ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
14 сентябр куни ишда ҳам, шахсий ҳаёт, муҳаббатда ҳам фаоллик кўрсатишингизга тўғри келади. Бугун сизга дангасалик дўстлик қилмайди. Вазиятни ҳам тезлаштиришга уринманг. Яхшиси, ўз ишларингиз билан банд бўлинг, тинчгина пул топишингизни билинг. Бугун олис сафарга отланиш, тиббий муолажалар олиш муваффақиятсизлик келтиради. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Тадбиркор бўлсангиз, 14 сентябр куни барча иш юзасидан ташкил этиладиган учрашувларни тушдан кейинга белгиланг. Башарти янги хабарлар тинглашни истасангиз, дўстлар, танишларга эмас, интернетга мурожаат этинг. Молиявий жиҳатдан бугун бақувватсиз. Йирик харидларни амалга оширсангиз, дўстлар билан ресторанда ўтириб қайтсангиз ҳам ярашади. Суюкли инсонингизга совға харид қилишни ҳам эсдан чиқарманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
14 сентябр куни эрта тонгдан дардкаш қидира бошлайсиз. Унга барча ташвишлар, армонларингизни тўкиб солгингиз келади. Афсуски, топа олмайсиз. Қалбингиз сизга ҳамдард. Унга тўкиб солинг борингизни. У ўзгалар каби сиз учун ясама қайғуришларни ўйлаб топмайди. Ачинса, росманасига ачинади. Йўл кўрсатса, фақат тўғри йўлни кўрсатади. Бугун ишхонада раҳбарлар кўзига кўринмай турганингиз маъқул. Вақтни шошилтирманг. Омад келса ҳам, омадсизлик илакишса ҳам тақдирга тан беринг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун қариндош-уруғлардан бири билан гап талашиб қоласиз. Орангизда жанжал келиб чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бахтга қарши, баҳслар, жанжаллар ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Қадрдонларни икки тарафга итқитиб ташлай олади холос. Босиқ бўлинг. Тафаккурга суянган ҳолда иш тутинг. Саёҳатга чиқадиганлар учун 14 сентябр жуда мароқли кечади. Саломатлигингизни эҳтиётланг. Бугун врач қабулига кириш ҳам омадли кечади. Кечқурун уйингизга сира кутилмаганда меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
14 сентябр куни ишхонангизда ҳамкасблар орасидаги турли ғийбатга қоришиқ суҳбатга аралашиб қолишдан сақланинг. Бу сизга фақат зиён етказади. Тадбиркорлар яқин орада ўйлаб топилган янги лойиҳа бефойда эканини англаб етишади. Афсуски, кеч. Буёғига мулоҳаза билан фикрлашингизга тўғри келади. Оила қурмаганлар эса муҳаббатда муваффақиятга эришишади. Танлаганингиз ниҳоят сизга эътиборсиз эмаслигини англаб етади. Асабни асранг. Шахсий машинангиз бўлса, йўлларда эҳтиёткор бўлинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Ишхонада ҳамкасблар олдидаги обрўйингизни сақланг, бўлар-бўлмас гаплар гапирилишига йўл қўйманг. Шу кунга қадар жуда кўпчиликка фойдангиз теккан. Энди буёғига ўзингиз ҳақингизда ҳам ўйланг. Аёллар, қиз-жувонлар гўзаллик салонига бориб келишлари, ўзларига ёққан кийимларни харид қилишлари ва табиат қўйнида дам олиб қайтишлари тавсия этилади. Бунинг учун молиявий аҳволингиз арзирли даражада яхши бўлади. Кечқурун болаликдаги дўстлар билан учрашиб суҳбатлашишингиз кутилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Олдинига иш билан боғлиқ ўйлаб топган ғояларингиз жўндек туюлса-да, орадан маълум вақт ўтиб адашмаганингизни англаб етасиз. Кун давомида қўшимча даромадли ишларни таклиф этишлари мумкин. Бу масалага жиддий эътибор қаратинг, акс ҳолда хатога йўл қўйишингиз ҳеч гап эмас. Оила қурмаганлар бугун муҳаббатда омадсизликка юз тутишади. Танлаганингиз ишончингизни оқламади. На илож, бошқасини қидиришингизга тўғри келади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
14 сентябр эрта тонгдаёқ қарзлардан қутулиш пайида бўлинг ва кейин умуман қарз олманг. Қарз олганингиз сайин молиявий аҳволингиз тобора ёмонлашиб бораверади. Шахсий ҳаётингизда ғалати, тушунарсиз ҳодисалар содир бўла бошлаганига гувоҳ бўласиз. Уларни алоҳида назоратдан ўтказинг. Шунда жуфтингиз ва сизнинг орангиздаги муносабатлар мустаҳкамлана бошлайди. Кечқурун саломатликни ҳам бир назоратдан ўтказиб қўйинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
14 сентябр куни омадга эришиш йўлида ҳеч қандай тўсиқ сизга халал бера олмайди. Олға босинг ва эзгу ниятларингизга етинг. Кайфиятингиз ва юз тузилишингиз шу қадар жиддий тус оладики, каттакондан каттакон муаммолар ҳам ортга чекинаётганини пайқайсиз. Кечқурунга бориб ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз кутилади. Дарҳол чорасини кўринг. Ҳойнаҳой, шамоллаш, грипп бошланиш арафасида бўлса керак. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Куннинг биринчи ярмида сизга жуда сердаромад иш таклиф этишлари мумкин. Дарров рози бўлинг. Билим доирангизни кенгайтириб, тажрибани ошира борсангиз, яқин келажакда ҳамкасбларга қанчалар истеъдодли эканингизни намойиш эта оладиган бўласиз. Кечқурун дўстларингиз молиявий жиҳатдан ёрдам кўрсатишлари кутилмоқда. Лекин пул сарфлашда жуда эҳтиёт бўлинг. Эртанги кун ҳақида ҳам қайғуришни унутманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
14 сентябр куни ишларингиз ҳам, хаёлларингиз ҳам чалкаша бошлаганини ҳис этасиз. Олдингизда қандайдир тушунарсиз тўсиқлар ҳосил бўлгандек туюлади. Аслида ундай эмас. Ишларингиз тобида бўлади. Фақат бўлмағур хаёлларни миянгиздан ҳайдаб сола билсангиз бас. Куннинг иккинчи ярмида нотаниш аёл сизни пул билан боғлиқ қалтис ишга таклиф этиши мумкин. Рад этинг. Кечқурун руҳий ҳолатингизни яхшилаш ҳаракатида бўлинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Улкан режалар тузган бўлсангиз, уларни амалга ошириш вақти етди. Қаршингизда тўсиқлар йўқ. Ҳамкасблар орасида жиддийроқ бўлинг. Ёлғон муҳаббат алдовларига ўралашиб қолишдан сақланинг. Оиласизлар ҳам бугун алданишлари кутилади. Яхшиси, ёлғиз қолинг. Ўйланг, мулоҳаза қилинг, эртанги кун ҳақида режалар тузинг. Яратгандан ўзингизга, оилангизга омад сўранг! Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Шамоллаб қолишдан сақланинг.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда