21:19 / 18.09.2017
7 479

Мунажжимлар башорати: 19 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 19 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кун сиз учун стресс ва депрессия ҳолатларига бой бўлиши кутилмоқда. Шунинг учун кўпроқ вақтингизни ёлғизликда кечирганингиз маъқул. Бировдан қарз кўтариш ёки банкдан кредит олиш 19 сентябр куни муваффақиятсизлик келтиради. Шу сабаб бўлиб оиладагилар билан ҳам бекорга жанжаллашганингиз қолади. Кечқурун ҳамкасбларингиздан кимдир қўнғироқ қилиб сизга хушхабар етказиши кутилади. Соғлиғингизни доимо назоратда ушланг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

19 сентябр куни ҳаётингизни ўта мазмунли ва қувончли қилиш учун бир талай имкониятлар пайдо бўлади. Атрофдагилар билан жанжалларсиз мулоқот қилинг ва уларни ўз таъсирингизга олиш йўлида ҳаракатлар содир этинг. Тижорат соҳасида ишласангиз, 19 сентябр куни рақобат ўтган кунлардагига нисбатан икки ҳисса кучли бўлади, тайёр туринг. Кечқурун иммунитетни кўтариш ва соғлиқни тиклашда нафи тегадиган жисмоний машқларни бажаринг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Эмоция, ҳис-туйғуларни ҳадеганда зўриқтиришдан тийилинг. Бунинг оқибати яхши бўлмайди. Оилавийми, ишдами, муаммо бўлса тафаккурни ишга солган ҳолда иш тутинг. Баъзилар ҳамкасблардан бири билан ишқий саргузаштларга берилиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг, бундай ишларнинг интиҳоси яхши кечмайди. Башарти оиласиз бўлсангиз, бошқа гап. У ҳолда қандай йўл билан бўлмасин, тўйни тезлаштиришга интилишингиз керак бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

19 сентябрда ижодий салоҳиятингиз, ташкилотчилик қобилиятингизни барчага намойиш этишингизга тўғри келади. Шу нарса сабаб бўлиб жамиятдаги ўрнингизни мустаҳкамлаб олсангиз ажабмас. Тижорат билан шуғулланадиганларнинг иши бугун орқага кетиш хавфи остида турибди. Иш стратегиясини ўзгартиришингизга тўғри келади. Тадбиркор бўлсангиз, янги ва ишончли ҳамкорлар топинг. Кечқурун техника воситаларидан бирининг бузилиши кутилади. Бу машина, телевизор ёки кир ювиш машинаси бўлиши ҳам мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар бугун хусусий мулк олди-сотдиси билан шуғулланмасликни маслаҳат беришади. Бу маслаҳатга қулоқ тутмаслик оқибатда уй-жойсиз қолишингизга сабабчи бўлиши мумкин. Қиз-жувонлар учун 19 сентябр ташқи кўринишига зеб бериб, гардеробини янгилайдиган кун. Эркакларимиз эса саломатликлари ҳақида қайғуришса ёмон бўлмасди. Бу йўлда пулни аяманг. Кечқурун эринмасдан дўкон айланишингиз ва ёқимли харидлар қилишингиз тавсия этилади. Қўрқманг, пулингиз етарлидан ҳам кўпроқ бўлади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

19 сентябр куни ишхонада турли-туман экспериментлар ўтказишдан қочинг. Схема бўйича, қолипдан чиқмаган ҳолда ишланг, токи раҳбарият билан орангизда келишмовчиликлар юзага келмасин. Оила қурмаганлар бугун куннинг иккинчи ярмида романтик лаҳзаларга ошно бўлишади. Уларни кутилмаган совғалар ҳам кутиб турибди. Кун давомида фирибгарликка йўғрилган ишларни бажаришдан тийилинг. Ухлашга ётишдан олдин албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Дуч келган одамга ишониб, сўзларига лаққа тушиб кетаверишдан сақланинг. Акс ҳолда ўзингиз таниб-танимаганлар ҳам бошингизга чиқиб олиши ҳеч гап эмас. Нимаики савол туғилса, фақат қалбингизга маслаҳат солинг. Агар олдиндан тайёргарлик кўриб қўйган бўлсангиз, келишувлар ва хизмат сафарлари муваффақиятли кечади. Соғлиғингиз ёмонлаша бошлаганини сезсангиз, дарров врач чақиртиринг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар эса бугун албатта тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиб қўйишлари шарт.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

19 сентябрда кайфиятингиз яхши бўлмаслиги кутилади. Ҳамма нарсадан кўнглингиз совигандек лоқайд бир одамга айланиб бораётганингизни ҳис этасиз. Узоқ-узоқларга бош олиб кетгингиз келаверади. Афсуски, буларнинг ҳеч қайсиси сизга ёрдам бермайди, юпанч бўла олмайди. Ўзингизни ўзингиз хурсанд қилиб, кайфиятни кўтариб олмасангиз, аҳвол оғирлашиб бораверади. Жуфтингиздан шубҳаланманг, у сизга садоқатли. Унга ишонишга ҳаракат қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Одам кўп тўпланадиган жойларга борманг, янги танишувлар сари ошиқманг, алданиб қолишдан сақланинг. Буларнинг барчаси бугун сиз учун шиорга айланиши лозим. Оила қурмаган бўлсангиз, кечқурун ўзингиз орзулаган инсонни учратишингиз эҳтимоли бор. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг. Киссавурларга ҳушёр бўлинг. Тағин борингизни шилиб кетишмасин. Шундоқ ҳам бугун молиявий аҳволингиз яхшиланадиганга ўхшамай турибди. Илож қанча?!. Дўппи тор келса, қарз кўтарасиз-да!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

19 сентябр куни профессионал касбингиз доирасида миянгизга янги ғоялар қуйилиб келиши мумкин. Бу ғоялардан раҳбариятни ўз вақтида огоҳ этсангиз, ошиғингиз олчи бўлади. Ўзингизга ёқмайдиганлар билан мулоқотга киришманг. Жисмоний зўриқишлардан нарироқ юринг. Йўқса, саломатликка путур етказиб қўясиз. Холестеринга бой таомлар истеъмол қилманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Ижод кишиларининг кайфияти бугун яхши бўлмаслиги кутилмоқда. Аниқроғи, кайфиятингиз кун давомида юз марталаб турланиши мумкин. Лекин хавотирга ўрин йўқ. Одатий ишларни бажаришда давом этинг. Молиявий аҳволингизни фақат қарз кўтариш йўли билангина яхшилашингиз мумкин. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Бир неча соат ёлғиз қолиб келажак ҳақида режалар тузсангиз ҳам зиён қилмайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

19 сентябр куни ҳаво очиқ бўлса, табиат қўйнига чиқиб дам олинг. Шу баҳонада ўтган кунлардаги руҳий ва жисмоний зўриқишлар асоратини йўқ қиласиз. Спортчи ва тижоратчилар учун бугунги кун ҳар жиҳатдан омадли келади. Оила қурмаган йигитларнинг айримлари кечқурун идеалидаги қизни учратиш эҳтимоли бор. Соғлиғингизни эҳтиётланг.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 19 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..