22:17 / 24.09.2017
9 473

Мунажжимлар башорати: 25 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 25 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кўзланган мақсадга эришиш учун бугун ҳатто ўзингиздан ҳам кечишингизга тўғри келади. Ҳар бир зиммангизга қўйилган масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, молиявий аҳволингиз ҳам кечга қадар яхшиланади. Тижорат билан шуғулланувчилар, тадбиркорлар пулни янада кўпайтириш учун албатта ўзидан-да тажрибалироқ инсонлар маслаҳатини олишлари керак бўлади. Кечқурун серқатнов йўлларни кесиб ўтаётганда, сергак бўлинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

25 сентябр куни оилада етакчиликдан вақтинча бўлсин воз кечиб туринг. Акс ҳолда яқинларингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Ундан кўра энг муҳим ишларингизни ҳал этиш ҳаракатида бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида сизни эски қадрдонлардан бири меҳмонга чақириши кутилади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда фақат қалбингиз амрига бўйсунинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

25 сентябр куни муҳим ишларингиз кўпайгандан кўпайиши мумкин. Турли тадбирлар, мажлислар сизни обдон чарчатиши кутилади. Оиласиз бўлсангиз, кечқурун романтик учрашувга ҳам бора олмайдиган даражада чарчайсиз. Янги танишувлар ва ёзишмалардан бугунча воз кечинг. Фарзандларингиз бўлса, кечқурун улар учун алоҳида вақт ажратинг. Соғлиқни асранг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун кўзлаб қўйган ниятларга етиш йўлида асло тўхтаманг, секинлашманг. Фақат олдинга интилинг. Эмоцияга эмас, тафаккурга суянинг. Кечқурунга келиб барча ишларни уддалаб, мукофотини олишингиз эҳтимолдан холи эмас. Соғлиғингизни назоратда ушланг. Бўлар-бўлмас гап-сўзларни деб асабийлашманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

25 сентябрда профессионал касбингиз эмас, балки уй юмушлари билан ўралашиб қолишингиз кутилади. Агар бугунга қариндошлар билан кўришиб гаплашишни режалаштирган бўлсангиз, режани ортга сурманг. Куннинг иккинчи ярмида барча бошлаган ишларингиз бароридан келади ва мукофотини оласиз. Кечқурун ташқи кўринишингизга эътибор бериб қўйинг, овқатланиш меъёрларини қайта кўриб чиқинг ва эртароқ ухлашга ётинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Ҳар бир босадиган қадамингиз ўлчоғли бўлиши лозим. Шахсий ҳаётингизда жуфтингиз билан даҳанаки жанжаллар юзага келиши мумкин. Бугун даволаниш, жарроҳлик амалиётларини бошдан ўтказиш, санаторийга дам олиш учун ётиш муваффақиятли кечади. Молиявий масала билан бугун жиддийроқ шуғулланмасангиз, пулсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Энг яхши йўл шуки, қўшимча даромад келтирадиган иш топинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

25 сентябр куни иш жойингизда ҳар қанақанги оғир ишни ҳам қойиллатиб бажариб ташлайсиз. Албатта, раҳбарият бу ишларингизни мукофотсиз қўймайди. Кечқурунга яқиноқ мукофотни қабул қилиб оласиз иншооллоҳ. Адабиёт, санъат билан банд дўстларимиз ҳам муваффақиятлардан мосуво қолишмайди. Кечқурун дўстларингиз даврасида дам олишингиз кутилади. Аммо зарарли одатларга ён бериб қўйманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Ишда ҳатто майда хатоликларга ҳам йўл қўймаслигингиз талаб этилади. Акс ҳолда мукофот, юқори лавозимларга эга чиқа олмайсиз. Кун давомида молиявий ютуқларга ҳам эришасиз ва бугун кўз кўриб қулоқ эшитмаган миқдордаги пул қўлингизга келиб тушиши эҳтимолдан холи эмас. Бироқ тежамкорлик асосий масала эканини унутманг. Янги танишувларга йўл берманг, ўзингиз учун шубҳали туюлган кимсалар билан мулоқотга киришманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

25 сентябр куни шундай бир ғалати вазиятга тушиб қоласизки, баъзи дўстларингизнинг аслида қандай одам эканини илғаб, кўзларингиз мошдек очилади. Аммо молиявий аҳволингиз аъло даражада кечади. Ўтган кунги бажарган ишларингиз учун ҳам бугун мукофот оласиз. Муҳаббатда сирлироқ бўлинг. Жуфтингизга нисбатан мулойимроқ муносабат юритинг. Ҳасадгўйлардан эҳтиёт бўлинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар бугун ҳеч қанақанги муҳим режалар тузмаслигингизни маслаҳат беришмоқда. Банкоматдан пластик карточкадаги пулларни нақдга айлантираётганда эҳтиёт бўлинг, хатога йўл қўйишингиз эҳтимоли бор. Руҳий ҳолатингизга зиён етмасин десангиз, жанжалли вазиятлардан қочинг. Шамоллашдан азобланаётган бўлсангиз, халқона йўллар билан даволанинг. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

25 сентябр куни сизни кўплаб ишлар кутиб турибди. Уларнинг аксарияти ташкилотчилик талаб қилади. Раҳбарларингиз сизнинг зиммангизга ўта масъулияти катта ишни юклашади. Демак, эътиборли ва сергак бўлишингиз керак. Агар шу ишни уддалай олсангиз, узоқ муддат раҳбарларнинг ҳурмат-эътиборида бўласиз. Кечқурун олисда яшайдиган дўстингиздан почта орқали кутилмаган совға олишингиз мумкин. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар ишхонадаги бажариладиган ишларга ёлғиз қўл урмаслигингиз лозимлигини уқтиришмоқда. Гарчи тажрибангиз етарли бўлса-да, катта ишларни ёлғиз адо қила олмайсиз. Оиласизлар муҳаббатда фақат муваффақиятга эришишади. ЗАГС га бориб қўя қолсангиз ҳам зиён қилмасди. Саломатлигингиз кун давомида бир неча маротаба панд бера бошлаши кузатилади. Эринмасдан врач кўригидан ўтиб қўйинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 25 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..