20:48 / 14.10.2017
8 682

Мунажжимлар башорати: 15 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 15 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Тадбиркорлар бугун биринчи навбатда бизнес билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларни ҳал этгачгина қайсидир йирик лойиҳа учун пул ажратсалар бўлади. Шахсий ҳаётда етакчиликка интилманг, бу сизга омадсизлик келтиради. Агар итоаткор вазифасини бажариб кўрсангиз, жуфтингизни янада яхшироқ таний бошлаган бўлардингиз. Кечқурунга бориб моддий аҳволингиз яхшиланиши кутилмоқда. Гарчи саломатлигингиздан шикоятингиз бўлмаса-да, осмон-у фалакдаги магнит бўронларини ҳисобга олган ҳолда иш тутинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
15 октябр куни жуфтингиз ёки танлаган инсонингиз билан орангизда совуқ муносабатлар пайдо бўлишини ҳис этасиз. Бу сизнинг қайсарлигингиздан бўлса не ажаб. Бу муаммолардан эса иш сизни чалғита олади. Ишга берилинг, фақат пул топиш ҳақида ўйланг. Соғлиғингиз куннинг иккинчи ярмига бориб ёмонлаша бошлаши мумкин. Бу қўрқинчли эмас, аммо барибир чорасини кўринг. Профилактика ҳеч қачон зиён қилмайди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар бугун эрталабдан ниҳоятда фаол бўлишингизни башорат қилган. Бироқ янги ишларга қўл уришда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Орқа-кетингизга қарамай олға босиш сизга тўғри келмайди. Қайсидир гриппга учраган дўстингиздан хабар олишингиз бу хасталик сизга ҳам юқишини таъминлаши мумкин. Врач кўригига чопинг. Кечқурун хорижда яшаб пул топаётган дўстингиз ҳақида ёқимли хабар эшитасиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
15 октябрда фақат оилавий, рўзғор юмушлари ҳамда молиявий муаммоларни бартараф этиш билан банд бўлишингиз тавсия қилинади. Агар таъмир ишлари бўлса, уларни ҳам тугатишингиз лозим. Шундан кейингина бошқа ишларга ўтсангиз ярашади. Интернет ишқибози бўлсангиз, бу ишни кечаси амалга оширинг. Бошқа вақтда фойдали ишлар билан банд бўлинг. Асосийси, соғлиқни сақлаш масаласига алоҳида эътибор қаратинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун омадингиз кулади, кунингиз хайрли бошланади иншооллоҳ. Ташқарида ҳаво айниб туришига қарамай, қалбингизда ҳануз илиқлик уфуради. Оммавий тадбирларда иштирок этишдан тийилинг. Шахсий машинангиз бўлса, кечқурун кўчага чиқмай қўя қолинг, жароҳат олишингиз мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида саломатлиги ҳақида қайғурса зиён қилмайди. Молиявий муаммоларни танишлардан бири ҳал қилиб беради.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
15 октябрда ҳаётингизда туб бурилиш юзага келиши кутилади. Албатта, бу ҳодиса танаффуслардан қочиб қолмасангизгина содир бўлади. Кўпчилик иш жойини ўзгартирса, баъзилар кўнглига ёққан ишга ўтишади. Оиласизлар учун кимнидир севиб қолишга зарурат туғилади. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар олис сафарга жўнашлари мумкин. Кетишдан олдин ҳужжатларингизни яна бир карра кўздан ўтказиб олинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар қариндошлар билан биргаликда бугун даромад келтирадиган иш очишингизни маслаҳат беришяпти. Кун давомида атрофдагилар билан ширин суҳбатлар қуришга ҳаракат қилинг. Бу дам олиш кунингиз мазмунли ўтишида муҳим аҳамиятга эга. Касбни ўзгартириш ва малака ошириш учун 15 октябр жуда қулай кечади. Саломатлигингиз ҳақида алоҳида қайғуринг. Агар бош оғриғи безовта қила бошласа, бу муаммони халқона йўл билан бартараф этсангиз ҳам бўлади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
15 октябр куни сиз кечаги тугатилмай қолган ишларни охирига етказишингиз шарт. Бугунги кун эса руҳий жиҳатдан анча оғир кечиши кутилмоқда. Шунинг учун бировлар билан жанжаллашмасликка ҳаракат қилинг, янги танишувлар сари талпинишдан тийилманг. Кечқурун ўтган яқинларингизни эслаб дуолар қилинг, уларга боқий дунё яхшиликларини тиланг. Овқатланишда жуда эҳтиёт бўлинг. Организмингиз суймайдиган таомларнинг яқинига ҳам борманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз оғир кечиши кутилмоқда. Бугунингизни тўлалигича назоратингиз остига олинг. Ҳар бир гапирадиган гапингиз, босаётган қадамингизни назоратга олмасангиз, бошингизга қўшимча қайғулар ёғилиши ҳеч гап эмас. Муҳаббатда даҳанаки баҳс-мунозаралар юзага келиши мумкин. Бу вазиятларни сабр билан енгиб ўта оласиз. Башарти оила қурмаганларнинг йўлига рақиблар кўндаланг бўлса, дарҳол уларни босиқлик ва яхши гаплар билан тинчлантириш зарур бўлади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
15 октябр куни мавқеингиз ошиши кутилади. Куннинг биринчи ярмида шу қадар ажойиб муваффақиятларни қўлга киритасизки, ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Лекин ҳар бир лаҳзани иложи борича блокнотга қайд этиб боринг. Кейинчалик зарур бўлиб қолиши мумкин. Саломатлик масаласида профилактика амалларини бошласангиз, хавфли хасталиклар сиз томонга қайрилиб ҳам қарамаган бўларди. Одам кўп тўпланадиган жойларга боришдан тийилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз жуда сокин ўтиши кутилаётган бўлса-да, йўл-йўлакай қариндошлар билан жанжаллашиб олишга улгурасиз. Куннинг иккинчи ярмида яхшилаб дам олинг, ёлғиз қолинг. Шу баҳонада яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларингизни хомчўт қиласиз, келажак ҳақида фойдали режалар тузиб оласиз. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Велосипед сайри ҳам фойдадан холи бўлмайди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун тушга қадар кимлардир янги ишга жойлашиш учун ҳаракатлар содир этишни бошлашлари кутилади. Шундай экан, янги жойда бўлиб ўтадиган дастлабки суҳбатга пухта тайёрланинг. Иш топиб улгурмаган бўлсангиз, бу ҳаракатни тўхтатманг. Бугун бадиий китоблар ўқиш ва ёши улуғ қариндошларнинг маслаҳатларини олиш жуда хайрли кечади. Руҳий тушкунликка тушиб қолишдан сақланинг, бу саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 15 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?