21:14 / 03.10.2017
8 268

Мунажжимлар башорати: 4 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 4 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ташқарида ҳаво айниган, сизнинг қалбингизда ҳам худди шундай ҳолат кузатилиши мумкин. Агар бунга яқин инсонингиз билан бўлиб ўтган даҳанаки жанжаллар сабаб бўлса, тинчланинг. Бу ҳолат тез фурсатда ўтиб кетади ва ишларингиз бароридан кела бошлайди. Кечқурун яна хурсанд бўласиз. Пластик карточкангизга мўмайгина пул келиб тушади. Бу жанжаллардан асар ҳам қолдирмайди. Дунё шундай яралган-да! Саломатликни, асабларни асрайверинг. Улар сизга ҳали кўп керак бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Юлдузлар бугун дам олиш ҳамда фақат рўзғор юмушлари билан банд бўлишингизни маслаҳат беришмоқда. Ишхонадаги иш қочиб кетмайди. Аммо жуфтингиз билан бўладиган жанжал жонингизга ҳам тегиб кетган. Шунинг учун тинчгина оиладаги мажбуриятингизни адо этинг-да, кейин профессионал иш билан шуғулланинг. Ҳужжат йўқотган бўлсангиз, бугун куннинг иккинчи ярмида топилиши кутилмоқда. Кечки пайт тижорат соҳасида сизга ҳамкорлик таклиф этишлари мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

4 октябр куни ҳеч бўлмаса бир дақиқагина яқин ўтмишга қайтгингиз келиб қолади. Сиз ўзингиз учун жуда қадрдон бўлган бир инсонни ранжитгансиз. Шу нарса сизни кун давомида қийнашдан тўхтамайди. Ўз тижоратига эга дўстларимиз учун бугунги кун жуда омадли кечади. Тадбиркорлар ҳам янги ҳамкорлар топиб, ишни янада бароридан келтиришга ҳаракат қилишса, мақсадга мувофиқ бўлади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Юлдузларнинг башоратларига қараганда, бугун сиз ўзингиз чин юракдан севадиган одамнинг совуқ муносабатига рўбарў бўласиз. Балки унга кузнинг ўзгарувчан ҳавоси салбий таъсир этган-у, кайфияти тушкундир?.. Кўнглингизга олманг. Бунақа ҳолатлар жуда қисқа муддат давом этади. Ишда эса бошқа бир ҳамкасбингизнинг юмушини ҳам сизга юклаб қўйишмоқчи. Айтишларича, у хасталаниб қолибди. Худонинг ўзи сизга куч-қувват, сабр ато этсин!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

4 октябр куни ҳуқуқшунос ёки адвокатнинг маслаҳатисиз муҳим қарорлар қабул қилманг, хатога йўл қўйсангиз, бу хато сизга қимматга тушиши мумкин. Ўзингиз жуда ҳурмат қиладиган бир инсон бугун сизнинг молиявий муаммоларингизни ҳал этиб беради. Куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Сафарга яқинларингиздан бирини ола кетинг. Шахсий машинангиз бўлса, йўлларда эҳтиёт бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Ҳар бир содир бўладиган воқеа-ҳодисага эмоцияларсиз муносабатда бўлинг. Аксинча, уларни таҳлил қилинг, ана ундан кейин шунга қараб ҳаракатлар содир этинг. Харидлар, учрашувлар ва сафарга чиқиш бугун муваффақиятсизлик келтиради. Оммавий тадбирлардан ҳам нарироқ бўлишингиз тавсия этилади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кечки пайт сал безовта бўлишлари мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

4 октябр куни шу қадар ўзингизга ишонч билан ҳаракатлар содир этишни бошлайсизки, ҳеч қандай куч сизни мақсадларга етишингиз йўлида тўхтата олмайди. Муҳаббатда ҳам омадингиз кулади. Кечки пайт молиявий жиҳатдан баъзи тўсиқларга дуч келишингиз мумкин. Аммо улар ҳам қатъиятлилигингиз туфайли бартараф этилади. Кечқурун маданий дам олиш йўлларини қидириб кўринг. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди иншооллоҳ.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кузда меҳнат таътилига чиқишнинг ҳам ўзига яраша файзи бор. Агар ҳақиқатан таътилга чиқишни режалаштирган бўлсангиз, режангиз албатта амалга ошади. Қариндошлар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келмаслиги учун улар билан учрашиб гаплашмай турганингиз маъқул. Жуда зарур бўлса, СМС орқали мулоқот қилсангиз ҳам бўлади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

4 октябр куни ниятларингиз, режаларингиз бир дунё бўлиши кутилади. Олға боринг, токи барча ниятлар ҳақиқатга айлансин. Шошма-шошарлик ва қайсарлик сизга фақат кўнгилсизликлар ҳадя этади холос. Шахсий ҳаётингизда сокинлик кузатилади. Агар овқатланиш режимини бузсангиз, дам олишга эътиборсиз муносабатда бўлсангиз, саломатлигингиз панд бериши тайин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ўзингизга яхши таниш бўлмаганлар иш ёки шунга ўхшаш нарсаларни таклиф қилса, асло розилик билдирманг. Майли, улар сизга кўз кўриб қулоқ эшитмаган даромадлар ва муваффақиятларни ваъда қилишсин, розилик берманг. Ҳар бир масалага синчковлик билан муносабатда бўлинг. Профессионал касбингизда бугун сизга омад кулиб боқади. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда ҳам муваффақиятларга эришасиз. Саломатликни сақланг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

4 октябр куни ҳуқуқларингизни қаттиқ туриб ҳимоя қилинг. Сабаби, сизга нисбатан таниш-нотаниш одамлар адолатсизлик қилишлари мумкин. Бундай лаҳзаларда қаттиқ турмасангиз, ҳаётингиз издан чиқиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Бугун йога билан шуғулланиш хайрли кечади. Бундан ташқари, асабларингизни ҳам бир кўрикдан ўтказиб олмасангиз бўлмайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Муҳим ҳужжатларга имзо чекишингизга тўғри келса, жуда сергак бўлинг. Бундай масалаларда хатога йўл қўйиш жуда қимматга тушади. Бугун молиявий муаммоларингиз тўлалигича ижобий ҳал бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун дўконга боргингиз келса, пулсиз боринг. Шуниси тинчроқ. Оила қурмаганлар ҳам кечқурун романтикадан умид қилаверсалар бўлади. Куннинг иккинчи ярмида сизни бош ва оёқ оғриғи, варикоз безовта қилиш хавфи бор.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 4 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..