ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
17 сентябр куни атрофингизни фақат ўзингиз учун яқин ва севимли инсонлар қуршаб олиши учун курашинг. Шунда кунингиз хайрли ва мароқли кечади. Бу нарса ҳатто шахсий ҳаётингизда ҳам муҳим рол ўйнамайди. Иккиюзламачи ва ғийбатчилар билан иложи борича мулоқотга киришманг. Муҳаббатда фақат туйғулар амрига бўйсунинг, шунда жуфтингиз ёки танлаганингиз билан орангизда қайноқ ишқ олови янада кучлироқ аланга олади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Анчадан бери амалга ошмай, якунини топмай сизни хит қилиб келган ишлар ниҳоят якун топади ва елкангиздан гўё тоғ ағдарилгандек енгил тортасиз. Кун давомида қизиқарли танишувларни бошдан кечиришингиз ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Бу танишувлардан бири оила қурмаганлар учун севгига айланиб кетиши ҳам ҳеч гапмас. Саломатлигингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг. Имкон даражасида кечки пайт қон босимингизни ўлчатиб олинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
17 сентябрда зерикиш, ранжишга умуман баҳона бўлмайди. Сизни фақат қувончли ҳодисалар қуршайди. Ёқимли совға-саломлар, ёқимли хабарлар, эски қадрдонлар билан тасодифий учрашувлар қалбингизга баҳорий туйғуларни ҳадя этади. Молиявий аҳволингиз ҳам тобида, шундай экан, қўрқмасдан харидларни амалга оширсангиз бўлади. Янги иш топиш ва уй олди-сотдиси бугун муваффақиятли кечади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Тадбиркор бўлсангиз, яқин дўстларингиздан бири сизга ажойиб бир лойиҳани тақдим этиши мумкин. Агар шерикчиликда лойиҳани ҳаётга тадбиқ этсангиз, сира афсус чекмайсиз. Биринчи маротаба суҳбатлашаётган одамлар билан дипломатларча мулоқот қилинг. Оилавий байрам ёки тадбир ташкил этиш ниятингиз бўлса, бу ишни кейинга қолдиринг. Бугун вақтингиз ҳам, пулингиз ҳам етмайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
17 сентябр куни мулоқотдан тўхтай олмаслигингиз кутилади. Гоҳ эски танишлар, қадрдонлар, биродарлар, кетидан эндигина танишганлар билан турли мавзуларда суҳбатингиз қизийди. Бугун сизга сердаромад иш, турмуш қуриш ва саёҳатни таклиф этишлари мумкин. Қай бири маъқуллигини ўзингиз ҳал этинг. Ҳаяжонланманг. Қалб амрига қулоқ тутинг, у алдамайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Соғлиқни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Молиявий масалада бугун муаммо бўлмайди. Яратганнинг ўзи ризқингизни етказади иншооллоҳ.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун дам олиш куни. Сизни фақат оилавий муаммолар, юмушлар банд этиши мумкин. Бунда ҳам худбинликка чек қўйган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз тавсия этилади. Даромад ҳам бугун ёмон бўлмаслиги кутилмоқда. Қарзларингиз бўлса, дарҳол эгаларига етказишингиз мумкин. Бемор қариндошлардан хабар олинг, ҳол сўранг, имкониятингиз бўлса, моддий кўмак беринг. Кечқурун асосий вақтингизни соғлиқни мустаҳкамлаш ва аёл киши бўлсангиз, ташқи кўринишингизни тартибга келтириш учун сарфланг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
17 сентябрда қандай ишга қўл урманг, албатта муваффақиятга эришасиз ва бу ишларни жуда осонлик билан адо этасиз. Фақат реаллик сари интилинг, иллюзиянинг ортидан қувманг. Дам олиш куни бўлгани боис уйдаги муаммоларни ҳам тўлиқ бартараф этишга улгурасиз. Агар севимли инсонингизни ёрдамга чақирсангиз, яна яхши. Кечқурун сизни меҳмонга таклиф этишлари кутилади. Спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан сақланинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Гарчи уйингизда ишлар қалашиб ётган бўлса-да, ёлғиз қолишга ҳаракат қилинг. Дам олиш ҳам керак-да ҳаётда. Учрашувлар ва сафарни бугунга режалаштирган бўлсангиз, бу режаларингиз кутилмаганда ўзгариб кетиши ҳам мумкин. Ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Энг муҳим вазиятларда ортга чекинманг. Кечқурунги кўнгилочар машғулотларни ҳам бошқа кунга қолдиринг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар еманг. Ошқозонингизда жиддий муаммо туғилиши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
17 сентябр куни ишларингиз шу даражада кўп бўладики, бемалол ўтириб овқатланишга ҳам вақтингиз бўлмаслиги мумкин. Кун давомида ўзингиз анчадан бери интиқ кутаётган инсон қўнғироқ қилиш эҳтимоли бор. Учрашув аъло даражада ўтади. Зинҳор эмоцияга эрк берманг, ҳаётга реал қарашга интилинг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Ётишдан олдин қатиқ ичиб ётинг, тушларингиз ширин кечади. Соғлиғингизга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Миянгизда анчадан бери айланаётган янги лойиҳаларни янада пишитинг. Сира шошилманг. Муҳаббатда оила қурмаганларни жиддий кўнгилсизликлар кутади. Бунинг олдини олса ҳам бўлади. Телефонингизни ўчиринг-у, табиат қўйнида дам олиш учун жўнанг. Иллюзияга эрк берманг. Ана ўшанда танлаганингиз билан орангизда муаммо туғилмайди. Кечқурун покланиш билан боғлиқ машғулотларни адо этсангиз нур устига аъло нур бўларди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
17 сентябр куни катта ишлар, йирик лойиҳалар устида бош қотиришни бас қилинг. Ундан кўра чала қолган ишларингизни охирига етказиш пайида бўлинг. Ана шулар сизга даромад келтириши мумкин. Оилавий ҳаётингизда куннинг иккинчи ярмида ёқимли лаҳзалар юзага келиши мумкин. Қондошлар билан мулоқотда жаҳл отига минманг. Акс ҳолда бу мулоқот катта жанжал билан якун топиши ҳеч гап эмас. Саломатлигингизни асранг, зарарли одатлардан воз кечинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар сизга эрталабданоқ уй юмушларига астойдил киришишни, тушдан кейин уй таъмирига киришишни маслаҳат беришади. Пул масаласи фақат сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Демак, бемалол харидларни амалга ошираверсангиз бўлади. Кечки пайт эски қадрдонлар, дўстлар билан учрашиб суҳбат қуришингиз кутилади. Атрофдагилар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи