21:08 / 15.10.2017
11 333

Мунажжимлар башорати: 16 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 16 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ишингиз ё шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муҳим бир масалани ҳал этишингиз лозим. Шунинг учун сизга озгина таваккалчилик зиён қилмайди. Асосийси, қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Атрофдагиларнинг маслаҳатига қулоқ тутманг. Жуфтингизни ҳуда-беҳуда рашк қилаверишдан тийилсангиз, биргаликдаги ҳаётингиз янада гўзаллашиб бораверади. Кечқурун кимларгадир бериш лозим бўлган қарзингизни қайтарасиз. Бундан ташқари интернет орқали қўшимча даромадли иш топишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Нимаики ишга қўл урманг, 16 октябр куни ўзингиз учун фойда олишга ҳаракат қилинг. Шунда арзимаган майда-чуйда ишлар ҳам сизга мўмайгина даромад келтириши тайин. Никоҳдан ўтиш, фойдали шартномаларни имзолаш ва молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун 16 октябр жуда қўл келади. Жуфтингизга бўлган эътиборни кучайтиринг. Саломатлигингизни сақланг, кечқурун тоза ҳаво сайрини унутманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
16 октябр куннинг биринчи ярмида илгари чала қолган ишларни битириб олишингизга тўғри келади. Профессионал касбингиз доирасида бугунги кун янги қирралар, тараққиёт учун қулай имкониятлар ҳадя этади иншооллоҳ. Сира бўшашманг, кечга қадар тер тўкинг, ана шунда кўзланган даромадга ҳам эга бўлишингиз осон кечади. Кечқурун ёлғиз қолиб, асабларингизни жойига келтиринг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Нималарга қодирлигингизни ҳамкасбларга исботлаш вақти етди. Ўзингизга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этаверинг. Кўзланган мақсадга етишингизда сизга ҳеч қандай тўсиқ кўндаланг бўла олмайди. Тижоратчи бўлсангиз, рақобатчиларнинг сизни синдириш йўлида чиранишларига эътибор берманг. Аксинча ўртадаги нифоқларни меъёрлаштиришга уриниб кўринг. Кечқурун грипп юқтиришдан сақланинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
16 октябр куни хусусий мулк ва мерос кабилар билан шуғулланишингиз кутилади. Бу масаладаги барча масъулият юки сизнинг гарданингизда бўлади. Кун давомида қўшимча даромад берадиган иш таклиф этишлари ёки жуда кичик фоизда банкдан кредит олишингиз мумкин. Дўстларингиз қайсидир юмушда ёрдам қўлини чўзишга ошиқса, рад эта кўрманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугунча амалга оширадиган ишларингизнинг натижаси билан олдиндан қизиқманг. Бунинг ўрнига ишлайверинг, астойдил тер тўкинг. Натижасини албатта кўрасиз. Ўта муҳим шартлашувлар, битимлар ва олис сафар бугун муваффақиятли кечади. Хато қилишни хаёлингизгаям келтирманг. Бугун йўл қўйган хатоингиз узоқ муддат сизга кўнгилсизликлар ҳадя этиши мумкин. Кечқурун саломатлигингизни тиклаш билан шуғулланинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
16 октябрда нафақат иш жойингизда, балки хаёлот оламингизда ҳам қатъий тартиб ўрнатмасангиз, омадга эриша олмайдигандек бўлиб турибсиз. Ўзингизга, келажакка бўлган ишонч ҳиссини кучайтиринг. Шубҳа, иккиланишларга ўрин берманг. Пул билан боғлиқ ҳар қандай ишда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун сизга кимдир бир даста пул олиб келиши кутилади. Пулларни тежаб ишлатсангиз, кам бўлмайсиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Агар бугун қандайдир кўнгилсизликка дучор бўлишни истамасангиз, ниҳоятда эҳтиёткор бўлинг. Кунингиз жуда оғир, жароҳатларга бой бўлиш хавфи бор. Шунинг учун спортнинг ўта фаол турлари билан шуғулланманг, ҳаётингизга жиддий хавф солиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этманг. Оила аъзоларингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Кечки пайт молиявий аҳволингиз яхшиланади. Ёқимли харидларни амалга оширасиз.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
16 октябр куни асосий вақтингизни фаолликда кечиришингиз кутилади. Эрталабданоқ молиявий масалада ютуқларга эришишни ният қилгандингиз, аммо ора-сирада бошқа юмушларни ҳам бажариб қўйишингизга тўғри келади. Жуфтингиз билан орангизда ишларингиз кўплиги сабабли келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Агар ҳаммасини босиқлик билан тушунтирсангиз, келишмовчиликлар албатта барҳам топади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Ишхонадаги, уйдаги муаммоларни ижобий ҳал этиш учун гўё арслон қиёфасига киришингиз лозим. Бусиз ишларнинг бароридан келиши қийин кечади. Ҳамкасблар билан ҳам йўл-йўлакай муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётда жуфтингиз сиздан негадир шубҳалана бошлаши мумкин. Бу шубҳаларни йўққа чиқариб, романтикага айлантириш сизнинг қўлингизда.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
16 октябр куни биринчи қиладиган ишингиз раҳбарлар билан орангиздаги муносабатларни мустаҳкамлашдан иборат бўлиши лозим. Чунки олдинда мавқеингизни ошириш вазифаси турибди. Бу ишни фақат раҳбарларингизгина амалга оширади. Оиласизлардан кимдир кечқурун романтик учрашувга отланади. Бу учрашув бир умр ёдда қолиши учун танлаганингизга ажойиб совға ҳозирланг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун зинҳор режаларингиз, ички сирларингизни бировларга дастурхон қилманг. Биринчидан, кўз тегади, иккинчидан, бу билан ўзингизни бало гирдобига ташлаган бўласиз. Ишхонангизда муаммо йўқ. Кечқурунга бориб бажарган ишларингизнинг мукофотини оласиз иншооллоҳ. Куннинг иккинчи ярмида уйдагиларингиз билан вақт ўтказишга ҳаракат қилинг. Уларнинг кўнглига қаранг. Ухлашга ётишдан олдин албатта тоза ҳавода сайр қилинг, сут ёки қатиқ ичиб ётинг. Тушларингиз тотли кечади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 16 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?