ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ишхонангизга келгач, юмуш бажаришда ҳаддан зиёд ўзингизга ишонган ҳолда таваккалчиликка йўл қўйманг. Юмуш мураккаб бўлса, сира тортинмасдан ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпроқ ҳамкасбларга мурожаат этинг. Шахсий ҳаётда ҳаммаси текис эмас. Жуфтингиз, буёқда ота-онангиз билан муносабатларга ойдинлик киритиш илинжида куйиб-пишишингиз кутилади. Кечқурун тақдирингизда кескин бир бурилиш содир бўлиши мумкин, тайёр туринг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
14 октябр куни ишхона ва уй ўртасида бўзчининг мокисидек чопишингиз кутилмоқда. Натижада ишингизда сифат йўқолади. Бошлиқлардан танбеҳ эшитасиз. Бугун спорт билан шуғулланиш, танани чиниқтириш кабилар муваффақиятли кечади. Кечқурун сизни оммавий тадбирга таклиф этишлари мумкин. Саломатлигингизни асранг. Асабларингизни зўриқишга қўйманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Агар бугун мавқеингизни ошириш ниятида бўлсангиз, яқин ўтмишни эсга олинг. Ўша пайтларда тўплаган тажрибангизни ишга солинг. Кун давомида ажойиб бир инсон билан танишиб қолишингиз мумкин. У сизга келажакда маънавий озуқа берувчи билимларни сингдириши, шу соҳада яқиндан кўмак бериши эҳтимолдан холи эмас. Молиявий аҳволингиз бугун ҳавас қиладиган даражада бўлмайди. Шунинг учун қўшимча даромад келтирувчи иш топмасангиз бўлмайди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
14 октябр куни ҳаётга реал кўз билан боқинг. Рўзғорингизда муаммолар қалашиб ётибди. Уларни бартараф этмасангиз сира иложи йўқ. Бугун иммунитетни кўтариш билан боғлиқ машғулотлар, амаллар, чўмилиш машқи муваффақиятли кечади. Жуфтингизга нисбатан димоғдорлик қилманг, агар шунинг дастидан жанжаллашган бўлсангиз, ғурурни бир четга суриб қўйиб узр сўранг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар бугун азалий режаларингиз амалга ошишини башорат қилган. Башарти улар сафар билан боғлиқ бўлса, демак, бугун олис сафарга отланишингиз кутилади. Пул, мерос билан боғлиқ тадбирлар, ҳуқуқшуносдан маслаҳат олиш амаллари муваффақиятли кечади. Яқинда дўстларингиздан бири билан жанжаллашиб қолган бўлсангиз, кечки пайт ярашиш учун имконият туғилади, уни қўлдан бой берманг. Соғлиғингизни эҳтиётланг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
14 октябр куннинг биринчи ярмида тадбиркорлар учун ўта мураккаб шартнома ва келишувлар кўндаланг турибди. Афсуски, сиз бу ишга тайёр эмассиз. Шунга қарамай, ижобий натижа олишга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради. Фақат жуфтингиз билан бир-бирингизни беҳудага рашк қилавериш бас қилинса, нур устига аъло нур бўларди. Бугун олис сафарга отланманг, жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Шу жумладан, электр ва олов билан боғлиқ ускуналардан ҳам эҳтиёт бўлиб фойдаланинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун қайси ишга қўл уришни мўлжалламанг, аввало сиздан ёши улуғ, тажрибаси кўп ҳамкасблардан албатта маслаҳат олинг. Бу сизга фақат фойда беради. Агар каттароқ буюм харид қилишни мўлжалламасангиз, молиявий аҳволингиз тобида бўлади. Танишлар, дўстлар, яқинларингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Асабни асранг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
14 октябр куни кайфиятингиз байрамона бўлиши кутилмоқда. Фақат сизнинг қалбингизда байрам. Бу кайфиятни ҳеч қандай булут ёки тўсиқлар буза олмайди. Оиласизлар ажойиб бир инсонни севиб қолишади-ю, кечга қадар шу муҳаббат таъсирида сармаст бўладилар. Молиявий масалага келсак, харидлар кўп, аммо даромаддан дарак йўқ. Бугун заҳирадаги пуллардан фойдаланиб турасиз-да энди! Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув кутади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун имкон даражангиздан ортиқ масъулиятни зиммангизга олманг. Бу ишхонангиздаги профессионал касбингиз билан боғлиқ. Шахсий ҳаётда эса оиласизлардан кимдир тўй кунини белгилайди, оилалилардан биров оиласи билан ажралишни хоҳлаб қолади. Иккала вазиятда ҳам тафаккурни ишлатган ҳолда, чин юракдан ҳаракатлар содир этиш лозим. Иложи бўлса, ажрашмаганингиз маъқул. «Бўлинганни бўри ер», деб бекорга айтишмаган.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
14 октябр куни биринчи қиладиган ишингиз жуфтингизни ҳар кимга рашк қилавермасликдан иборат бўлиши лозим. «Бир кун жанжал чиққан уйдан қирқ кун барака кетади», деган халқ мақолига амал қилинг. Ишда эса ҳамкасблар билан муносабатларни мустаҳкамланг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Кимгадир жуфти айнан кечқурун кутилмаган совға тайёрлаб туриши кутилади. Асабни асранг, организмни жисмоний зўриқишга йўлиқтирманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун куннинг биринчи ярмида бир инсон билан танишишингиз кутилади. Бу танишув сизга бир олам эмоция ҳадя этиши тайин. Демак, сиз аъло кайфиятда омадга, муваффақиятларга босқичма-босқич эришиб борасиз. Башарти анчадан бери саёҳат ҳақида орзу қилган бўлсангиз, 14 октябр куни шу орзунгиз ҳақиқатга айланиши мумкин. Бу орзунгиз қариндошлардан бирининг кўмагида ушалади. Соғлиғингизни асранг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
14 октябр куннинг биринчи қисмида тушкун кайфиятда бўлишингиз кутилади. Иш ҳам, ҳаёт ҳам жонингизга теккан каби нолишдан бўшай олмайсиз. Бу кайфиятдан чиқиб кетиш учун қаергадир жўнанг ва ишонинг, йўл ва янги танишувлар кайфиятингизни асл ҳолига албатта қайтаради. Жуда бўлмаса, олисдаги қариндошларникига меҳмон бўлиб боринг. Аммо соғлиқни ҳимоя этиш, сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, дориларни ўзингиз билан ола юришни унутманг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...