ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун нафақат фаол ва кучли, балки қатъиятли ҳам бўлишингиз лозим. Шунда қай ишга қўл урсангиз, ғалаба билан якунлашингизга кафолат бўлади. Дўстларни, ҳамкасбларни танқид қилишдан тийилинг. Қанча улар билан мулойим муносабатда бўлсангиз, шунча тез ва кўпроқ омадга эришасиз. Саломатликни сақлаш ҳам биринчи режага киритилса, ошиғингиз олчи деяверинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Иммунитетни кўтариш учун мевалар истеъмол қилишдан тўхтаманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
9 октябр куни оилангиздаги ёши улуғ қондошингиз билан жиддий мавзуда суҳбатлашишингиз кутилади. У сизни танқид қилиши мумкин. Гап қайтарманг, қондошингизнинг танқидларидан тўғри хулоса ясашга ҳаракат қилинг. Ишни ўзгартириш, янги уйга кўчиб ўтиш, уйни таъмирлаш бугун муваффақиятли кечади. Молиявий аҳволингиздан ҳам шикоят қилмаслигингиз тайин. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
9 октябр куни ҳеч кимга ваъда берманг. Чунки ваъдангизнинг устидан айтилган муддатда чиқа олмаслигингиз мумкин. Нотаниш одамлар билан мулоқотда эҳтиёт бўлинг. Сизнинг фикрларингизни нотўғри тушунишлари, оқибатда жанжал келиб чиқиши мумкин. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлишида бадавлат танишларингиздан бири ёрдам кўрсатиши кутилмоқда. Кечқурун овқатланиш қоидаларига амал қилинг, овқатланиш рационингизни яна бир карра кўриб чиқсангиз, зиён бўлмасди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун ҳаётнинг кўп жабҳаларида омадингиз келади. Умуман бугунги кун бир умр ёдингизда қолса ҳам ажаб эмас. Оила қурмаганлар учун бўлғуси турмуш ўртоғини учратиш ва яқиндан танишиш учун қулай имкониятлар туғилиши мумкин. Агар пухта режа тузсангиз, харид масаласи ҳам муваффақиятли кечади. Кечқурунга бориб ўзингизни лоҳас ҳис эта бошлашингиз мумкин. Аммо сиз буни ҳам тез фурсатда бартараф этасиз иншооллоҳ.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
9 октябр куни уйқуга тўйишингиз шарт. Шунда ишхонангизда бажарадиган юмушлар бароридан келади. Жуфтингиз билан муносабатлар масаласида қалбингизга қулоқ тутинг. Ижодкорлар бугун мўмайгина гонорар олиш имконига эга бўлишади. Кечқурун уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Серқатнов йўлларда ниҳоятда сергак бўлинг, жароҳат олишингиз хавфи бор.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун хизмат сафари билан олисга жўнаб кетишингиз кутилади. Буни ҳатто ўзингиз ҳам пайқамай қоласиз. Раҳбарлар дафъатан жўнатиб юборишади. Пул масаласида таваккалчиликларгина сизга ёрдам бера олади. Бугун аёллар учун гўзаллик салонига бориб келиш, бошқалар учун эса сурункали хасталиклар профилактикаси, жарроҳлик амалиётларини бошдан кечириш муваффақиятли кечади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
9 октябр куни йиғилиб қолган бир талай муаммоларни ҳал этишга киришмасангиз бўлмайди. Кучингизни бўлар-бўлмасга сарфламанг. Ўзингиз севган одам билан муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Шуни ёдда тутингки, ҳаққоний туйғу кўчада ётмайди. Севгилингизнинг, жуфтингизнинг сизга бўлган соф туйғуларини қадрланг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун сизга бир дунё илҳом ва ва шу билан бирга шунча кўнгилсизлик ҳам ваъда қилишган. Кўнгилсизликларни четлаб ўтишнинг иложи бўлса, бу имкониятдан унумли фойдаланиб қолишингиз талаб этилади. Кун давомида фарзандларингиз бироз хасталанишидан қайғуга ботишингиз кутилади. Агар ўз вақтида ҳаракат қилсангиз, бу хасталикларни енга оласиз. Дўстлар ёрдами ҳам бу масалада ортиқчалик қилмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
9 октябр куни ҳаётингизда кўп нарсаларни ўзгартириш ҳаракатида бўласиз. Айниқса, ишхонангизда ислоҳотлар жиддий кечади. Аммо эсингизда бўлсин, бундай ислоҳотлар олдиндан пухта ўйланган ва режалаштирилган бўлиши лозим. Акси бўлса, муваффақиятсизликка юз тутишингиз турган гап. Дўстларингиздан бири кечқурун сизга ёқимсиз хабар етказиши мумкин. Шу хабар сабаб бўлиб кайфиятингиз тушиб кетиш эҳтимоли бор.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун алданиб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Шубҳали туюлса, ўша ишни амалга оширманг. Кўчадами, ишдами, уйдами, фирибгарларни ўзингизга яқинлаштирманг. Алданишингизга ўшаларгина сабабчи бўлишлари тайин. Оиласизларга куннинг иккинчи ярмида романтика ҳамроҳлик қилиши кутилмоқда. Саломатлигингизга жиддий эътибор қаратинг. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
9 октябр куни ишингиз бизнесга алоқадор бўлса, биринчи навббатда рақобатчилар билан орангиздаги ёвлик туйғусини бир четга суринг. Қандай иш бажаришингиздан қатъи назар шубҳа-гумонларни қалбингизга яқин келтирманг. Муҳим ҳужжатларга имзо чекишда эҳтиёт бўлинг. Кечки пайт анчадан бери миянгизда пишитиб юрган йирик лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш учун имкон туғилади. Соғлиғингизни сақланг, кун давомида қон босимини ўлчатиб туришни унутманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун кунингиз анча оғир кечиши кутилмоқда. Шахсий ҳаётингизда ҳам муаммолар етарлича йиғилиб қолган. Асаб бузилишига улар ҳам ҳисса қўшмай қолмаса керак. Аммо илож топиб депрессия ҳолатини нари сурсангиз, фақат фойда қиласиз. Жуфтингизга ҳам ётиғи билан тушунтирган ҳолда муносабатларга ойдинлик киритиб олинг. Кечқурун баъзилар саломатлигидан шикоят қила бошлаши мумкин. Бу об-ҳавонинг ўзгарувчанлигидан бўлса ҳам ажаб эмас.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...