ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ҳаётингиз, профессионал касбингиз билан боғлиқ қандайдир ноодатий янгиликлар яратишингизга тўғри келади. Агар шу ишни амалга оширмасангиз, эртага ишхонага келгач, ҳамкасблардан ортда қолиб кетишингиз ва оқибатда раҳбариятнинг кескин танқидига учрашингиз мумкин. Саёҳат учун 8 октябр жуда қулай кечади. Агар ишингиз кўп бўлмаса, яқин масофага бўлса-да, саёҳат уюштирсангиз бўлади. Кечқурун қондошлар ҳолидан хабар олинг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Молиявий муаммоларингиз ҳам қийинчиликларсиз ҳал бўлиши кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
8 октябр куни негадир фаоллигингизга путур етиб, бир қарорга кела олмай қийналишингиз мумкин. Аксига олгандек, гоҳ дўстлар, гоҳ қариндошлар сизни ишдан чалғитиб, кайфиятингизни буза бошлашади. Кун бўйи қандай транспорт воситасидан фойдаланишингиздан қатъи назар эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Касалхонага тушиб қолишингиз хавфи бор. Молиявий аҳволингиз шу қадар яхши бўладики, сизга ҳавас қилса арзийди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун юлдузлар кўпроқ яқинларингиз билан бирга бўлишингиз ва уй юмушларида уларга яқиндан кўмак беришингизни маслаҳат беришмоқда. Муҳаббатда оила қуришга улгурмаганлар эмоцияни жиловлашлари, танлаган инсонини камроқ рашк қилишлари зарур бўлади. Шу иккита нарса мавжуд бўлса, муваффақиятсизликка дуч келишингиз аниқ. Кечқурун ёлғиз қолинг ва келгуси ишларнинг режасини тузинг. Баҳонада руҳан дам оласиз.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
8 октябрда ўта қаттиққўллик, дўстлар, яқинлардан иложсиз нарсани талаб қилиш сизга фақат зиён етказади. Агар уларнинг бири сизни маънан қўллаб-қувватлашга тайёр бўлса, чегарадан чиқмаган ҳолда иш кўринг. Молиявий муаммолар кечга қадар йўл-йўлакай ҳал бўлади, бу масалада қайғурмасангиз бўлади. Кечқурун овқатланиш режимига қайта-қайта кўз ташланг, спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг ва иммунитетни кўтариш пайида бўлинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун барча муҳим учрашувлар, мажлисларни ортга суринг ва уй юмушлари билан шуғулланинг. Айни муддао, чунки бугун дам олиш куни. Молиявий жиҳатдан ҳеч кимдан кам эмассиз, аммо пулни бўлар-бўлмасга сарфлаш тавсия этилмайди. Шахсий ҳаётингизда содир бўладиган ҳар бир ҳодисага эътиборли бўлинг. Жуфтингизни бировларга рашк қилманг, у сизга садоқатли. Бекорга жанжал чиқади ва кайфиятингиз бузилгани қолади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
8 октябр куни тадбиркорлар хорижий фирмалар билан фойдали шартномаларни имзолашлари кутилади. Агар яқиндагина тижорат бошлаган бўлсангиз, катта ишларга шошмай туринг. Худо берган даромадга шукр қилиб аста-секинлик билан олдинга интилинг. Организмингиз кучли, иммунитетингиз кўтаринки даражада. Шундай экан, йўл-йўлакай учрайдиган хасталикларни енгиб кета оласиз. Фақат сурункали хасталикка йўлиққанлар эҳтиёт бўлишлари зарур.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар бугун оила аъзоларингиздан ёки қариндошлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз мумкинлигини башорат қилган. Башарти руҳиятни хотиржам тута олсангиз, жанжални четлаб ўтишнинг иложи ҳам бор. Жисмоний машқлар бажариш, йога билан шуғулланиш, қайноқ ванна қабул қилиш амаллари бугун хайрли кечади. Молиявий аҳволингиз ҳам кўнгилдагидек бўлиши кутилади. Саломатлик масаласини биринчи ўринга қўяверинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
8 октябр куни қачонлардир мияда пишитиб қўйган лойиҳаларни қайтадан эсга олиб ҳаётга тадбиқ этиш тадбиркорларга бир олам фойда ва лаззат ҳадя этади Бу ишда сизга яқинларингиз ҳам бажонидил ёрдам беради иншооллоҳ. Молиявий аҳволингиз аъло даражада, пулсизликдан шикоят қилишга асосингиз йўқ. Оила қурмаганлар қачонлардир романтик саргузаштларни биргаликда кечирган инсонни учратишлари ва муносабатлар қайтадан бошланиши кутилмоқда.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун умуман пулнинг кетидан қувманг, омадсизликка йўлиқасиз. Бунинг ўрнига маънавий озуқа қидиринг. Шунинг баҳонасида худо ризқингизни ҳам беради иншооллоҳ. Куннинг иккинчи ярмида яна пул билан боғлиқ бир ишга дуч келасиз. Бу иш сизга жисмоний зўриқиш ёки бошқа ноқулайликлар туғдирмайди. Таваккал қўл уриб кўраверинг, омадингиз келса, бир нарсали бўлиб қоласиз. Кечқурун ўзгалар илтимосига кўра уларнинг муаммоларини бартараф этиш билан банд бўлишингиз мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
8 октябр куни кайфиятингиз тушкун кўринишда бўлиши кутилмоқда. Шу сабаблими, ёрқин ҳодисалар, хурсандчиликлар ҳам сизга таъсир эта қолмайди. Нуқул йўқ жойдан муаммо ахтара бошлайсиз. Ишонинг, бундай кайфият билан узоққа бориб бўлмайди. Севимли хоббингиз билан шуғулланиб кўринг, балки шу кайфиятингизда ижобий ўзгариш ясар. Кечқурун оилавий байрам уюштиринг. Бу ҳам руҳан енгил тортишингизда асқотади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Уйингизда муаммолар қалашиб ётибди. Бугун дам олиш кунидан фойдаланиб уларнинг ижобий ҳал бўлишини таъминлашингиз лозим. Квартирангиз таъмирга муҳтож. Агар молиявий аҳволингиз кўтарса, таъмир ишларини бошлаб юборсангиз ҳам зиён қилмайди. Кун давомида оиласизларнинг айримлари бир пайтлар муносабатини бузган инсон билан учрашиб, ўртадаги муҳаббатни қайтадан қалбига жо этиши мумкин. Саломатлигингизни жуда эҳтиётланг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
8 октябр куни ҳатто нафас ростлашга-да вақтингиз етмаслиги мумкин. Дам олиш куни бўлишига қарамай, куни кеча раҳбарлар ишониб топширган лойиҳа устида ишлайсиз. Романтика ва учрашувлар, сайр, сафарга отланиш учун бугундан қулайини топа олмайсиз. Асосийси, жисмоний ҳолатингизга жиддий эътибор беринг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Ўзбекистонда тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинади
Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Байден Трампнинг инаугурациясида иштирок этишини тасдиқлади