Нафас олишни енгиллаштирувчи 7 та хона гуллари

1980-йиллар охирида НАСА ва АҚШ ландшафт пудратчилари уюшмаси космик обьектларда ҳавони тозалашнинг турли ҳил усулларини ўрганишди. Кузатишлар натижасида, бир неча ҳил гуллар космик обьектларда ҳам, уй шароитида ҳам ҳавони аъло даражада тозалаши аниқланади. Эътиборингизга ана шу гуллар рўйхатини тақдим этамиз.
1. Ошхона учун
Азалия гули нафақат гўзаллиги билан кўзни қувонтиради, балки ошхонада ишлатиладиган идиш ювиш воситалари таркибидаги формальдегид ва бензолни ўзига ютиб, ҳавони тозалайди.
2. Болалар хонасига
Гербера гули болалар хонасидаги пластмасс ўйинчоқлар, синтетик толалар таркибидаги зарарли моддалардан болаларни ҳимоя қилади.
3. Меҳмонхона
Бенжамин фикуси ҳавони яхши намлантириб, аммиак, формальдегид каби моддалардан хонани тозалайди. Шунингдек, бу гулни принтер ва ҳужжатдан нусха кўчириш мосламаси (ксерокс) олдига қуйсангиз, улардан чиқаётган ксилола, толуола моддалари сизга зарар келтирмайди.
4. Ётоқхонага
Инсоният алоэ вера гули билан дўстлашганига 6000 йилдан ошди. Мисрда бу ўсимликни ҳатто мангулик гули деб номлашган. Шундан буён бу гул табобатда кенг ишлатилиб келинади. Алоэ гули кечаси ўзидан кислород чиқариб, карбонат ангидрид газини ютади, сиз эса тоза ҳавода ором оласиз.
5. Иш хонаси
Кактус гули бошқа гулларга қараганда компютердан тарқалаётган электромагнит нурларидан ҳимоя қилади.
6. Даҳлизга
Сояни хуш кўрувчи колеус гули, доимий ў¼итлаш ва кўчириб ўтказишларга эҳтиёж сезмайди. Елвизакни ҳам яхши қабул қилади. ²авони аъло даражада тозалаб, ранг-баранглиги билан даҳлизга зеб беради.
7. Уйнинг айвон қисми
Геран гули ҳавони дезинфекция қилиб, уни бактериялардан ва куядан ҳимоя қилади. Гулдан чиқаётган эфир ҳидлари бутун айвонни қоплаб, дам олиб ўтиришингиз учун замин яратади.
Манба: Darakchi.uz

Изоҳлар 0
…