўзлари ҳам кулади, ёлғон жилмайишда эса фақат лаблар иштирок этиб, бошқа аъзолар ҳаракатсиз қолади.

Ёлғончи суҳбатдошига қараганда ўзини ноқулай ҳис қилади ва орқасини ўгириб сўзлашни маъқул кўради.

Турли буюмлар (китоб ёки финжон) ни сиз ва ўзи ўртасига қўяди, гўёки онг остида ёлғонини яширишга урингандек.

Ёлғончи бир маъромда, тинч сўзлайди, суҳбатдаги тўхталишларда ўзини жуда ноқулай сезади.

Айбдор ноўрин ҳазиллар билан ёлғонини сездирмасликка уринади. Агар суҳбатдошингиз алдаётганини сезсангиз, суҳбат мавзусини тезда ўзгартиринг, у бундан қувониб сизга эргашади. Рост сўзлаётган киши эса ҳайрон бўлиб, аввалги мавзуни давом эттиришга уринади.

Суҳбатдошингизда юқоридаги белгилардан биронтасини сезсангиз, у ёлғончи дегани эмас, албатта. Юқорида санаб ўтилган белгиларни дўстингизнинг доимий ҳулқ-атвори билан солиштирган ҳолда хулоса чиқарган маъқул.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Суҳбатдошингизнинг ёлғон ёки рост сўзлаётганини билишни истайсизми?