ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар маошдан маошгача қийналиб яшашни хоҳламасангиз, бугуноқ қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз керак. Янги дўстлар орттирган бўлсангиз, эскиларини ҳам унутиб юборманг. Бугун романтик ва иш юзасидан учрашувлар, фойдали шартномаларни имзолаш муваффақиятли кечади. Рўзғордаги катта-кичик муаммоларни уйдагиларингиз билан ҳал этинг. Молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилмоқда.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
23 сентябр куни фантазия, яъни, хаёлпарастликдан қочинг. Акс ҳолда бошингизга қўшимча юк ортмоқлашингиз хавфи бор. Ишхонада ўз истеъдодингиз, профессионаллигингизни ҳамкасбларга намойиш этиш, кўз-кўзлашга уринманг. Бу катта жанжалларга сабаб бўлиши мумкин. Истеъдодни амалий ишда кўрсатсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун оила аъзоларингиз билан кечки овқатни кафеда тановул қилсангиз, руҳан енгил тортасиз.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Иш жойингизда қайсидир ҳамкасбингизни ёқтирмасангиз, буни ошкора намойиш этишингиз шарт эмас. Атрофдагилар билан мулоқотда эҳтиёткор бўлинг, жанжаллар келиб чиқишига сабабчи бўлиб қолманг. Ўзингиз кутмаган иш сизга бугун мўмай даромад келтиради. Йирик харидлар, кўнгилочар зиёфатлар уюштиришингиз мумкин. Саломатлигингизни сақланг, сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, соғлиқни кун давомида назоратда ушланг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
23 сентябрда ишда профессионаллигингизни очиқчасига намойиш қилинг. Токи ҳамкасблар, раҳбарлар росманасига қойил қолишсин. Бунинг натижасида мукофот ҳам олишингиз эҳтимолдан холи эмас. Оилангизда куннинг иккинчи ярмида вазият ниҳоятда кескин бўлиши мумкин. Сиз тингловчи вазифасини ўтанг, ҳаммаси яхшилик билан тугайди. Оила қурмаганлар кечқурунга келиб бахт калитини топишади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун сиз учун қўшимча билимлар олиш, малакани ошириш сув ва ҳаводек зарур. Оиласиз бўлсангиз-у, кун бўйи романтик танишув ва учрашувлар учун имконият туғилса, уни қўлдан чиқарманг. Кечки пайт шамоллаш аломатлари сезилиши мумкин. Аммо касалхонада ётишни вазият кўтармайди. Шундай экан, йўл-йўлакай, иш орасида халқона йўллар билан даволанишга ҳаракат қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
23 сентябр куни эрталабдан миянгизга иш билан боғлиқ янги ғоялар кетма-кет қуйилиб кела бошлайди. Уларни албатта қоғозга тушириб қўйинг, йўқса ёдингиздан кўтарилиши мумкин. Болалар билан муносабатларингизда жиддий муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Уларни ақл билан бартараф этинг. Соғлиқни асранг, асабларни эҳтиёт қилинг. Пул масаласида қайғурманг, маошгача бир амаллаб етиб олишга имкониятингиз йўқ эмас.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар бугун пул, иш ва муҳаббатда вақтинчалик танаффуслар юзага келишини башорат қилишган. Бугунги кун ҳаётингиздаги энг қувноқ ва бахтли лаҳза сифатида бир умр ёдингизда қолади. Баъзи муаммоларга ҳазил аралаш муносабатда бўлсангиз, асабийлик сизга умуман яқинлашмайди. Тўғри сўзлаш, ҳалол ишлаш 23 сентябр куни сизга ўзингиз хоҳлагандан ҳам кўпроқ даромад ҳадя этиши мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
23 сентябрда тижорат билан шуғулланадиганлар рақобатчиларнинг хавфли қопқонига тушиб қолишдан сақланишлари зарур. Шундагина ишингизда унум бўлади. Эришаётган муваффақиятларингиз ҳақида ҳеч кимга оғиз оча кўрманг. Жуфтингизга бўлган муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг ва саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун мавқе ҳақида ўйламасангиз ҳам бўлади. Сабаби, бу масалада барибир омадингиз чопмайди. Ундан кўра, ўтган кунлари чала қолиб кетган ишларни охирига етказиш пайида бўлинг. Ишга кечикишингиз раҳбарларга ёқмаслиги мумкин. Шунинг учун эртароқ ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Молиявий аҳволингиз юқори чўққида бўлади деб айтиш сал нотўғри бўлса керак. Қўшимча даромад келтирадиган иш топинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг, ҳар бир айтадиган сўзингизни мулоҳаза қилиб тилингизга кўчиринг. Келажак ташвишлари ҳақида қайғуриб ухламасдан тонг оттириш сира шарт эмас. Оллоҳдан сўранг, у албатта инобатга олади. Бугун ёқимли куй ва қўшиқлар тинглаш, китоб мутолаа қилиш, тоза ҳавода сайр қилиш сизга ҳузур ва илиқлик ҳадя этади. Саломатликни асранг, асаббузарликдан сақланинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бошни баланд кўтариб, олға юрсангиз, йўлингизда бир олам ёрқин вазиятлар, воқеалар ҳозир бўлади. Олис сафарга чиқишни ният қилган бўлсангиз, бу амални бугундан қолдирманг. Куннинг иккинчи ярмида сизни янги танишувлар ва янги ишлар кутади. Жуфтингизга нисбатан адолатли бўлинг. Орага рашк, шубҳа оралашига асло йўл қўйманг. Саломатлигингизни қаттиқ туриб ташқи хавфлардан ҳимоя қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
23 сентябр куни ишда ҳам, уй ва кўчада ҳам тўғри сўзланг. Бирор муаммони ҳал этиш қийинчилик туғдирса, ўзгаларга эмас, қалбингизга мурожаат этинг. У сизга тўғри йўлни кўрсатади. Кун давомида сизга кўп қўнғироқлар бўлиши, янги ишга таклифлар келиб тушиши мумкин. Кечқурун маданий тадбирларлардан бирида иштирок этишингиз кутилади.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди