2003-йил февралида USA Today нашри бир қизиқарли изланишларнинг натижасини эълион қилди. Унгача 1 йил аввал иштирокчилар ўз олдиларига йил давомида эришадиган мақсад қўйдилар. Уни ёзиб қўймаганларнинг бор йўғи 4 фоизигина олдиларига қўйган мақсадларига эришдилар. Янги йил бошида ўз мақсадларини ёзиб қўйган қатнашчиларнинг 46 фоизи ўз мадсадига етишгани маълум бўлди.
Олиб борилган тадқиқот, шунчаки мақсад қўйиш кифоя эмаслигини кўрсатди. Унга етишиш учун аниқ режа зарур. Режаларингизни амалга оширишга кўмак берувчи формулалардан фойдаланинг.
7 қадам формуласи
1-қадам
Бирор соҳада фаолиятингиз давомида нимага эришмоқчи эканлигингизни аниқланг. Уни яхши тушуниб олгач, деталларигача қоғозга туширинг. Бу орқали сиз ўз олдингизга аниқ мақсад қўйиб, у томон интиласиз.
2-қадам
Мақсадга эришиш учун дедлайн (белгиланган муддат) қўйинг. Агар у катта вақтни талаб қилса, уни қисмларга бўлинг. Ҳар бир бўлинган мақсадларга ҳам аниқ муддат белгиланг.
3-қадам
Мақсадингизга эришиш учун нималар талаб қилинишининг рўйҳатини тузинг. Уни керак бўлганда тўлдириб боориш мумкин.
4-қадам
Режангиздагиларни бажаришга киришинг. Улар учун нима керак бўлишини аниқланг. Баъзи ишлар бошқасига боғлиқ бўлиб, бирини бажаргачгина бошқасига йўл очилиши мумкин. Уларнинг давомийлигига эътибор қаратинг.
20/80 қоидасини, яни 20 фоиз куч бериш, 80 фоиз натижага олиб келишини йодда сақланг. Сизга катта фойда келтирмайдиган майда ишларга боғланиб қолманг.
5-қадам
Мақсадга эришишингизга халақит берувчи тўсиқларни аниқланг. Сизда бирор ахборот ҳақида етарлича билим бўлмаслиги мумкин. Чекловчи факторларни қисқартиришга ва зарур натижани олишга ҳаракат қилинг.
6-қадам
Аввалги қадамлардан сўнг зудлик билан ишга киришинг. Интуициянгизга ишонинг ва мақсадга яқинлаштирувчи ишни қилинг. Муҳими – зарур йўналишда ҳаракатланиш.
7-қадам
Ҳар тонгда кунингизни режалаштириш ва мақсадингиз томон етакловчи бирор иш қилишни мақсад қилинг. Шунда сиз ижобий натижаларни кўрасиз. Натижада ҳар кун олдинга томон ҳаракатланиш осонлашади.
Манба: Like It «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда