ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Мақсадга етиш йўлида бугун анча-мунча мушкулотларга дуч келишингиз кутилади. Ҳар бир бажарадиган ишингизни олдин яхшилаб таҳлил қилинг. Шахсий ҳаётингизда танаффусларни юзага келтиринг. Бу жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар янада мустаҳкамланиши учун хизмат қилади. Куннинг иккинчи ярмида врач қабулига кириб тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишингизга тўғри келади. Акс ҳолда жиддий хасталик орттириб олишингиз эҳтимоли бор.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
28 сентябрда ҳар бир ҳаракатингизни чуқур ўйлаб содир этинг. Хатоларга йўл қўйсангиз, кейин бу хатоларни тузатиш қимматга тушиши мумкин. Яқинларингизга у даражада қўпол муносабатда бўлманг. Бировнинг кўнглини оғритиш кечирилмас гуноҳ эканини унутманг. Кечга яқин соғлиғингиз панд бериши, бош ёки оёқ оғриғи сизни безовта қила бошлаши кутилади. Иш жойингизда ҳамкасблар билан дипломатларча мулоқот қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун ҳар бир ўтган дақиқанинг қадрига етинг. Ҳаётга оптимистик назар билан боқинг. Шунда у кўз ўнгингизда гўзаллигича намоён бўлади. Кечқурун яқин манзилга сафарни режалаштирган бўлсангиз, тайёргарликни пухталаб олинг. Кечки пайт дўстларингиздан бири молиявий аҳволингиз яхшиланишида яқиндан кўмак беришига гувоҳ бўласиз. Соғлиқни кўз қорачиғидек асранг. Кўнгли қора одамлар билан мулоқот қилманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
28 сентябр куни муҳаббат бобида омадингиз чопиши кутилади. Ҳамкасблардан бири билан ораларингизда яқин муносабатлар кузатила бошлайди. Туйғуларингизни англай олмайдиган, қадрламайдиганлар билан ҳеч қачон яқин муносабатда бўлманг. Ундайларнинг маслаҳатларига ҳам қулоқ тутманг. Молиявий масалада бугун у даражада омадингиз чопмаслиги мумкин. Шунинг учун пулларни тежаб ишлатишингизга тўғри келади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун сизни ишхонангизда ҳамкасбларингиз танқид остига олиши мумкин. Айбингиз бўлса, тек туриб эшитинг-у, узр сўранг. Агар ноҳақ айблашаётган бўлса, дарҳол чорасини кўринг ва танқидларини ёқаларига ёпиштиринг. Киссангиздаги пул етарли, шундай экан, банкдан кредит олиш ёки бировлардан қарз кўтаришни хаёлингиздан чиқариб ташланг. Иммунитетингиз қониқарли эмас, шамоллашдан сақланинг ва иммунитетни кўтариш пайида бўлинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
28 сентябр куни яқин ўтмишда йўл қўйилган хатоларни бир хомчўт қилиб, улардан тегишли хулосалар ясашга ҳаракат қилинг. Иш жойингизда жанжаллардан, алданиб қолишдан сақланинг. Спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланманг. Жароҳат олишингиз хавфи юқори даражада бўлиб турибди. Оиласизлар бугун кечқурун болаликдаги муҳаббатини учратиб қолишлари кутилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар бугун сизга омад ваъда қила олишмайди. Кимдир кун давомида сизни фириб ёрдамида чув туширмоқчи бўлади. Эҳтиёт бўлинг. Агар заҳирада катта пулингиз бўлса, уни фақат банкда сақланг. Акс ҳолда бу пуллар ҳам сизга кўнгилсизлик келтириши ҳеч гап эмас. Хасталик сизга бугун хавф солмайди. Бироқ куч ва фаоллигингиз интиҳосига етиб турибди. Янги куч тўплаш учун дам олишингиз, кучли калорияга эга таомлар истеъмол қилишингиз лозим.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
28 сентябрда оилалилар шахсий ҳаётда шошма-шошарлик билан номақбул ишларни амалга ошириб қўйишдан, оиласизлар эса яқиндагина танишган инсонга туйғуларини ошкор этишдан сақланишлари керак. Ҳар бир қадамни тафаккур ёрдамида босинг. Кун давомида сизга касбингиз билан боғлиқ йирик бир лойиҳани таклиф этишлари мумкин. Рози бўлаверинг, бу лойиҳа сизга мўмай даромад ҳадя этади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилсангиз, мия фаолияти яхшиланади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Юлдузлар бугун катта бир йиғинда сўзга чиқишингиз мумкинлигини башорат қилишган. Ана шу паллада сиз ораторлик истеъдодингизни ҳам йиғилганларга намойиш этиш имконига эга бўласиз. Яқинларингиз билан муносабатларда мулойим ва адолатли бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий масала ижобий ҳал бўлади иншооллоҳ. Кечқурун яқин инсонингизга совға ҳадя этишни унутманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
28 сентябр куни шу қадар қийин ишларни зиммангизга юклашадики, бунинг олдида энг мураккаб математик масала ҳам ип эша олмайди. Лекин сиздаги сабр ва ирода кучи ўша ишни ҳам уддалашингизга туртки бўлади. Кўпчилик қаршисида дўстларингиздан бири обрўйингизни тўкишга ҳаракат қилиб кўриши мумкин. Зинҳор бунга йўл қўйманг. Оила қурмаганлар бугун муҳаббатда ва жуфт танлашда муваффақиятсизликка учраши кутилади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар 28 сентябрда пулни кўр-кўрона сарфламаслигингизни маслаҳат беришади. Яхшиси, қўлингизда бор пулларни энг муҳим ва йирик харидлар учун ажратинг. Муҳаббатда омад ва омадсизлик ёнма-ён бўлиши кутилади. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг. Газланган ичимликлардан нарироқ бўлинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
28 сентябр куни нимани режалаштирган бўлсангиз, барчаси амалга ошади. Пул ҳам шу даражада кўп бўладики, уларни ҳам оила, ҳам бошқа мақсадлар учун сарфласангиз барибир ортиб қолади. Худо барака берса шу-да! Кечқурун хизмат сафари билан бошқа шаҳарга жўнашингиз кутилади. Бу сафар ҳам сизга мўмай даромад келтиради.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди