21:32 / 19.09.2017
6 917

Мунажжимлар башорати: 20 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 20 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Эрталабдаёқ ортингиздан кимлардир ғийбат қилаётганидан хабар топасиз. Лекин кайфиятни бузиш керак эмас. «Мевали дарахтга тош отилади», деган гап тўғри. Ғийбат қилишяптими, демак, сиз ҳар жиҳатдан уларга нисбатан олдинда экансиз. Агар эрталабдан астойдил енг шимариб иш бошласангиз, барча ишларингиз бароридан келади ва шунга яраша даромадини ҳам кўрасиз. Асосийси, фақат ўз кучингизга таянинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

20 сентябр куни ақлингиз етмайдиган, имкониятларингиз кўтара олмайдиган ишлардан юз ўгиринг. Яхшилаб ўйланг, нафас ростланг, режаларни пухталаштиринг. Ана ундан кейин иш бошланг. Иншооллоҳ, ишингизда унум бўлади, чўнтагингиз пул кўради. Дўстлардан бири юзингизга ҳақоратга қоришиқ гап айтиши мумкин. Кайфиятингиз тушса-да, сукут сақлаш орқали унга қарши кураш олиб боринг. Саломатликни кўз қорачиғидек асранг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Яқинларингизга янада қайноқ меҳр кўрсатинг. Уларнинг ўй-хаёллари, орзу-армонлари билан қизиқинг. Олисга хизмат сафари уюштириш бугун муваффақиятли кечади. Аммо бу сафарга ёлғиз чиқиш ярамайди. Ҳамкасблардан бирини шерик қилиб олинг, шу тинчроқ бўлади. Кечқурун овқатланиш меъёрларига қатъий амал қилинг. Организмни жисмоний зўриқтиришдан асранг ва соғлиғингизни алоҳида назорат қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ҳамма нарса ўзингизга боғлиқ бўлиб турибди. Иш, оила, шахсий манфаатларни қандай ташкил этсангиз, худди шундай кечади. Ўзгалар ёрдамига ишониш нотўғри. Бугун фақат қалбингизгина сизга кўмакдош бўла олади. Оиладаги ёқимли ташвишлар кўп муаммолар ҳақида ўйлаб қийналмаслигингизни таъминлайди. Соғлиғингиз кечга томон сал ёмонлашиши мумкин. Лекин бу қисқа фурсатда ўтиб кетади. Кечқурун меҳмондорчиликка чақиришса, борманг, зарарли одатларингиз уйғониб сизга зиён етказиши мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Нафақат моддий, балки руҳий жиҳатдан ҳам бой бўлишни хоҳласангиз, янги ғоялар қидиришга тушинг. Бу сизнинг қўлингиздан келади. Профессионалсиз деса ҳам хато бўлмайди. Муҳаббатда оила қурмаган дўстларимиз ҳақиқий ижодкорга айланишлари талаб этилади. Бу мажозий маънодаги қанотингизни узайтириб, еттинчи осмонга парвоз қилишда қушдек енгил бўлишингизга туртки вазифасини ўтайди. Кечқурун сизга маоши кўп иш таклиф этишлари кутилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун ижод кишиларининг қўшимча дунёси юз кўрсатади. Шунинг оқибатида хаёлпарастга айланишади. Асосий ишларга қўл силташади. Бир жиҳатдан бунинг ҳам фойдаси бор. Дафъатан янги ғоялар ўйлаб топасиз. Бу ғоялар энг муҳим вазифаларни аъло даражада адо этишингизда асқотади. Қандай ишга қўл урманг, дўстлар, танишлар, яқинлар ёрдамига ишонмасдан, ўз куч-имкониятларингиздан фойдаланган ҳолда йўл тутинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

20 сентябр куни асосан молиявий муаммоларни ҳал этиш билан вақт ўтказишингиз кутилади. Кимлардандир қарзингиз бўлса, албатта бугун қайтаришга ҳаракат қилинг. Бусиз хонадонингизда барака бўлиши қийин кечади. Бугун зинҳор бизнес билан шуғулланишга уринманг, муваффақиятсизликка учрайсиз. Кечқурун вақтингизни оила даврасида ўтказинг. Соғлиғингизни асранг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун юлдузлар ишхонангизда раҳбарлар билан муносабатингиз янада яхшиланишини башорат қилишган. Бу ишингизда сифат даражаси ортиши туфайлидир. Лавозимингиз ортиши, ҳамкасбларингиз орасида обрўйингизга обрў қўшилиши эҳтимол эмас. Баъзи дўстларимиз хонадонида бугун янги меҳмон дунёга келиши кутилади. Кечқурун яқинларингиз даврасида вақт ўтказинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

20 сентябр куни ишларингиз бароридан келишида ҳамкасбларингиз яқиндан кўмак беришади. Демак, раҳбарият қаршисида ҳурматингиз янада ошади. Мавқеингиз ҳам юқорилаб етти ухлаб тушингизга кирмаган лавозимларни эгаллаш учун қулай имкониятлар туғилади. Шахсий ҳаётда ҳам дипломатларча йўл тутинг. Жуфтингизни рашк қилаверишдан тийилинг. Эмоция, ҳис-туйғуларни жиловланг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун сизни қисқа масофага саёҳат, янги танишувлар ва ёқимли лаҳзалар интиқ кутади. Буларнинг барчаси куннинг биринчи қисмида юз бериши, айниқса, қувонарлидир. Кечқурун яқин дўстлар билан учрашиб, чақчақлашишингиз мумкин. Бу ҳам кайфиятингизга кайфият қўшади. Жуфтингиз билан аразлашиб қолган бўлсангиз, бугунча муносабатларга ойдинлик киритишга шошилманг. Бунинг учун бошқа кунни танлай қолинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

20 сентябр куни иш жойингизда сизни ёқимли хабарлар ва вазиятлар кутиб қолади. Асосийси, бошлиқлар не иш буюрса, бўйин товламасдан бажараверинг, мукофотини албатта оласиз. Шахсий ҳаётда сизни рыцар деб аташ тўғрироқ бўлади. Жуфтингиз сўнгги қарорингизни кутади. Юз-кўзларидан сиз билан фахрланишини дарров илғаб оласиз. Унга кечқурун кутилмаган совға тайёрлаб қўйсангиз ҳам зиён қилмасди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Кун давомида асло бир жойда ўтириб ёки туриб қолманг. Ҳаракатлар содир этинг. Ҳаракатланишдан тўхтаманг. Илож топсангиз, қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. Муҳаббатда ҳали оила қуришга улгурмаганларнинг ошиғи олчи бўлади. Ажойиб бир инсонни учратасизки, унга биринчи марта боққандаёқ бир умрлик йўлдош бўла олишига ишончингиз комил бўлади.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 20 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..