ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар йил бошидан дам олишларсиз ишлаган бўлсангиз, бугун албатта таътилга чиқиш ҳақида ариза ёзинг. Ишонинг, бу сизга фақат фойда беради. Саломатликни тиклайсиз. Акс ҳолда йил охирига қадар соғлиғингизга путур етиши мумкин. Жуда дам олгингиз келмаса, кузатувчига айланинг. Бу малакангиз ошиб боришида ҳам асқотади. Кечқурун шахсий иш билан қўшни шаҳаргами, қишлоққами бориб келишингизга тўғри келиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
18 октябр куни қандайдир лоқайд одамга айлана бошлаганингизни ҳис этасиз. Сизни яқин келажак ҳам унчалик қизиқтира қолмайди. Барчасига қўл силташни хоҳлайсиз. Аммо молиявий аҳволингиз бунинг жабрини тортиши, жабр эса сизга бир қатор муаммолар ҳадя этиши мумкин. Токи ҳаёт экансиз, фаолликни қўлдан бермаслигингиз лозим. Иложи бўлса, қўшимча иш топинг. Кечқурун фақат соғлиғингиз ҳақида қайғуринг. Енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилиш билан чекланинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун асло янги танишувларга йўл берманг. Айниқса, романтик танишувлар сизга зиён етказишини унутманг. Оилалилар куннинг иккинчи ярмида жуфтини ёнига олиб киногами, сайргами чиқиб келишса, мана бу фойда беради. Муносабатлар мустаҳкамлана боради, баҳри дилингиз очилади. Қон айланиши ҳам яхшиланади. Бугун хизмат сафарига бориш ва муҳим ҳужжатларни имзолаш муваффақиятсизлик келтиради.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
18 октябрда саломатлик ҳақида жиддий қайғурмасангиз бўлмайди. Тўхтовсиз ишлайсиз, ўзгаларга ёрдам берасиз, ўзингиз учун сира вақт ажратмайсиз. Билинг, худо кўрсатмасин, тўшакка михланиб ётиб қолсангиз, ўзингиздан бўлак ҳеч ким сизга дард чекишмайди. «Танаси бошқа дард билмас», деб бекорга айтишмаган. Жуда бўлмаганда, спорт билан шуғулланинг, охири яхши бўлади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун ҳадеганда олазарак бўлиб атрофга қарайверишни бас қилиб, иш билан шуғулланмасангиз сира иложи йўқ. Иш кўп, раҳбарлар натижа талаб қилади. Кун давомида азартли ўйинлар ўйнашдан, таваккалчиликдан нарироқ бўлинг. Молиявий инқирозга юз тутишингиз хавфи бор. Биринчи навбатда саломатлик, ундан кейин пул масаласини ўйланг ва шу икки муҳим ишни қойиллатинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Кимдир меҳмонга таклиф этса борманг, оила даврасида вақт ўтказинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
18 октябр куни жароҳат олмаслик, серқатнов йўлларда, электр қувватига ишлайдиган ускуналардан фойдаланишда бирор фалокатга йўлиқмаслик тадоригини кўринг. Спиртли ичимликлар, дорилар истеъмоли, қарама-қарши жинс вакили ё вакиласи билан муносабатлардан кескин бош тортинг. Иш жойингизда иш сифатига эътиборни кучайтиринг. Ҳамкасблар билан мулоқотда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, янги ой чиқиши арафасида эҳтиёт чораларини кўринг. Дориларингизни доим ўзингиз билан олиб юринг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун юлдузлар олис сафарга отланмасликни маслаҳат беришмоқда. Акс ҳолда автоҳалокатга йўлиқишингиз ҳеч гап эмас. Ёки шахсий машинангиз бўлса, йўлларда қоида бузилиши оқибатида катта миқдордаги жаримага тушишингиз эҳтимоли бор. Оилавий байрамлар уюштириш бугун хайрли ва муваффақиятли кечади. Кечқурун яқин дўстлар билан учрашиб мулоқот қилинг, асаблар бўшашиб, чигаллар ёзилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
18 октябр куни фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Албатта муваффақият қозонасиз. Эрталабданоқ қалбингиз шу қадар дилгирлашадики, кўнгилсизликни ҳам, яхшиликни ҳам олдиндан сеза олади. Шунинг учун ҳам бугун қалб амрига бўйсунсангиз, кам бўлмайсиз. Оиласизлар бугун романтикадан умид қилмасалар ҳам бўлади. Соғлиқни мустаҳкамлаш учун спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
18 октябр эрталабдаёқ жуфтингиз билан ади-бади айтишишингиз хавфи сезилмоқда. Шунинг учун бугунча тингловчига айлана туринг. Бир жиҳатдан бунда сизнинг айбингиз мўлроқ. Ишга берилгансиз-у, жуфтингизга эътибор, романтик лаҳзалар ҳақида ўйламай қўйгансиз. Молиявий имкониятингиз кўтарса, икковлашиб олис сафарга жўнасангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши, баъзилар хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
18 октябр куни ишхонадаги обрўйингизга обрў қўшувчи ажойиб лаҳзалар намоён бўлади. Бу имкониятдан фойдаланиб қолишингиз шарт. Шунда келгусида кўпчилик сиздан ўрнак олишга интиладиган бўлади. Оила қурмаган бўлсангиз, танлаганингиз билан муносабатларда жуда оддий инсон сифатида ўзингизни намойиш этинг. Кечқурун велосипедда сайр қилинг, саломатликка жуда фойдаси катта. Молиявий жиҳатдан бугун шикоятингиз бўлмайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Худо сизга бугун шундай ажойиб кунни ҳадя этадики, куз, ҳаво айниб ёмғир ёғиши кутилаётганини ҳам унутасиз. Кун давомида моддий аҳволингиз ортиғи билан яхшиланади. Оилалилар жуфти билан бу пулларни кўпайтириш ёки фойдали жиҳозлар харидига ажратиш ҳақида маслаҳатлашиб олганлари маъқул. Шу баҳонада оилавий бюджетнинг ой охиригача бўладиган аҳволи ҳам белгилаб олинади. Саломатликни асранг, асаблар таранг тортишига йўл берманг. Уларни кейин пул билан тиклаб бўлмайди. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда жуда сергак бўлинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
18 октябр куни кечга қадар бор кучингизни сарфлаб қўйманг. Иш ўз йўлига, соғлиққа путур етмаса бас. Қолаверса, худонинг куни кўп. Мавқеингизни ошириш учун ҳали қулай вақт келмади. Ҳамма билади, муҳаббат бобида ҳақиқий романтиксиз. Бу сизга жуфтингиз билан янада иноқлашиш учун кенг йўл очиб беради. Эсда тутинг, жуфтингиз сизга садоқатли. Унинг қадрига етишга мажбурсиз.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...