ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар муаммо пулга келиб тақаладиган бўлса, ҳеч кимдан ёрдам кутманг. Яхшиси, қарз кўтариб сарсон бўлгандан, қўшимча даромад келтирувчи иш изланг. Қачонлардир жанжаллашиб қолган дўстингиз билан 18 сентябр куни ярашасиз ва бу кайфиятингизни бир неча поғона юқорилатиши тайин. Муҳаббатда оила қурмаганларга бугун омад кулмайдиганроқ бўлиб турибди. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш ҳақида қаттиқроқ қайғуринг. Кечқурун шамоллаб қолишдан сақланинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
18 сентябр куни атрофдагиларнинг фикрига қарши бора кўрманг, нақ балога қоласиз. Тўғри, қайсарлигингизни кўпчилик билади, аммо бугун бу ҳам сизга ёрдам бермаслиги мумкин. Кечқурунга бориб саломатлигингиз панд бериб, ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз эҳтимоли бор. Дарҳол врачга мурожаат этинг. Мавсумий кийимларда кўчага чиқинг ва зинҳор бошқа шаҳарга боришни режалаштирманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун муҳим ҳужжатларга имзо чекишингизга тўғри келиши мумкин. Сергакликни қўлдан берманг. Арзимаган хатолик ҳам сиз учун қимматга тушиши мумкин. Ишда ҳам кечга қадар керагича толиқасиз. Лекин молиявий муаммолар сизнинг фойдангизга ҳал бўлиб кайфиятингиз кўтарилади. Фақат харажатларга зеб бериб юборманг. Тежамкор бўлинг, зиён кўрмайсиз. Кечқурун йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
18 сентябрда ишхонада зиммангиздаги мажбуриятларни адо этиш пайида бўлинг. Башарти ҳамкасблар билан суҳбатлашиб вақт ўтказсангиз, раҳбарлардан дакки эшитиш уёқда қолиб пулдан ҳам қуруқ қолишингиз ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётдаги ташвишларга барҳам бериш учун куч ва сабр керак бўлади. Ҳеч бир масалага енгил қараманг. Саломатлигингиз ёмонлашуви кутилади. Ҳойнаҳой, бош оғриғи ёки грипп аломатлари сизни безовта қилса керак. Кўча таомларини истеъмол қилишдан тийилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Агар бир мақсад йўлида астойдил ҳаракат қилсангиз, бўлар-бўлмасга чалғийвермасангиз, кунингиз хайрли кечади. Мавқеингиз ортишини истайсиз, бу ҳақиқат. Бироқ бунинг учун нафақат кўп ишлаш, балки ўрганиш ҳам керак. Билим даражангизни оширишингиз талаб этилади. Оила қурмаган бўлсангиз, 18 сентябр куни эҳтирос ва алдамчи туйғуларга лаққа тушманг, биринчи навбатда соғлиғингизга путур етиши мумкин. Кечқурун ёлғизликда вақт ўтказинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
18 сентябр куни жамоангизда яна бир бор ўзингизни кўрсата оласиз. Шунинг учун бўлса керак раҳбарлар лавозимингизни ошириш ҳаракатига тушишади. Лекин уларга эмас, худога ишонинг. Шунда орзуларингиз ҳақиқатга айланиши осон кечади. Жуфтингиз билан яна жанжаллашиб қолмаслик учун мулойимроқ, ҳушёрроқ муносабатда бўлинг. Саломатликни тиклаш учун эса ҳаммом амали катта ёрдам беради. Кечқурун сизни қайсидир танишингиз ўз уйига меҳмонга таклиф этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Иш юзасидан куннинг биринчи ярмида янги танишувларни бошдан кечирасиз. Тадбиркор бўлсангиз, бу танишувлар сизга жуда асқотиши мумкин. Катта ишга катта пул тикишдан олдин тажрибаси сизникидан кўпроқ инсонларга маслаҳат солинг, шунда инқирозга юз тутмайсиз. Кечқурун кутилмаганда ғойибдан қўлингизга катта пул келиб тушиши мумкин. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи овқатларни еманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
18 сентябр ҳуқуқшунос орқали ҳал бўладиган муаммолар юзага келиши кутилади. Кун давомида ҳис-туйғулар тафаккурингиздан устун келишга ҳаракат қилиши мумкин, эҳтиёт бўлинг. Ижодкорлар бугун ҳар қандай одамнинг юрагини сел қила олувчи бир асар ёзишни бошлашади. Билинг, бугун ёзила бошланган асарнинг келажаги порлоқ бўлади. Соғлиқни эса эринмасдан тез-тез назорат қила боринг. Ғийбатчилар, ҳасадгўйлар, ичи қоралар билан мулоқот қилманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Муҳаббатда бугун омадингиз чопади. Айниқса, оиласиз бўлсангиз, кунингиз туғди деяверинг. Танлаш имкониятларингиз шу қадар кўпаядики, бошингиз айланиб ҳайрон бўлганча ўтириб қоласиз. Ана шундай лаҳзаларда қалбингиздан маслаҳат сўранг. У сизга муносибини танлаб бера олади. Ишхонангизда кимдир сизни синдирмоқчи, йўлдан чиқармоқчи бўлганидан хабар топасиз. Эътибор қилманг, охирини кутинг. Бировга қасддан қазилган чуқур ҳеч қачон бировга насиб этмайди, балки ўша чуқурни қазиганнинг ўзига буюради.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
18 сентябр эрталаб негадир кайфиятингизда тушкунлик, ўзингизни тутишингизда жаҳлдорлик аломатлари сезила бошлаши мумкин. Ҳатто яқинларингизни ҳам кўришни истамай борасиз. Эсда тутинг, бугунингиз жанжал ёки хафагарчиликлар эмас, тинч ва аҳил ҳаёт учун хизмат қилиши лозим. Кун давомида янги дўстлар орттиришингиз кутилади. Худди ўшалар молиявий муаммони ҳал этишда кўмаклашиб юбориши мумкин. Кечқурун қилинган муҳаббат изҳорлари, романтик учрашувларнинг умри боқий бўлади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Оилада қандай воқеа содир бўлмасин, қандай вазият юзага келмасин, эътибор билан ёндашинг. Ишда ҳам топшириқлар кўпайгандан кўпаяди. Аммо биринчи ўринда оилавий юмушларни бажариб қўйишингиз керак. Лекин юмушларни бажаришда ёлғиз эмас, тажрибали инсонлар билан биргаликда ҳаракатлар содир этинг. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда бугун ҳис-туйғулар сизга душман чиқиши мумкин холос. Шунинг учун тафаккурни ишга солмасангиз бўлмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
18 сентябр куни суюкли инсонингизга нисбатан сабрли ва мулойим муносабатда бўлинг. Башарти орангизда жиддий муаммолар пайдо бўлганини сезсангиз, асосий ишни ташлаб қўйиб бўлса ҳам муаммони ижобий ҳал этинг. Пул масаласида хотирингиз жам бўлсин. Кечқурунга бориб унинг ўзи сизни қидириб келади. Таваккалчиликка асло ўрин берманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, қўшимча куч йиғиб оласиз.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи