17:51 / 04.10.2017
8 811

Ҳамма нарсани эслаб қолишнинг 6 та самарали усули

Ҳамма нарсани эслаб қолишнинг 6 та самарали усули
Сизда эслаб қолиш билан боғлиқ муаммолар бўлса, бунга тан бериб, хотирам ёмон экан, деган хулосага келишга шошилманг, дейди коуч, Productivity Lessons блоги муаллифи Марк Шид. Бошида барчада дастлабки маълумотлар деярли бир хил бўлади. Эслаб қолишни ўрганиш учун айнан ўзингизга тўғри келадиган усулни танлаб олиш керак. Мақолада бундай усулларнинг энг қизиқарлилари билан танишишингиз мумкин.

Хатлар ёзинг

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ўқиб-ўрганишга киришишдан аввал 15—20 дақиқа давомида қайғули хаёлларингизни ва майда-чуйда кўнгилсизларингизни эслаб, қоғозга туширсангиз, ўқиш самарадорлиги кескин ўсиб кетади. Гап шундаки, биз барча салбий нарсаларни текширмай-нетмай жуда яхши эслаб қоламиз, ундан кейинги барча ахборотни ҳам мия «ёмон» деб қабул қилади, демак, ишончли тарзда қайд этади.

Табиатни асранг

Мичиган университети псхихологлари табиатни кузатиш когнитив функцияни нақ 20 фоизга оширишини аниқлади. Табиат қўйнига чиқиш шарт эмас, табиат акс этган фотосуратларга 5—10 дақиқа қараш кифоя бўлади.

Қаттиқроқ бақиринг

Баланд овоз билан айтилган сўзлар 10 фоизга яхшироқ эсда қолади. Ҳар битта сўзни баланд овозда ва дона-дона қилиб талаффуз қилиш кифоя.

Ўзингизга қулоқ тутинг

Маълум бир ахборотни ўргангач, уни диктофонга ёзиб олинг. Ухлаш пайтида уни секингина эшитинг — унинг садоси остида айнан ухлаш керак. Аллақачон таниш, аммо эслаб қолиш қийин бўлган нарсаларни мустаҳкамлаш учун ажойиб усул.

Бир жойда ўтирманг

Шеър, дарслик ва маърузаларни ёдлаш чоғида хона бўйлаб айланиб юринг. Гап шундаки, юриш мия фаолиятини кучайтиради ва сизнинг эслаб қолиш қобилиятингиз анча ошади.

Муҳитни ўзгартиринг

Агар бир кечанинг ўзида иккита имтиҳонга (ёки мажлисга) тайёрланиш керак бўлса, буни турли хоналарда амалга оширинг. Биз турли муҳитларда эслаб қоладиган маълумот бошимизда аралашиб кетмайди.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳамма нарсани эслаб қолишнинг 6 та самарали усули