Сиз ҳаётингизни тубдан ўзгартиришга қарор қилдингизми? Ишингизда муваффақият қозонишни, ўз-ўзингизни тарбиялашни, бошингизни салбий ўйлардан холос қилишни ва ёқимлироқ бўлишни хоҳлайсизми?
Фаоллик билан киришишдан олдин ўзингизга бир нечта саволлар беринг. Уларнинг ёрдамида аслида сизга нима кераклигини тушуниб оласиз.
Ҳозир мен ўзимни нима учун мақташим мумкин?
Ҳаётимизни яхшилаш мақсадида кўпинча биз ўз-ўзимизни қийнаш билан шуғулланамиз, бу билан ўзимизнинг кучли томонларимизни билишга ҳаракат қиламиз. Бу фойдасиз. Фақат ўзига ишониш орқали тўғри мақсадлар қўйиш ва уларни амалга ошириш учун энг қулай йўлларни танлаш мумкин.
Шунинг учун ҳозирнинг ўзидаёқ ўйлаб кўринг, ўзингизни нима учун мақтай оласиз? Руҳланган одамгина ҳақиқий жасоратларга қодир бўлади.
Севган ишим билан шуғулланаяпманми?
Бу савол касб соҳасига тегишли. Сиз ҳақиқатан ҳам ўзингизни қизиқтирадиган, ривожланишга ва мукаммал бўлишга ёрдам берадиган иш билан шуғулланяпсизми?
Ёки сиз ишга фақат бир тийинсиз қолмаслик учун ноиложликдан борасизми? Агар ишдан қийналаётган ва жаҳлингиз чиқаётган бўлса, ўзингизнинг ҳақиқий мақсадингиз ҳақида ўйлаб кўришнинг айни вақти.
Нима учун уларнинг мен ҳақимдаги фикрлари мен учун шунча муҳим?
Ўзингиз билан виждонан гаплашиб кўринг, нима учун сизни қариндошлар, дўстлар, ҳамкасблар, қўшнилар нима деб ўйлашлари ташвишга солади? Балки ҳаммаси болаликка бориб тақалар: беш баҳонинг орқасидан қувишлар, ота-оналарнинг севгисини қозониш ва уларга ёқиш истаги. Буларнинг сабаблари қандай бўлмасин, ички музокаранинг якуни ҳаммаси ўтмишда қолганлигини англаш билан тугасин. Сиз эса ҳозир ва шу ерда яшаяпсиз.
Нима учун ўзимга ёқмаган одамлар билан мулоқот қиламан?
Гап улар билан мулоқотда бўлиш ёқмаса ҳам, қандайдир сабабларга кўра сиз бу алоқани сақлашга ҳаракат қиладиган дўстларингиз ҳақида кетяпти.
Бундай «дўстлик» (аниқроғи тобелик) сизни бахтли қилмайди, улар билан учрашувлардан кейин сиз уйга руҳий жиҳатдан тушкун ҳолатда қайтасиз. Ўзингиз яхшилаб ўйлаб кўринг, бу сизга нима учун керак? Жавоб ҳақиқатда сизга ким кераклиги ва кимлар сизни пастга тортишини тушуниб олишга ёрдам беради.
Манба: «Daryo.uz» “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда