21:49 / 09.10.2017
8 357

Мунажжимлар башорати: 10 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 10 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ижод кишиларининг куни туғади. Илҳом парисининг марҳаматидан баҳраманд бўлиб, улар 10 октябр куни бир-биридан ажойиб асарларнинг ғоясини ўйлаб топишга муваффақ бўлишади. Кундузи қайсидир фирма сизга қўшимча даромадли иш таклиф этиши кутилади. Дарров рози бўлинг. Кечқурун фарзандлар ютуғидан ғурурланишингиз ва шунинг натижасида кайфиятингиз янада кўтаринки даражага етиши эҳтимолдан холи эмас.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
10 октябр куни катта ишга пул тиксангиз, сира афсусланмайсиз. Ёки рўзғор учун йирик жиҳоз харид қилиш ҳам алоҳида завқ бағишлайди. Баъзи дўстларимизнинг хонадонида кун давомида янги меҳмон дунёга келиши мумкин. Башарти сафарга отланаётган бўлсангиз, серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Яхшиси бирон бир яқинингизни сафардош қилиб олинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун ишхонангиздаги ҳамкасблар қаршисида обрўйингиз бир поғона юқорилайдиган бўлиб турибди. Бу иш сифатини янада яхшилаш ҳаракатига тушишингиз натижаси бўлса керак. Оила қурмаганлар муҳаббатда романтик лаҳзаларга ошно тутинишади. Танлаганингиз билан узоқ суҳбатлар қуриб, гўё дунёни унутасиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг ва саломатлигингизни эҳтиётланг. Кун бўйи кўнгли қоралар, ғийбат усталари билан мулоқотга киришманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
10 октябр куни ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам заҳирадаги пулларингизни сарфлаб қўймасликка ҳаракат қилинг. Агар аксини қилсангиз, кейин ўзингиз афсусда қоласиз. Сабаби, бугун молиявий муаммолар сиз хоҳлагандек юз фоиз ҳал бўлмайдиган бўлиб турибди. Бировдан қарз олишни ҳам мўлжалламанг. Эмоцияни жиловлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Соғлиғингиз кечқурунга бориб пича панд бериши мумкин. Буни тўғриласа бўлади, хавотир олманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун фақат ақлий меҳнатнинг орқасидан ўзингиз истаган даромадга эга бўла оласиз. Жисмоний меҳнатга умуман яқинлашманг, бекорга организмингиз зўриққани қолади. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувларни бошдан кечиришади. Саломатлигингизни кун давомида назорат қилишдан тийилманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларни вақтида ичиб, қон босимингизни тез-тез ўлчатиб туринг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
10 октябрда оила аъзоларингиз, узоқ-яқин қариндошлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлишингиз лозим. Баъзиларини билиб-билмай ранжитиб қўйган бўлсангиз, бугун айни ярашадиган кунингиз. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларини кўз қорачиғидек асрашлари керак. Кечқурун сизни оилавий тарзда меҳмонга таклиф этишлари кутилмоқда. Овқатланиш қоидаларини бузманг, ошқозонингизда муаммо пайдо бўлиши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун дўстларингиздан бирига жуда муҳим масалада ёрдам беришингизга тўғри келади. Атрофдагилар билан мулоқотда гўё оратор бўлишингиз лозим. Шусиз мақсага ета олмайсиз. Ораторлик энг чигал муаммоларга ҳам йўл топиш имконини беради. Лекин молиявий муаммоларга ораторлик шарт эмас. Бу ерда ақлни ишлатган ҳолда ҳаракатлар содир этиш зарур. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
10 октябр куни ўз мақсадларингиз йўлида фақат олға интиласиз. Ҳатто, атрофингиздагиларни пайқамайсиз ҳам. Таваккал фақат олдинга юрасиз. Лекин билинг, жиддий муаммолар бу аҳволда ҳал этилмайди. Уларни ижобий ҳал этиш учун бир қадам олдинга, икки қадам орқага юриш усулидан фойдаланиш керак бўлади. Ортиқча шовқин кўтармай, ими-жимида иш тутсангиз, ҳар қандай вазиятни ўзингизга бўйсундира оласиз.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Иш жойингиздаги раҳбарлар бугун сизга ўта масъулиятли бир ишни ишониб топширишлари мумкин. Демак, буёғига масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз керак. Баъзиларнинг ишхонасида раҳбар ўзгариши мумкин. Янги раҳбарга эса ишчанлигингиз, масъулиятлилигингизни бошқатдан исботлашингиз зарур. Бугун тадбиркорларга шартномалар тузиш, муҳим ҳужжатларни имзолаш муваффақиятсизлик келтиради.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
10 октябр куни ҳар бир вазиятга ҳазил-мутойиба ёрдамида баҳо беринг. Атрофдагилар билан мулоқотда ҳам бу усул сизга иш беради. Молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмайсиз. Башарти бирор иш бошласангиз-у, охирига етказишга кўзингиз етмаса, бу ишдан воз кечинг. Шахсий ҳаётда мавжуд бўлган жиддий тўсиқлар бугун йўқ қилинади ва сиз яна жуфтингиз билан тотли ҳаёт кечиришда давом этасиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ҳаётдан тегишли хулосалар чиқариш учун ўзингизни ташқаридан туриб кузатинг. Бошқаларни нуқул танқид қиласиз, аммо ўзингизнинг хатоларингизни гўё кўрмайсиз. Оилалилар зудлик билан рўзғор кемтикларини тўлдириб, келаси ой учун мўлжалланган сарф-харажатларни хомчўт қилиб олсалар зиён қилмайди. Йўқса, бир кун келиб жуфтингиз билан яна шу масалада жанжаллашиб қолишингиз ҳеч гап эмас.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
10 октябр куни ҳар бир бажариладиган ишга ижодий ёндошишингизга тўғри келади. Муаммоларни ҳал этишда асосий калитни топсангиз, олам гулистон. Муваффақиятларнинг ўзи сизни қидириб келади. Шубҳали туюлган лойиҳаларга катта пул тикманг. Бугунги кун, айниқса, пулни бўлар-бўлмасга сарфлаб бўлмайдиган кун эканини унутманг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 10 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..