ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун бош қашишга ҳам вақтингиз бўлмаслиги мумкин. Кун давомида яқин кишиларингизнинг муаммолари билан банд бўлишингиз кутилади. Лекин ўз ишингизни ҳам унутиб қўйманг, йўқса тирикчиликнинг мазаси қочиши ҳеч гап эмас. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзини қайтариши мумкин. Шу баҳонада киссангиз пулга тўлади насиб бўлса. Шу билан бир қаторда танишлардан бири сизни кечқурун меҳмонга таклиф этиши мумкин. Саломатликни асранг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
5 октябр куни янги танишувларга йўл берманг. Сиз кутган одамлар рўбарў бўлмайди. Умуман, кунингиз алданишлар, фириб ва хафагарчиликлардан иборат бўлиши мумкин. Вазиятдан фақат кулги, ясама бўлса-да, ҳазил орқали чиқиб кета оласиз. Тижорат билан шуғуллансангиз, рақобатчиларга ниҳоятда ҳушёр бўлинг. Кун давомида фақат қалбингиз амрига бўйсуниб иш кўринг. Соғлиғингиздан шикоятингиз бўлмайди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
5 октябр куни хаёлот денгизига шўнғишингиз ва шунинг баҳонасида ишда янада кўпроқ муваффақиятларга эришишни мўлжаллашингиз кутилмоқда. Аммо ҳаракат қилиш, бир жойда ўтириб хаёл билан муваффақиятга эришиб бўлинмаслигини унутманг. Бугун билим бериш ва олиш муваффақиятли кечади. Шу билан бир қаторда спорт билан шуғулланиш ҳам зиён қилмайди. Ҳеч бўлмаганда, саломатлигингиз мустаҳкам торта бошлайди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Агар ишхонангизда раҳбарлар сизга қаттиқ ишонса, етакчи ролини ижро этсангиз ҳам зарар кўрмайсиз. Ишнинг мураккаблигидан чўчимасдан фақат олға босинг. Кун давомида баъзи муаммоларни ҳал этишда яқин инсонингизнинг ёрдами ҳам сизга жуда асқотади. Кечқурун вақтингизни оила даврасида ўтказинг ва саломатликни назоратда ушлашни ҳам унутманг. Моддий аҳволингиз кечки пайтга бориб ижобий тарафга ўзгариши кутилмоқда.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
5 октябр куни молиявий аҳволингиз яхшидан ҳам яхшироқ бўлишини истасангиз, янги лойиҳаларга қўл уринг, уларни ҳаётга тадбиқ этиш ҳаракатида бўлинг. Маош барибир маош-да, қўшимча даромадли иш топмасангиз бўлмайдиганга ўхшайди. Ижодкор дўстларимизнинг ҳам бугунги куни қизиқарли вазиятларга бой бўлади. Бугун билим олиш, уй олди-сотдиси, ўтганлар ҳақига дуолар қилиш хайрли кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун тижоратчилар, тадбиркорлар янги ҳамкорлар билан фойдали шартномаларга имзо чекишлари, бозордаги олди-сотди масаласини ўзаро келишиб олишлари кутилади. Умуман айтганда, кун жуда оғир кечиши мумкин. Шу сабабли кўпгина ишларни бошқа кунга қолдиришга мажбур бўласиз. Жуфтингизни рашк қилаверишдан тийилинг. Ортиқча жанжалнинг нима кераги бор? Тўғри эмасми? Жуфтингиз шундоқ ҳам сизга садоқатли. Кечқурун олисдаги қариндошлар ҳақида ёқимли хабар эшитасиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
5 октябр куни ҳар қандай оғир вазиятдан ҳам фақат ўз кучингиз, имкониятингиз, тафаккурингиз кўмагида чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Ўзгалар ёрдами сизга наф келтирмайди. Муаммо солиқ, турли тўловлар ва суғурта масаласига оид бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг омади чопади. Бугун романтика сиз билан бирга.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз анчагина оғир ўтиши кутилмоқда. Биринчидан, дангасалигингиз тутиб ишга ҳам боргингиз келмайди. Рўзғордаги икир-чикирлар билан шуғулланишга хоҳишингиз йўқ. Қолаверса, ишга бир амаллаб етиб оласиз-у, раҳбар қабулига кириб маошингиз оширилишини талаб қилишни ихтиёр қиласиз. Бу амални маслаҳат бермасдик. Чунки бу жуда ёқимсиз ҳолат билан якун топиши мумкин. Яхшиси, соғлиғингиз ҳақида қайғуринг, жуда зериксангиз, қизиқарли китоб ўқинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
5 октябр куннинг биринчи ярмидаёқ молиявий аҳволингизни яхшилаш масаласида турли вариантларни ўйлаб топинг. Ишланг, керак бўлса, қўшимча иш топиб яна ишланг, токи киссангиз пулсиз қолмайдиган бўлсин. Хусусий мулк масаласидаги ҳужжатларни расмийлаштириш, янги уйга кўчиб ўтиш, уй сотиб олиш амаллари бугун хайрли ва омадли кечади. Кечқурун эса об-ҳаво туфайли саломатлигингизга путур етиши мумкин. Олдини олинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Ҳаётга оптимистик нигоҳлар билан боқинг. Ҳатто ташқарида ёмғир шивалаётган бўлса, кайфиятингиз нол даражада бўлса ҳам барибир оптимист сифатида иш кўринг, афсусланмайсиз. Кечқурун келгуси ҳаётингиз ва молиявий аҳволингиз учун асқотиши мумкин бўлган одам билан учрашиб танишасиз. Бундай имкониятни сира қўлдан берманг. Қалинроқ бўлаверинг у билан. Насиб бўлса, келажакда моддий жиҳатдан муаммоларингиз бўлмайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
5 октябрда атрофдагилар билан муносабатларда, мулоқотда жуда эҳтиёт бўлинг. Ўйламасдан гапириб кимнидир ранжитиб қўйишдан сақланинг. Сабаби, эрталабдан тушкун кайфиятда бўласиз. Бу кайфият теварак-атрофга зиён етказмаслиги лозим. Агар бу кайфият сизга сония сайин кўпроқ зиён етказа бошласа, ёлғиз қолинг. Кўк чой ичинг, бу кайфиятни кўтаради. Йогурт истеъмол қилсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кун анча оғир кечиши мумкин. Бу кунни тинч ўтказиш учун бардош етарли бўлиши талаб этилади. Тижоратчилар ҳам кечга қадар рақобатчилар билан тортишавериб чарчашади. Лекин даромад ёмон бўлмайди. Уй олди-сотдиси ҳам муваффақиятли кечиши кутилади. Қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан яқин муносабатларга киришдан сақланинг. Бу сизга офат ҳадя этади холос.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...