21:43 / 25.09.2017
9 127

Мунажжимлар башорати: 26 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 26 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун фақат олдинга интилишни маслаҳат беришмоқда. Шунда бажарган ишларингиз ва шахсий ҳаётдаги ҳаракатларингиз ўз мевасини бериши мумкин. Молиявий муаммоларингиз куннинг иккинчи ярмида ижобий ҳал бўлади. Аммо қарзларни узиб қўйиб, ундан қолганинигина рўзғорга ишлатишингиз тавсия қилинади. Ўзингизга қаттиқ ишонсангизгина, омад сиз томонда бўлади. Саломатлигингиз масаласида муаммолар кўзга ташланмайди. Лекин овқатланиш меъёрларини яна бир бор кўриб чиқишингиз керак.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

26 сентябр куни нимани режалаштирган бўлсангиз, албатта амалга оширишингизга тўғри келади. Келишувлар, хизмат сафарлари ва янги танишувлар учун 26 сентябр хайрли кечади. Агар жуфтингиз билан яқин орада сен-менга борган бўлсангиз, кутинг. Шундай вазият пайдо бўладики, албатта ярашиш имконига эга бўласиз. Кечқурун ёлғиз қолинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Куннинг биринчи ярмидаёқ катмонингиз пулга тўлиши кутилмоқда. Бу қачонлардир сиздан қарз олганларнинг қарзини қайтаришлари билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Иш жойингизда ҳамкасблар билан илиқ муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Аммо уларнинг қайсидир бири билан муҳаббат романини бошлаб қўйманг, бунинг охири вой. Кечқурунга бориб ўзингизни ниҳоятда ҳорғин ва лоҳас ҳис эта бошлайсиз. Шунинг учун спорт билан шуғулланиш масаласини бошқа кунга қолдиринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

26 сентябрни алдовлар эшитишдан бошлашингиз кутилади. Жуфтингиз ёки танлаганингиз сизга ўтмиши тўғрисида ёлғон гапира бошлаганини пайқайсиз. Бугунги кун янги саргузаштлар ва хобби ўйлаб топиш учун жуда қулай кечади. Куннинг иккинчи ярмида асосий вақтингиз молиявий жиҳатдан чўнтакни бақувватлаштиришга сарфланиши кутилади. Яқин дўстларингиздан бири сизга фойдали маслаҳатлар бериши ҳам куннинг иккинчи қисмига тўғри келади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Шахсий ҳаётда бугун ёлғиз қолишга уринманг. Бу сизга ҳар жиҳатдан фақат зиён келтиради. Мавқеингизни ошириш учун 26 сентябр муваффақиятсиз кечади. Демак, профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни индамасдан адо этишингиз зарур. Агар янги танишувларни бошдан кечирсангиз, улар билан агрессивликни бир четга сурган ҳолда мулоқот қилинг. Кечқурун уйингизга меҳмонлар келиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида бош ва оёқ оғриғи безовта қилиб ўтиши мумкин. Бу қўрқинчли эмас.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

26 сентябр шундай кунки, агар ҳозирги ишингиздан кўнглингиз қолган бўлса ва даромади янада яхшироқ иш топсангиз, ўша ишга ўтиб кетишингиз муваффақиятли кечади. Кун давомида компьютер ё шу каби асбоблар бузилиши кузатилиши мумкин. Уларни созлаш учун мутахассис чақиринг. Шунда асабларингиз бузилмайди. Кечқурун енгил ҳазм бўладиган овқатлар тановул қилинг. Саломатликни кўз қорачиғидек асранг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Қачонлардир юзага келиб, кейинчалик унут бўлган муаммолар кутилмаганда яна бошингизга оғриқ бўлиши мумкин. Аммо қайғуга ботманг. Бу гал уларни аниқ бартараф этасиз. Муаммоларни фақат ўз кучингизга суянган ҳолда бартараф қилинг. Ўзгалар ёрдамидан умид қилманг. Иш жойингизда ўзингизни сал совуққонроқ тутинг. Акс ҳолда асабларингизни қақшатувчи вазиятлар кўндаланг бўлиши мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

26 сентябр куни яна бир карра ёруғ дунё қанчалар гўзаллигини англаб етасиз. Тадбиркорлар янги бир шартнома имзолашади. Бу шартнома орадан ҳеч қанча ўтмай, ўз фойдасини бера бошлайди. Фақат қувончларингизни ҳамкасблар, дўстлар, танишлар билан баҳам кўришга шошилманг, кўз тегиши мумкин. Улар орасида ҳасадгўйлари ҳам бор. Ўшалардан эҳтиёт бўлишингиз керак. Оиласизлар муҳаббатда бугун фақат ёқимли лаҳзаларга ошно бўлишади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Афсуски, 26 сентябр сиз учун жанжаллар куни бўлиши кутилади. Атрофингиздагилар нимадир қилиб бўлса-да, асабингизни бузиш тараддудида туради. Олис сафарга чиқишни режалаштирган бўлсангиз, шахсий машинангизда чиқманг, йўлда ё машина бузилиб қолиши, ё катта миқдордаги жаримага тушишингиз эҳтимоли бор. Профессионал касбингиз билан боғлиқ янги лойиҳалар бўлса, уларни ёлғизликда ҳақиқатга айлантиринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

26 сентябрда юлдузлар кўпроқ қийналганлар, боқувчиси йўқларга амалий ёрдам кўрсатишингизни маслаҳат беришмоқда. Бу амалларингиз жуда қисқа фурсатда ўзининг ижобий натижасини беради. Молиявий масалада зинҳор таваккалчиликка йўл қўйманг. Оқибати яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Кун бўйи саломатлигингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг. Ғийбатчиларга аҳамият бермаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кечқурун вақтингизни оила даврасида ўтказинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бўлар-бўлмасга куч сарфлайвермаслигингиз тавсия этилади. Бу молиявий масалага ҳам, профессионал ишингизга ҳам баравар тааллуқли. Иложи борича стресс ҳолатига тушишдан сақланинг. Бу саломатлигингизни ёмонлаштириши мумкин. Организмни жисмоний зўриқишга мажбурлаш ҳам тавсия этилмайди. Кечқурун олисдан ёқимли хабар эшитасиз. Баъзи дўстларимизнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келиши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

26 сентябр куни балиқ буржида таваллуд топганларни энг яқин дўстларидан бири чув туширишга уриниб кўриши мумкин. Сергакликни қўлдан берманг. Молиявий муаммоларингиз эса аксинча хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлади. Иш жойингизда катта миқдорда мукофот пули олишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 26 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..