20:48 / 16.10.2017
9 311

Мунажжимлар башорати: 17 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 17 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кунингиз осойишта ва омадли кечиши кутилмоқда. Ҳар қанақанги муаммо ҳам осон ҳал бўлади. Фақат ҳар бир ишни пухта режа асосида бошласангиз бас. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида ҳаракатлар содир этинг. Бунинг учун имкониятлар эшиги ланг очиқ. Айёрона йўлларни қидирманг. Бу даромадингизга салбий таъсир кўрсатади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
17 октябр куни иш жойингизда янада кўпроқ ҳурматга эга бўлишни истасангиз, ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингизни очинг. Агар шу йўсинда иш олиб борсангиз, фақат муваффақият қозонасиз. Фақат даромаднинг, фойданинг ортидан қувиш билан чекланманг. Жамиятда ҳурмат, иззат деган тушунчалар борки, буларсиз, кўзланган мақсадга етиш жуда мушкул бўлади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун қайсарлик феълингизни ташлаб, кенг феъл билан иш тутишингизга тўғри келади. Қайсарлик сизга бугун фақат зиён етказади. Қариндошлар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларингиз ҳал бўлиб, ниҳоят киссангиз мўмай пул кўрадиган бўлди. Кечқурун уйингизга кутилмаган, сираям кутилмаган меҳмонлар кириб келиш эҳтимоли бор. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
17 октябрда ҳотамтойлигингиз тутадими, ишқилиб, дуч келган одамга яхшилик қилгингиз, барчанинг кўнглини овлагингиз кела бошлайди. Бу яхши, аммо ўзингизни ҳам унутиб қўйманг. Кун давомида шу қадар кўп ахборотлар эшитасиз, турли вазиятларга шу қадар кўп тушасизки, кечқурунга бориб кучингиз қолмаганини ҳис этасиз. Оила қурмаганлар муҳаббат бобида бугун танаффус қилишларига тўғри келмоқда. Саломатлигингизни кузнинг ўзгарувчан ҳавоси таъсирига тушишдан асранг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бировларга қачонлардир қарз бергансиз-у, қайтариб олиш орзуга айланган бўлса, бугун ўша орзунгиз ушалади. Қарз олган одамга инсоф кирибдими, бугун куннинг иккинчи ярмида қарзини қайтариши кутилмоқда. Бу молиявий аҳволингизни яхшилайди албатта. Бошқа уйга кўчиш, бошқа ишга ўтиш масаласида шошилмай туринг. Нимаики ишга қўл урманг, фақат яқин инсонлар кўмагига таянинг. Кечқурун яқин масофага сафар уюштиришингиз эҳтимоли бор, эҳтиёт бўлинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
17 октябр куни бажарадиган ишларни олдиндан таҳлил қилиб олинг. Агар келгусида бу ишлардан наф бўлмаслигига кўзингиз етса, бажармай қўя қолганингиз маъқул. Бунақа ишларга ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпларни жалб этган тақдирингизда ҳам барибир фойда олмайсиз. Муҳаббатда ғийбатчи ва ҳасадгўйлардан сақланинг. Жуфтингизни ёки танлаганингизни ҳақиқатан қаттиқ севсангиз, қалбингиз амрига бўйсунган ҳолда иш тутинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини назоратда ушлашлари талаб этилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар бугун сизга нафақат омад, балки яна руҳий етукликни ҳам ваъда қилишган. Ирода кучингиз ҳам шулар қаторида чексизга айланади. Тадбиркор ёки тижоратчи бўлсангиз, бизнесдаги ўрнингизни айни ирода кучи ёрдамида мустаҳкамлаб олишингиз мумкин. Кечқурун эса кун бўйи қилган ишларингизнинг натижасидан баҳра оласиз. Оиласизлар кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиришади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
17 октябр куни кайфиятингиз бошқа кунлардагига исбатан тушкунроқ бўлиши кутилади. Иш жойингизда сизни асосий, даромади кўпроқ ишдан четлаштиришади-ю, шу нарса баҳона бўлади. Фаолликни оширинг, акс ҳолда олдинда кутаётган имкониятлардан ҳам маҳрум бўласиз. Муҳаббатда муваффақиятсизликка учрай бошласангиз, ташқаридан ёрдам кутманг, фақат қалбингизга суянинг. У сизни ёлғизлатиб қўймайди. Соғлиғингиз кечқурунга бориб айний бошлаши, аниқроғи, қон босимингизда муаммо туғилиши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун вақтни тезлаштиришга уринманг. Гарчи ўзингиз тезроқ мақсадларга етишни истасангиз ҳам сабр қилинг. Кун давомида эски хасталиклар қўзғалиш эҳтимоли бор. Ўзингизга эътиборлироқ бўлинг. Кечқурун оилангиз даврасида мароқли суҳбатлар қурасиз. Бу суҳбатни ҳатто бриллиантга ҳам алишманг. Оилалиларнинг хонадонида пул туфайли жуфти билан даҳанаки жанжал содир бўлиши кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
17 октябр куни тақдир инъом этадиган ҳар қандай ҳолатга тайёр туришингиз лозим. Ҳаётингизда туб бурилишлар шу қадар тез содир бўладики, ўзингиз ҳам англаб-англамай қолишингиз ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида эски қадрдонлардан бири билан тасодифан учрашиб қолишингиз мумкин. Овқатланиш режимини бузманг, имкон бўлса, парҳез ҳақида ўйлаб кўринг. Бу саломатликни янада яхшилашда асқотиши тайин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугунги кунингиз шундай ажойиб кечадики, ҳар қандай одамга буйруқ берсангиз, буйруғингиз сўзсиз адо этилади. Ҳар қандай одамни ўз тарафингизга оғдириб олишда тенгсизга айланасиз. Ишхонада шу қадар фаоллашасизки, ҳамкасблар ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур бўлишади. Муҳаббатда сиз учун сабр керак. Соғлиғингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди. Аммо овқатланиш меъёрларини бузманг, спортнинг оғир турлари билан кечқурун шуғулланманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
17 октябр куни эрталаб оила аъзоларингиздан бири билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Баҳона тайёр. Рўзғор икир-чикирлари. Мабодо имкони бўлса, ишдан кечроқ қайтинг. Сабаби, жанжалнинг давоми айнан кечқурун бошланиши мумкин. Саломатлигингизга келсак, куннинг иккинчи ярмида бош ва оёқ оғриғи безовта қилиши кутилади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 17 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?