22:08 / 01.10.2017
9 227

Мунажжимлар башорати: 2 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 2 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун иш жойингизда кўнглингизга ўтиришмайдиган вазиятлар юзага келиши кутилади. Агар эрталабдан хуш кайфият билан кўчага чиқиб, ишхонага етгандан кейин ҳам шу кайфиятни сақлаб қола билсангиз, ҳамкасблар билан мулойим оҳангда мулоқот қилсангиз, бу вазиятлар ўз-ўзидан ортга чекиниши тайин. Шахсий ҳаётда сиздан жуфтингизни ҳадеб рашк қилавермаслигингиз талаб этилади. Кечқурун романтика оғушида истироҳат қилишингиз кутилмоқда.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Уйда ҳам, ишда ҳам 2 октябр куни ҳар бир юмушга масъулият билан ёндашинг. Бошқалардан асло ёрдам кутманг. Ёрдам беришганда ҳам бу сизга ҳеч қандай наф келтирмайди. Агар қўлингиздан келмаса, бировларга ваъда берманг. Муҳим ҳужжатларга имзо чекишда ниҳоятда сергак бўлишингиз тавсия қилинади. Арзимас хато ҳам сизга бир олам зарар келтириши ҳеч гап эмас. Соғлиғингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуринг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

2 сентябр куни тадбиркор ва тижоратчилар ҳамкорга, шерикка ёлчий бошлашлари кузатилади. Бунинг натижасида иш кўлами кенгайиб кечга қадар даромадлар чўғи ҳам сезиларли даражада ортади. Ҳасадгўйлар ва кўнгли қоралардан ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Улар пулларингизни очиқчасига ўмариб қочишдан ҳам тойишмайди. Дам олишни ҳам унутиб қўйманг. Кечқурун сут маҳсулотлари тановул қилсангиз, бу ҳам мароқли дам ўрнини босиши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Юлдузлар бугун сизга кунингиз ажойиб тарзда ўтишини башорат қилишган. Кўчада қуёш нур сочиб кайфиятингизни кўтарса, уйда яқинларингиз сизни хурсанд қиладиган гаплардан топиб ўтиришибди. Лекин ишхонангизда яқиндагина ишга жойлашган ходим билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Аммо жанжалда сизни эмас, ўша ходимни айблашади. Шахсий ҳаётда кечки пайтга бориб обрўйингиз кўтариладиган бўлиб турибди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

2 сентябр куни олис сафарга отланганлар, муҳаббатга ташналар муваффақиятга эришишлари кутилади. Тушдан кейин азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланадики, сиздан бахтли одам бу дунёда бўлмайди. Даромад ҳам бугун ёмон бўлмайди. Неки харид қилишни ихтиёр айласангиз, ниятингизга худонинг ўзи етказади иншооллоҳ. Саломатликни ҳам эҳтиёт қилинг. Усиз даромад ҳам, ҳаёт ҳам бўлмаслигини унутманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Муаммо, ташвишлар бўлмайди, аммо бўшашиб, тек ўтираверишингиз ҳам тўғри келмайди. Кераксиз, ўзингизга ёқинқирамаганлар билан мулоқот қилмай қўя қолинг. Асабларингизни асранг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, эҳтиётингизни қилинг. Кечқурун баъзилар янги уйга кўчиши мумкин. Айримлар эса бир даста пул олиб мамнун бўлишлари кутилади. Кечқурун ёғли ва хамирли таомлар истеъмолидан сақланинг. Кўчага чиқмай, оилангиз даврасида вақт ўтказинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

2 октябр куни ишларингиз ўнгидан келишга келади-ю, қоғозбозликлар асабингизга тегиб сира тинчлик бера қолмайди. Бундай вазиятларда бардошлилик зарур одамга. Бусиз асабийликни енгиб бўлмайди. Тижоратчилар рақобатга қарши курашни кучайтирмас экан, бугунги мўмай даромаддан умид қилмасалар ҳам бўлади. Кечқурун кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бахтга қарши бугунги кунингиз хафагарчиликлар, кўнгилсизликлардан иборат бўлиши кутилмоқда. Пул йўқотиш, кимларнингдир танқидини эшитиш осон кечмайди албатта. Аммо ҳаёт фақат шулардангина иборат эмас. Ёлғиз қолинг, дам олинг, мулоҳаза қилинг, хаёлан ўзингизни ўзингиз хурсанд қилинг. Ҳаммаси ўтади ва сиз яна хуш кайфиятга эга бўласиз. Жуда дўппи тор келса, оилавий байрам уюштиринг. Бунинг учун пулингиз етарли. Кечқурун уйингизга қадрдон дўстлардан бири ташриф буюриши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

2 сентябр куни руҳий зўриқишлардан халос бўлишингиз керак. Бусиз бошингиз жанжал ва ранжишлардан чиқмаслиги мумкин. Хаёлот оламига киринг. Бу олам сизни чалғитади. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатда таваккалчиликка, шошма-шошарликка эрк берманг. Кун давомида иммунитет кўтарилиши учун калорияга бой таомлар истеъмол қилишингиз зарур. Кечқурун оилангиз даврасида қолинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ишларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Шу қадар шошасиз, ҳовлиқасизки, барча ишларни бир кунда уддалаб ташлашни хоҳлайверасиз. Лекин оқимга қарши сузишнинг ўзи бўлмайди. Ақл билан иш тутинг, улгурмаган ишларни бошқа кунга қолдиринг. Акс ҳолда организм жисмоний зўриқиш туфайли панд бера бошлаши турган гап. Электр токига ишлайдиган ускуналар билан эҳтиёткорона муносабатда бўлинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

2 сентябр куннинг биринчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз кутилади. Сафарда ёрқин таассуротлар олиш билан бир қаторда моддий жиҳатдан бақувватлашиб ҳам олишингиз мумкин. Шахсий ҳаётда эса жуфтингиз билан келишмовчиликлар юзага келиши кутилади. У ҳамиша иш билан бандлигингиз ва ўзига етарлича эътибор қаратмаётганингиздан нолийди. Асабни асранг, соғлиқни тез-тез назоратга олинг. Қолганлари ўткинчи.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун келажакка интилишдан тийилиб, ҳозирги кун ҳақида кўпроқ қайғуринг. Молиявий масалада анча тер тўкишингиз, асаб йўқотишингизга тўғри келади. Қарзларни қайтариш, рўзғорга энг зарур жиҳозлар харид қилиш ўртасида қарама-қаршиликлар пайдо бўлади. Барибир олдин қарзни қайтариб қўйишингиз шарт. Рўзғор эса қочиб кетмайди. Кечқурун китоб мутолаа қилинг, миянгиз дам олади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 2 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..