ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун янги ёки ноодатий, ғайриоддий ишларга қўл урмаганингиз маъқул. Муваффақиятсизликка учрашингиз мумкин. Шахсий ҳаётда ҳам фақат олға интилишдан тийилинг. Ҳар бир айтадиган гапингизни обдон ўйлаб, мулоҳаза қилиб, ана ундан кейин тилингизга кўчиринг. Кечқурун дўстларингиздан бири сизни меҳмонга таклиф этиши кутилади. Оила қурмаганлардан кимдир романтик учрашув тараддудини кўраверсин. Соғлиғингизни жудаям эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
6 октябр куни атрофдагилар, ишхонадагилар, уйдагилар билан бир хил муносабат — илиқ муносабат юритишга, шу балансни бузмасликка ҳаракат қилинг. Иш бажаришда ҳаётий тажрибангиздан унумли фойдаланинг. Йирик харидлар бугун сизни инқирозга юз тутдириши мумкин. Уларни бошқа кунга қолдиринг. Овқатланиш қоидалари ва меъёрига қатъий амал қилсангиз, саломатлигингизга путур етмайди иншооллоҳ.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Неки ишга қўл урманг, қаерга борманг, ким билан суҳбатлашманг, ким ҳақида ўйламанг, фақат қалб амрига қулоқ тутган ҳолда йўл тутинг. Бугун сизга на дўстлар, на ёши улуғларнинг маслаҳатлари ёрдам беради. Фақат ва фақат қалбингиз сизни сувдан қуруқ олиб чиқа олади. Жисмоний зўриқиш келтирадиган ишлардан нарироқ бўлинг. Ошқозонингиз, бош қисмингизда куннинг иккинчи ярмига бориб муаммо пайдо бўлиши мумкин. Врач кўригидан ўтишга эринманг. Молиявий аҳволингиз кечқурун худонинг қудрати билан бир зумда ҳал бўлиши кутилмоқда.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
6 октябр куни харажатларингиз даромадларга нисбатан кўпчиликни ташкил этади. Шунинг учун харид масаласига синчковлик билан ёндашинг. Энг зарур жиҳоз ё буюмларнигина сотиб олинг. Бугун руҳий етукликка эришиш учун жуда қулай имкониятлар пайдо бўлади. Агар шу имкониятлардан унумли фойдаланиб, руҳингизни янада тетиклаштирсангиз, кўтаринки ҳолатга келтирсангиз, саломатлигингиз билан боғлиқ баъзи муаммолар йўл-йўлакай автомат тарзда ижобий ҳал бўларди. Кечқурун олис сафарга чиқиш муваффақиятли кечади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун асло организмнинг жисмоний зўриқишига йўл қўя кўрманг. Саломатлигингизга путур етиши тайин. Мабодо ишлаш жараёнингизда толиқишни ҳис эта бошласангиз, албатта ишни ташланг-у, маълум муддат истироҳат қилинг. Шахсий ҳаётда танаффуслар эълон қилиш учун бугунги кун муваффақиятли кечади. Йирик харидлардан юз ўгиринг, молиявий аҳволингиз 6 октябр куни ҳавас қиладиган даражада эмас.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
6 октябр куни паризод буржида таваллуд топганларнинг кайфияти жуда яхши бўлмаслиги кутилади. Лекин эътибор қилманг, асосийси, жуфтингиз билан орангизда жанжал келиб чиқишига йўл қўймасангиз бас, қолгани йўл-йўлакай яхшиланиб кетаверади. Бугун ўзгалар маслаҳатига амал қилган ҳолда иш кўриш, олис сафарга отланиш омадли кечади. Жаримага тортилишдан, жароҳат олишдан сақланинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Муҳаббатда қалтис вазиятларга тушиб қолишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Жуфтингизни, оиласиз бўлсангиз, танлаган инсонингизни танқид остига олишдан тийилинг. Хорижда ишлайдиган дўстларингиздан бири сизга мўмай даромадли иш таклиф этиши мумкин. Дарров розилик билдиринг. Иш жойингизда ҳам муваффақиятлар сизни кутиб туради. Ҳойнаҳой, мавқеингиз ошса керак. Пул масаласида тежамкор бўлинг, акс ҳолда инқирозга юз тутасиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
6 октябр куннинг биринчи ярмида сизни қийнаб келаётган баъзи саволларга жавоб топгандек бўласиз. Улар асосан молиявий масала ёки муҳаббат билан боғлиқ саволлар бўлиши мумкин. Агар бировлардан қарзингиз бўлса, бугуноқ тўлаб қўйинг. Олис сафарга отланманг, жароҳат олишингиз хавфи сезиляпти. Жуфтингиз билан келишмовчиликлар юзага келса, тортишишни ҳам, масалага ойдинлик киритишни ҳам бошқа кунга қолдиринг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун юлдузлар дам олиш масаласига алоҳида эътибор қаратишингизни маслаҳат беришади. Кейинги кунларда жуда кўп ишладингиз, организм деярли жисмоний зўриқиш арафасида. Дарҳол тўхтаб нафас ростламасангиз, охири вой бўлиши ҳеч гап эмас. Тижорат билан шуғулланишни ният қилган бўлсангиз, олдин ишончли шериклар топинг. Бу ишни ёлғиз ривожлантира олмайсиз. Қариндошларнинг бири билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Кечқурун яхшиси ёлғиз қолинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
6 октябр куни тоғ эчкиси буржи остида туғилганлар олисдан бир дунё янги хабарлар эшитишади. Улардан баъзилари сизнинг ҳаётингиз билан боғлиқ бўлиб чиқиши аниққа ўхшайди. Кечқурунга бориб ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз мумкин. Шамоллаган бўлсангиз керак. Дарҳол чорасини кўринг. Хона ҳавосини тез-тез янгилаб, малинали чойни бостириб-бостириб ичинг, ўтиб кетади. Кечқурун молиявий аҳволингиз дўстингиз ёрдамида ўзини тиклаб олиши кутилмоқда.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ёлғон, фириб, ғийбат ва ҳасаддан сақланинг. Бугун улар бир тан, бир жон бўлиб фақат сизни йўлдан оздириш, инқирозга юз тутдириш учун ҳаракат қилишади. Яхшиси, асосий эътиборни молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш ва рўзғор кемтикларини тўлдиришга қаратинг. Ишхонада асосий вазифани кўнгилдагидек адо этиш учун ҳаётий тажрибангиздан унумли фойдаланишингиз керак бўлади. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг, жароҳат олишингиз хавфи бор.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
6 октябр куни кўп масалаларда фикрларингиз ва йўналишни ўзгартиришингизга тўғри келади. Агар раҳбарлардан мукофот ундириш ниятингиз бўлса, ишингизга янада жиддий эътибор қаратинг. Кундузи муҳим ҳужжатлар билан ишлашингиз эҳтимоли бор. Соғлиғингиз масаласида дўхтирга учрашишингиз зарур. Бош ва оёқ қисмингизда жиддий хасталик хавфи бор.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...