ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ҳаётингизда содир бўладиган ҳар қандай воқеа-ҳодисага шукр қилган ҳолда ёндашинг. Омад, муваффақият, ёқимли лаҳзалар жуда секинлик билан ҳаётингизга кириб келиши мумкин. Бунга ўзингиз сабабчисиз. Яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларингиз шу жараённи секинлашишга мажбур этган. Шахсий ҳаётда эса албатта омадга эришасиз. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланиб, дўкон айланишингиз ва ёқимли харидларни амалга оширишингиз кутилади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
11 октябр куни асло оқимга қарши сузманг. Иш жойингизда ҳамкасблар, уйда яқинларингиз билан елкама-елка турган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Куннинг иккинчи ярмида жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Бу ҳолат кайфиятингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Агар шошма-шошарликка йўл қўймасангиз, молиявий муаммолар кечгача етмай ижобий ҳал бўлади. Кечқурун сафарга чиқиш, романтик учрашувлар ва уй юмушларини адо этиш учун муваффақиятли кечади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун эски қадрдон дўстларингиздан бири билан у қадар узоқ бўлмаган манзилга сафар қилишингиз кутилмоқда. Амбулаторияда тиббий кўрикдан ўтиш ҳам бугун муваффақиятли кечади. Текширувлар саломатлигингиз жойида эканини кўрсатади. Куннинг иккинчи ярмида молиявий аҳволингиз ҳам ижобий тарафга ўзгариши мумкин. Кечқурун оила аъзоларингиз даврасида вақт ўтказинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
11 октябр куни нимаики ният қилган бўлсангиз, барчасига етишингиз тайин иншооллоҳ. Айниқса, ижодий ишлар, лойиҳалар, янги танишувлар ҳам хайрли кечади. Молиявий аҳволингиз ҳам яхши бўлиб, яқинларингизга совғалар харид қилиш ҳаракатига тушасиз. Аммо тежамкорлик ҳам ҳеч қачон зиён қилмайди. Оила қурмаганлар бугун ажойиб инсон билан танишиб, бу танишувни келгусида романтикага айлантиришлари эҳтимолдан холи эмас. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар 11 октябр куни нафақат камчиликларингиз, балки зарарли одатларга қарши ҳам кескин кураш чораларини кўришингиз лозимлигини уқтиришмоқда. Бу сизнинг атрофдагилар билан ўзаро мулоқотингизга ва жисмоний имкониятларингизга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Овқатланиш режими, спорт билан шуғулланиш масаласини ҳам унутиб қўйманг. Ҳар қандай турдаги ишни адо этишда жисмоний зўриқиш бўлмаслигини таъминланг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
11 октябр куннинг биринчи ярмида профессионал касбингиз билан боғлиқ барча ишларни йиғиштириб, шахсий ҳаётни тартибга солиш билан шуғулланинг. Тез-тез кайфиятсиз юришингиз саломатлигингизга ёмон таъсир этмаслиги учун жуфтингиз ва оила аъзоларингиз билан муносабатларни яхшилаб олишингиз зарур. Бугун жуфтингиз билан ёлғиз қолиш руҳий бардавомлик, бардамлик ҳадя этади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун сиз оммавий тадбирлардан бирида иштирок этишингиз мумкин. Бу тадбир жамият қаршисидаги обрўйингиз ортиши учун хизмат қилади. Молиявий жиҳатдан бадавлат дўстларингиздан бири сизга ёрдам қўлини чўзади. Тижорат билан шуғулланувчилар 11 октябр куни янги тараққиёт палласига киради. Бу қўшимча даромад манбаи пайдо бўлади деганидир. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
11 октябр куни иш бошлашда хавотир ва ҳадикларга ўрин қолдирманг. Улар сизнинг душманингиз эканини ҳам унутманг. Агар бир дақиқа хавотир ва ҳадик туфайли ишни тўхтатсангиз, фақат инқирозга юз тутасиз. Ундан ортиғига эришмайсиз. Эҳтиросларни жиловланг. Бу айниқса оила қурмаганлар учун фойдалидир. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун олис сафар, коммунал соҳадаги муаммоларни ҳал этиш ва бошқа уйга кўчиб ўтиш амаллари муваффақиятли кечади. Мабодо ёлғиз қийналиб қолсангиз, дўстларингизни ёрдамга чақиришингиз ҳам мумкин. Азартли ўйинларнинг яқинига ҳам борманг, инқирозга юз тутасиз. Жисмоний аҳволингизни доимо назорат қила боринг. Шамоллаш, грипп каби хасталикларга йўлиқишдан сақланинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
11 октябр куни кўз тегишидан, ҳасад ва ғийбатларга қолишдан эҳтиёт бўлинг. Муҳаббатда ҳам ишларингиз у даражада беш эмас. Шунинг учун жуфтингиз ёки танлаганингиз билан иложи борича илиқ муносабат юритинг. Арзимаган гап билан орада жанжал пайдо қилишингиз ҳеч гап эмас. Руҳий зўриқиш ва жанжалли вазиятлардан қочинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун гўё актёрга айланмасангиз бўлмайди. Шу йўл билан атрофдагиларни ўзингизга қарата оласиз. Мавқени ошириш масаласида шошилманг. Бугунги кун катмонини тўлдириш ниятида бўлганлар учун омадли кечади. Тадбиркор бўлсангиз, сизга ўзига тўқ фирмалардан бири ўзаро ҳамкорлик таклиф қилади. Рози бўлинг. Бу фирма билан жуда узоққа борасиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
11 октябр куннинг биринчи ярмида дафъатан дангасалигингиз тутиши, шунинг натижасида кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Агар уйда ишлашни хоҳлаётган бўлсангиз, раҳбарлардан розилик сўранг. Раҳбарият билан маош ва юқори лавозим хусусида бугунча гаплашмай туринг. Оила аъзоларингиз, жуфтингиз, фарзандларингиз даврасида кечқурун вақт ўтказишингиз сизга бир олам қувонч тортиқ этади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Ўзбекистонда тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинади
Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Байден Трампнинг инаугурациясида иштирок этишини тасдиқлади