22:43 / 10.09.2017
7 847

Мунажжимлар башорати: 11 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 11 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

11 сентябрда уй олди-сотдиси, ҳуқуқшунос маслаҳатларини олиш муваффақиятсизлик келтиради. Айниқса, бу амалларни адо этиш натижасида катта миқдордаги молиявий йўқотишларга юз тутишингиз мумкин. Майда-чуйда ишлар билан машғул бўлиш кони фойда. Даромадингизга даромад қўшади. Кечқурун фавқулодда иш билан яқин манзилга жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор. Молиявий аҳволингиз ва соғлиғингиз бугун тобида бўлиши кутилмоқда.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Атрофингизда бўлаётган яхши-ёмон ишларни кўриб ҳеч қанақасига таъсирланманг. Бу ишларингизда унум йўқолишига олиб келади. Чалғиш ёхуд сиқилиш натижасида қўлингиз ишга бормай қолиши мумкин. Муаммоларни ҳал этишда босиқлик билан иш тутинг. Ҳар бир ишни ўз вақтида адо этишга ҳаракат қилинг. Кечикиш бугун сизни моддий жиҳатдан зарар кўришга олиб келади. Кечқурун уйингизга меҳмон келиш эҳтимоли бор. Баъзиларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши ҳам мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

11 сентябр куни тадбиркорлар учун анча оғир ишлар рўбарў бўлади. Гарчи бу кундалик юмушингиз бўлса-да, ҳамкорларингиздан баъзилари тўнини тескари кийиб сизнинг асабларингизни таранг торттириши турган гап. Шунга қарамасдан, молиявий манфаатдорликни қўлдан берманг. Бошқа ишга ўтиш учун бугунги кун хайрли кечмайди. Борига шукр қилиб туришингизга тўғри келади. Кечқурун оилангизда пул туфайли жанжал юзага келиши мумкин. Асабларни асранг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун юлдузлар сизга оила аъзоларингизга янада яқинроқ бўлиш ва юқори лавозимдаги шахсларга гап қайтармасликни маслаҳат беришади. Хусусий мулк масаласида жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Бу муаммони ҳуқуқшунос иштирокисиз ҳал эта олмайсиз. Кечқурун баъзи дўстларимиз мерос билан боғлиқ ёқимли хабар эшитишлари кутилади. Нимаики иш қилманг, уйдагилар билан албатта маслаҳатлашинг. Ўзингизга яхши бўлади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

11 сентябрда эрталаб ўзингиз учун жуда қимматли хабар эшитасиз. Бу, шубҳасиз, пул билан боғлиқ. Муаммолар қалашиб кетган бўлса, сира қўрқувга тушманг. Кўз қўрқоқ бўлгани билан қўл тоғни толқон қила олади. Моддий манфаат кўриш масаласида яқин дўстлар ёрдамига таянишингизга тўғри келади. Агар ташкилотчилик қобилиятингиз бўлса, оилангизда бугун етакчилик қила олишингиз аниқ. Аксинча бўлса, фақат тингловчи ролини ижро этинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Қайсидир ҳамкасбингиз билан сен-менга бориб қолишингиз мумкин. Бундай лаҳзаларда эмоцияни назорат эта билишингиз керак. Тўғри, ўз манфаатингиз, шаънингизни ҳимоя этишингиз шарт, аммо бошқачароқ, дипломатик усуллардан фойдаланиб. Олисдаги қариндошларникига меҳмонга бориш бугун сизга бир дунё лаззат бахш этади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар соғлиғини кун давомида назоратда ушлашлари лозим.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

11 сентябрда шахсий автомобилингиз ёки бирор техник ускунангизнинг бузилиш эҳтимоли сезилмоқда. Бу муаммони эрталабдаёқ бартараф этиб қўйганингиз маъқул. Уйдан ташқаридаги муҳаббат ва севги изҳорларига умуман ишонманг. Бу сизга ҳар жиҳатдан фақат зиён етказади. Мавқеингиз ортиши ҳам ҳақиқатга яқин бўлиб турибди. Бунинг учун профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни янада қойиллатиб қўйишингиз тавсия этилади. Башарти саломатлигингизга беэътибор бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида жиддий хасталик орттириб олишингиз мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун нафақат эски қадрдонлар билан суҳбатлар қуринг, балки янги дўстлар орттиришга ҳам уриниб кўринг. Бу ишингиз албатта ўнгидан келади. Айниқса, иш юзасидан янги танишингиз кўпайса, бу сизга фақат наф келтиради. Куннинг иккинчи ярмида анчадан бери жиғингизга тегиб келаётган бир одам билан тўқнашиб қолишингиз кутилади. Ораларингизда жанжал келиб чиқиши мумкин. Лекин жанжал сизнинг фойдангизга якун топади. Ишонинг, ўша кимса энди сизга қайтиб яқинлаша олмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

11 сентябр куни кўчада, уйда ва ишхонада ҳам одамларнинг энг ёқимтой суҳбатдошига айланишингиз кутилмоқда. Ишларингизни ҳам ўз вақтида уддалай олсангиз, нафақат чўнтагингиз пулга тўлади, балки раҳбарлардан ҳам мақтовлар эшитасиз. Миянгизда иш билан боғлиқ янги ғоялар туғилган бўлса, бировларга гуллаб қўйманг. Ундан кўра фурсат етишини кутинг ва уни раҳбарларга шипшитинг. Куннинг иккинчи ярмида хонадонингизга сиз кутган инсонлар меҳмон бўлиб келишади. Лоҳасликни ҳис эта бошласангиз, дарров врачга учрашинг. Бу қуёшдаги портлашлар туфайли ерга ёпирилиб тушган магнит бўронлари асорати бўлиши ҳам мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Илож қанча, бугун кунингиз ҳақиқий душанбадагидек жуда оғир ўтиши кутилади. Бироқ сабрлисиз. Иродангиз ҳам мустаҳкам. Шундай экан, ишланг, қанчалар оғир бўлмасин, меҳнат қилинг. Худо ишлай олмаслик балосига йўлиқишдан асрасин. Тадбиркор бўлсангиз, шериклар билан ўзаро муносабатларни интернет орқали мустаҳкамлаб борганингиз маъқул. Кечқурун жуфтингизни олиб кўча айлансангиз, бир олам завқ оласиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

11 сентябр куни одатдагидек биринчи планда ишингиз туради. Бу уйдагиларингизга ёқмаслиги, улар сиздан хафа бўлишлари мумкин. Оилавий муаммолар қалашиб ётган бўлса керак, уларни тушдан сўнг йўл-йўлакай ижобий ҳал этиш имконига эга бўласиз. Саломатликни сақлашга қаратилган профилактика, гимнастика бугун сизга жуда катта наф бериши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар айнан шу ишларни амалга ошириши керак. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар еманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун қандай иш бўлишидан қатъи назар енг шимариб астойдил киришаверинг. Сиз уддалай олмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Атрофдагилар билан мулоқотда қарама-қарши фикрлар айтиб қўйишдан сақланинг. Бекорга ҳурматингиз йўқолгани қолади. Муҳаббатда фақат қалбингиз амрига қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Оиладаги мажбуриятларингизни сидқидилдан адо этсангиз, муаммо чиқмайди, хотиржам бўласиз.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 11 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?