22:17 / 20.09.2017
8 892

Мунажжимлар башорати: 21 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 21 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Афсуски, бугун ўзингиз сезмаган ҳолдами алдовга қоришиқ тадбирларда иштирок этишни ихтиёр этасиз, ўша томонга талпина бошлайсиз. Бу кўзланган мақсадларга етишда сира ёрдам бермайди. Аксинча аҳволингизни баттар ёмонлаштиради. Ундан кўра, яхшими-ёмонми, кундалик ишлар билан банд бўлинг, молиявий муаммоларни ҳал этинг. Оилалилар бугун куннинг иккинчи ярмидан кўпроқ вақтини болалар тарбиясига бағишлашса, фойдадан холи бўлмасди. Кечқурун табиат қўйнида дам олиш ва харажатлар муваффақиятли кечади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Агар янги ишга ўтган бўлсангиз, 21 сентябр куни билим даражангиз, малакангизни ошириш пайида бўлинг. Ишингиз билан боғлиқ ахборотлар тўпланг, семинарларда иштирок этинг. Молиявий масалада эса тежамкор бўлишингиз тавсия этилади. Фақат энг зарур ва йирик бўлмаган буюмларни сотиб олинг. Йирик харидларга бошқа кунни мўлжалланг. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг, истеъмол қилинадиган таомга алоҳида эътибор қаратинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

21 сентябрда шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ мушкул вазиятларни бошдан кечиришингиз мумкин. Лекин қайғу экан деб тушкунлик денгизи тубига тушиб кетиш ҳам ярамайди. Муаммоларни танишлар ёрдамида ҳал этсангиз ҳам бўлади. Жуфтингиз билан муносабатларда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун кимдир сизни меҳмонга таклиф этиши мумкин. Албатта боринг. Бугун олис сафар, хусусий мулк олди-сотдиси, тиббий кўрикдан ўтиш каби амаллар муваффақиятли кечади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун юлдузлар сизга кунингиз худди эртаклардагидек ёрқин ва қизиқарли ўтишини башорат қилишган. Башарти ишхонангизда муаммо туғилса, сира иккиланмасдан тажрибали ҳамкасблардан ёрдам сўранг. Муҳим ҳужжатлар билан ишлашда хатоликларга йўл қўйишдан сақланинг. Шахсий ҳаётда қанақа муаммо бўлишидан қатъи назар ўз кучингиз билан ҳал эта оласиз. Соғлиқни асранг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, врач назоратидан ўтиб қўйишингиз тавсия этилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

21 сентябр куни ички қувватингизни ниҳоятда асранг. У келгусида катта ишларни қойиллатишингизда асқотади. Руҳий юксакликка элтувчи билимлар олишдан эринманг. Ишхонада юмушларнинг барчасини кечқурунга қадар бемалол уддалайсиз. Кечқурун ажойиб бир инсон билан учрашиб гаплашишингиз кутилади. Саломатлик масаласида муаммо бўлмайди. Моддий аҳволингиз ҳам ҳавас қилса арзийдиган ҳолатда бўлади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Ишхонангизда ташаббускорликни ўз қўлингизга олинг. Шунда тилингиз узун бўлади. Оиласиз бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида бўлғуси жуфтингизни учратишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Дўстларингиздан бири сиздан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолишни ихтиёр этиши мумкин. Аммо ундан ранжиманг. Бир кун келиб ўз хатосини албатта тушуниб етади. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошлар билан боғлиқ ёқимсиз хабар эшитишингиз кутилади. Асабни асранг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

21 сентябр куни ақлий меҳнат билан шуғулланувчилар ҳар жабҳада муваффақиятга эришишлари кузатилади. Бир-биридан ажойиб тадбирлар ташкил этасиз. Кайфиятингиз кўтаринки кўринишда бўлади. Оилавий бўлиб саёҳатга чиқиш, қимматбаҳо буюмлар сотиб олиш амаллари бугун омадли кечади. Фақат бу ишларни пухта режа асосида амалга оширинг. Шунда хатога йўл қўймайсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бировларнинг муаммоси, ички ишларига умуман аралашманг, оқибатда сиз ёмон ва айбдорга айланиб қолишингиз мумкин. Ҳар ким ўз муаммосини ўзи ҳал этавергани маъқул. Агар сиз анчадан бери суюкли инсонингизни ажойиб совға билан мамнун этмоқни орзулаган бўлсангиз, фурсат етди. Кечқурун бу орзуни ҳақиқатга айлантиришингиз мумкин. Саломатлигингиз кечки пайтга бориб ёмонлашиши кутилади. Ҳойнаҳой қон босими ошиши кузатилса керак. Мутахассис кўригидан ўтиб қўйинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

21 сентябр куни ҳис-туйғулар, эмоцияга эрк бермаслигингиз талаб этилади. Фақат ақл билан иш тутсангизгина сувдан қуруқ чиқа оласиз. Никоҳдан ўтиш, унаштириш ва тўй амаллари бугун аъло даражада кечади. Шошма-шошарликка зинҳор йўл қўя кўрманг, бу сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида қўлингизга мўмайгина пул тушади. Дўкон айланиб харидлар қилсангиз, сира афсусланмайсиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар бугун кунингиз шодликларга тўла бўлишини башорат қилишган. Бундан ташқари, мириқиб дам олишингиз учун ҳам имкониятлар эшиги катта очиқ. Эски қадрдонлар билан қўнғироқлашинг, улар билан бирга дам олинг, суҳбатлар қуринг. Молиявий аҳволингиз ҳам бугун сизни ранжитмайди. Қарзлардан қутуласиз, рўзғор учун зарур жиҳозлар харид қиласиз. Соғлиғингиздан шикоятингиз бўлмайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

21 сентябр куннинг биринчи ярмида раҳбарлар билан мулоқотда ноқулай аҳволда қолишингиз кутилади. Сиз бу мулоқотда асосан тингловчи ролини бажаринг. Ўзингизга ёқмайдиган ҳамкасбларни билиб-билмай ёмонлаб қўйманг. Оилада рўзғор масаласида жиддий муаммолар юзага келиш эҳтимоли бор. Муаммолар сантехника билан боғлиқ бўлса, албатта мутахассисни чақирганингиз дуруст. Ҳар бир ишни ўз устаси амалга оширгани маъқул. Кечқурун оилангиз даврасида ёки севимли хоббингиз билан шуғулланиб вақт ўтказинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Кунингиз ижодий муваффақиятларга тўла бўлади. Қайси касб эгаси бўлманг, ғоялар бир-бирини қувлаб миянгизни забт эта бошлайди. Бу сизнинг энг катта ютуқларингиздан бири. Кун давомида қадрдонлар билан тоғ ён бағирларида дам олиб қайтинг. Ўзингиз азалдан орзулаган буюмни харид қилинг. Пулингиз етарли. Жуфтингизни бўлар-бўлмасга рашк қилманг, бу яхшиликка олиб келмайди.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 21 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..