11:13 / 22.09.2017
8 380

Кайфиятимизни кўтариш учун 10 маслаҳат

Кайфиятимизни кўтариш учун 10 маслаҳат
Агар сизда бир нечта муоммолар ёки айрим сабаблар туфайли кайфиятингиз тушиб кетган бўлса ва қандай қилиб кайфиятингиз кўтириш йўлларини топаолмиётган бўлсангиз ушбу тавсияларни тўлиқ ўқиб чиқишингизни тавсия қиламиз.

1) Сиз доим яхши кайфиятда бўлишга харакат қилинг ҳамда ўзингизни бошқаришни ўрганинг. Хар-хил кўнгилсизликлардан ноҳақликлардан ҳафа бўлманг. Энг муҳими яқин инсонларингиз билан жанжаллашманг уларни кечиринг ва кечиримли бўлинг. Хушмуомилали бўлинг бу сизга фақат ва фақат фойдадан ҳоли эмас.

2) Дунёга яхши кўз билан боқинг ва ҳазиллар қилиб туринг. Энг қийин вазиятларда ҳам ўзингизни яхши ҳис этинг ва табассум билан енгишга ҳаракат қилинг. (Ўзингизга бу ҳам ўтиб кетади деб айтинг)

3) Уйда ёлғизликда ўтиришни бас қилинг, бу дунёга бошқача кўз билан боқинг ва дўстларингиз ҳамда яқин инсонларингиз билан мулоқат қилинг, бу сизни кайфиятингизни кўтарилишига сабаб бўлади. Бу исботланган.

4) Ҳаётингизга янгиланиш олиб киринг. Психологлар тавсиясига кўра, ҳар куни бир хил такрорланадиган одатларингизни вақти-вақти билан ўзгартириб туринг — масалан, ўзингизга қизиқарли бўлган ҳоббилар ўйлаб топинг, кийиниш стилингизни ўзгартиринг.

5) Дам олишни ўрганинг. Агар зерикарли ишлар билан шуғуллансангиз, ўзингизга қизиқарли юмуш топинг, дўстларингиз билан бўлган эсда қолган воқеаларни ёдга олинг. Кайфиятингизни кўтарадиган меваларни истимол қилинг.

6) Сузишни канда қилманг. Агар сузишни билмасангиз ўрганинг. Сузиш бу танани тўлиқ дам олишига ёрдам беради ва турли ёқимсиз касалликларга қарши курашиш учун ҳимоя қобиқ яратади.

7) Тўхтанг, бироз атрофга назар солинг. Баъзида одамлар тузоққа тушиб қолишади, чунки ўйлаб кўриш учун вақт ажратмайди, тўғри йўналишда ҳаракат қилаяптими-йўқми. Сиз хонангизни мунтазам равишда тозалаб турганингиздек, фикрларингизни, мақсадларингизни, алоқаларингизни мунтазам равишда тартибга солиб туришингиз керак.

8) Ҳаётга оддий кўз билан қаранг. Ҳаётда ҳар доим қаҳрамонлик учун жой бор, лекин бу доим ҳам зарур эмас. Сиз ҳозирги пайтда қилаётган ишларингизга эътибор қаратинг. Бу кўпинча муваффақиятга ёрдам беради. Ҳатто кичик муваффақиятлар ва кичик ютуқлар билан қувонинг.

9) Истиқболли туйғуларингизни сақланг. Ҳаёт - бу ҳаракат ва ҳозирги фожиага ўхшаш нарса, эҳтимол эртага табассум келтиради. Бекорга айтишмайди - "Кечқурундан тонг донороқ".

10) Агар сиз ётоқхонада ётишни хоҳласангиз, унда бу истакни давом эттирмаслик яхшироқдир, бу одатда тушкунлик одатига айланади. Ҳаракатда бўлинг ва ҳис-туйғуларингиз ҳам янада уйғунлашади. Фильм томоша қилинг, тозалаш ишларини амалга оширинг ... Бу руҳий тушкунликни олдини олишнинг энг самарали усули.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кайфиятимизни кўтариш учун 10 маслаҳат