ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун яқин инсонингиз билан орангизда баъзи масалаларда тушунмовчиликлар юзага келиши кутилади. Рўзғордаги муаммолар дастидан жанжаллашиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Лекин жанжал билан иш битириб бўлармиди. Амалда ҳаракат қилиш керак. Унақанги жанжалларни ортга суриб қўяверинг. Кечқурун анча-мунча харажатга тушишингиз мумкин. Бу сафарга чиқишингиз ёки яқин қондошларга совғалар сотиб олишингиз билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун илгаригига нисбатан янада эътиборлироқ бўлишингиз талаб этилади. Тадбиркорлар куннинг биринчи ярмида мажлисбозликлар, янги шартномаларни имзолаш каби амалларни бошдан кечириши кутилмоқда. Ишхонангиздаги барча ишлар гўё фақат сизнинг елкангизга ташланган каби қанча ҳаракат қилманг, барибир улгура олмаётгандек бўласиз. Аммо аслида улгурасиз. Мукофоти бўлмиш моддий рағбатни ҳам қўлга киритасиз. Телефон орқали ўзгалар билан камроқ гаплашинг, кўнгилсизликка дуч келишингиз эҳтимоли бор.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
7 октябрда кунингиз оғир кечиши кутилмоқда. Оғирлиги шундаки, муаммоларни бартараф этишда тўсиқларга дуч келасиз. Тўсиқларни енгиб ўтишда эса фақат дўстлар, яқин инсонлар ёрдам бера олади. Куннинг иккинчи ярмида молиявий масалани қийинчилик билан бўлса-да, ижобий ҳал этишингиз кутилади. Кечқурун қондошлар билан жанжаллашган бўлсангиз, ўша жанжалларга барҳам бериб ярашиш палласига киришингиз мумкин. Саломатлик ҳақида алоҳида қайғуринг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кунингиз шундай ўтадики, сира зерикмайсиз. Зерикишга вақтингиз ҳам бўлмайди. Қачонлардир ўзингиз идеал даражага олиб чиқиб қўйган одамлар бугун панд бериб қўйишлари эҳтимоли бор. Врач қабулида бўлиш, аёллар учун ташқи кўринишига эътибор қаратиш ва даволаниш бугун хайрли кечиши кутилади. Агар йўлингиздан фирибгар ё кўнгли қора одамлар чиқиб қолса, дарҳол йўналишни ўзгартиринг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
7 октябр куни турар жойни кенгайтириш масаласида ҳаракатлар содир этасиз. Ака-укалар билан бирга тор уйда яшаётганлар зудлик билан алоҳида уй топиб кўчиб ўтишлари зарур. Йўқса, одатий жанжаллар, баҳслар тугмайди. Оилалилар фарзанд тарбияси ва ўқишига эътибор қаратишлари зарур бўлади. Пул масаласида янги имкониятлар пайдо бўлса, бу имкониятни қўлдан бой берманг. Бугун сиз соғлиғингиздан умуман шикоят қилмайсиз. Қандай яхши!
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун юлдузлар сиз учун реванш куни бўлишини башорат қилишган. Яъни, қачондир сизни ноҳақ ҳақоратлаган, обрў ва шаънингизга путур етказишга уринган кимса ўзи қўнғироқ қилиб ёки ёнингизга келиб узр сўрайди, тавба қилади. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаш жараёнингизда майда кўнгилсизликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, кун давомида соғлиғингизни қатъий назорат остида ушланг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
7 октябр куни молиявий операциялар муваффақиятли якунланади. Даромаднинг бу қадар осон қўлга киритилганини кўриб ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Лекин даромад қўлга кирди деб керак-нокерак нарсаларни харид қилишга киришиб кетманг. Хизмат сафари, романтик учрашувлар ва муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш амаллари бугун омадли кечади. Кечқурун спорт билан шуғулланишингиз тавсия этилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун ўзингизга бўлган ишонч автомат тарзда ошишига гувоҳ бўласиз. Бу шахсий ҳаётда, иш масаласида кўзланган мақсадларга эришишингизда жуда асқотади. Сафарга чиқиш, пул жамғаришни бошлаш ва ҳамкасблар билан даҳанаки жанжаллашишлар бугун муваффақиятсизлик ва кўнгилсизлик келтиради. Соғлиғингизга путур етмаслигини хоҳласангиз, овқатланиш рационингизни назорат қила боринг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
7 октябрда молиявий аҳволингиз ва мавқеингиз жиддий хавф остида қолиши кутилади. Ҳойнаҳой ўзингиз қулай имкониятларни қўлдан бой берган бўлсангиз керак. Атрофингизни ҳасадгўй ва иккиюзламачилар ўраб турибди, жуда эҳтиёт бўлинг. Оиласизлар бугун романтик учрашувдан умид қилсалар бўлади. Баъзилар кечки пайт биринчи муҳаббатини учратиб қолиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди. Саломатликни сақланг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Тадбиркор бўлсангиз, турли шартлашувлар, келишувлар пайтида ўзингизни дипломатларча тутинг. Бу нарса ишларингиз бароридан келишида жуда муҳим аҳамият касб этади. Муҳим ҳужжатларни имзолашдан олдин албатта ҳуқуқшунос маслаҳатини олинг. Муҳаббатда стрессли лаҳзалар пайдо бўлиши мумкин. Агар жуфтингиз билан ўртангизда келишмовчилик юзага кела бошлаганини сезиб қолсангиз, дарҳол ўзингизни четга ола қолинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
7 октябр куни кўзингизга учраган одам шубҳалидек, сизни кўра олмаётгандек туюлаверади. Бундай ҳолатларга узоқ муддат эрк берманг. Нима қилиб бўлмасин, миянгиздан чиқариб ташланг. Атрофдагилар билан ҳазил-мутойиба аралаштирган ҳолда мулоқот қилинг. Ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган илоҳий истеъдодингиз бўлса, ҳозирча сирлигича қолиб тура турсин. Сиз зудлик билан иммунитетни кўтариш чораларини кўришингиз лозим.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Агар ўта муҳим ишларингиз, суҳбатлар бўлса, уларни бошқа кунга қолдиринг. Сиз ишхонангизда раҳбардан улардан-да муҳимроқ топшириқ оласиз. Бу топшириқни бажаришда бир сония ҳам чалғишингиз мумкин эмас. Шахсий ҳаётда маълум муддат танаффусларни бошдан кечиришингиз мумкин. Нимаики ишга қўл урманг, экспериментлар ўйлаб топишга уринманг. Одатий сценарий бўйича иш бажаринг.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...