12:01 / 22.09.2017
11 754

«Эрим бир аёлга илакишиб қолди-ю, …»

«Эрим бир аёлга илакишиб қолди-ю, …»
-Эрим бир аёлга илакишиб қолди-ю, ҳаётим остин-устин бўлиб кетди. Мен қуда-анда кўраман деган пайтда бундай номаъқулчиликдан адойи тамом бўлдим. Изтиробларим ҳам, йиғи-сиғилар ҳам унинг тошдек қотган кўнглини юмшата олгани йўқ. Кечалари билан йиғлаб чиқаман. Ўзимни ўлдирай десам, икки боламнинг тақдири нима бўлади, деган хаёл тинчлик бермайди. Лекин нима қилай, бу ҳақоратга чидай олмаяпман.

Аёлнинг куйган кўнглига тасалли бериш, уни юпатиш учун бирор бир сўз айтмоқ жуда оғир. Айниқса, аёл учун бундан-да ортиқ хўрлик, алам ва ташвиш йўқ бўлса керак. Лекин танганинг иккинчи томони ҳам бўлганидек, шундай бўлишига аёлнинг ҳам ўзи сабабчи эмасмикин, деган фикр хаёлдан ўтди.
Бу оилани яқиндан биладиган маҳалла маслаҳатчисини тасодифан учратиб қолдим. У бу ишда кўпроқ аёлнинг ўзига айб қўйди.

“Қайсидир куни шу хонадон ёнидан ўтиб кетаётиб бақир-чақир бўлаётганини эшитиб қолдим. Кирсам аёлнинг уст-боши бир аҳвол. Уйлар ҳам бесар бўлиб турибди. Аёлнинг сочлари тўзғиган, пардоз-андози ҳам йўқ. Ўчоқ бошлари, тандирхона атрофлари ўтин, хас-хашак бўлиб ётибди. Албатта, аёл уй тутишни билмаганидан кейин, саранжом-саришталикни ўрнига қўя олмаганидан кейин эркакнинг жаҳли чиқади-да. Эртадан то кечгача машина миниб, одамларнинг узоғини яқин қилади. Довон ошиб, йўловчиларни манзилига етказишга ҳаракат қилади. Рўзғорига йўқни йўндириб топиб-тупиб келса-ю, аёлининг аҳволи ўша бўлса.

Бундай тартибсизликни ҳар қандай киши ҳам кўтара олмайди. Уришди, урди, яхши гапирди, бўлмади. Охири уйидан топмаган меҳрни кўчадан топишга мажбур бўлди. Эридан ажрашган бир аёл билан танишиб қолибди. У аёл ширин сўзларкан, очиқ чеҳралик билан кутиб оларкан. Озодалиги, саранжом саришталиги билан эркакнинг қалбидан жой олибди. Бу оиладаги можароларга кўп бора аралашдим. Йигит ўз аёлидан топмаган эътиборни бошқа бировдан топганини яшириб ўтирмади. Фарзандлари учунгина хотини билан яшаётганини айтди”.

Маслаҳатчи опанинг сўзларидан кейин ўйланиб қолдим. Инсон бошига тушадиган барча кўргиликларга ўзи ҳам сабабчи эмасмикин?

Манба: ibrat.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Эрим бир аёлга илакишиб қолди-ю, …»