12:46 / 22.09.2017
7 650

Бойиб кетишни хоҳлаганлар учун маслаҳатлар

Бойиб кетишни хоҳлаганлар учун маслаҳатлар
Кўпчилик ҳеч қандай куч сарфламасдан, мўъжизавий тарзда бойиб кетишни хоҳлайди. Лекин бунинг учун ўз-ўзини назорат қилиш ва доимий равишда ўз устида ишлаш талаб қилинади. Қуйидаги маслаҳатлар сизга ўз бойлигингизни кўпайтиришга ёрдам беради.

Бўш вақтингизнинг камида 80 фоизини ўрганишга бағишланг
Кўпчилигимиз барпо қилувчилар эмас, балки истеъмолчилар ҳисобланамиз. Баъзилар учун раҳбариятдан ойма-ой иш ҳақи олиб туришнинг ўзи етарли бўлади, улар каттароқ нарсаларга эришишга интилмайди.

Ўзининг ҳаракатсизлигини оқлаш ва ишонтириш учун ўйлаб топилган баҳона — бу вақтнинг йўқлиги. Албатта, агар у ўйламасдан сарфланса ҳақиқатан ҳам етишмайди, масалан ижтимоий тармоқларга ёки телевизор кўришга. Сиз ҳеч нарса қилмасдан туриб қандай қилиб бойиб кетишингиз мумкин?

Яхшиси бўш вақтингизни ўқишга ва ўз устингизда ишлашга сарф қилинг. Бу муваффақиятли келажак ва мақсадларга эришиш калитидир. Сайёрамизнинг энг муваффақиятли кишилари кўп вақтларини ўрганишга ажратади. Улар ҳеч қачон ўрганишни тўхтатмайди.

Иккала томон учун ҳам фойдали бўлган стратегик ҳамкорликни яратинг
Бу исталган натижаларга эришишга янада кўпроқ ёрдам беради. Лекин кўпчилик ҳамкорлик қилишни эмас, балки рақобат қилишни маъқул кўради. Сиз ёлғиз ҳаракат қилганингиздан кўра, ким биландир бирга каттароқ нарса барпо қилишингиз мумкин.

Сизда бир соҳа бўйича билим бўлса, бошқа одам эса бошқа соҳалар учун зарур малакаларга эга бўлади. Ҳар иккала томоннинг маҳоратлари иш берадиган лойиҳа режасини тузиб чиқинг.

Маркетингни ўрганинг
Агар сизнинг ўз ишингиз бўлса, маркетинг ишингизни осонлаштиради. Мижозлар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Уларнинг диққатини жалб қилиш ва сақлаб қолишни билиш керак. Руҳшунослик ва фикр алмашиш асосларини ўрганинг.

Кўпчиликнинг муваффақиятга эриша олмасликлари сабаби — вақтларини бу фанларни ўрганишга сарф қилишни хоҳламаслик.

Манба: daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бойиб кетишни хоҳлаганлар учун маслаҳатлар