ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар бугун биринчи навбатда олдинги кунларда ҳал этилмай қолган муаммоларни бартараф этиб, шундан кейингина янги ишга қўл уришингизни маслаҳат беради. Илгари ҳатто салом-алик қилмайдиган одам билан бугун тушдан кейин дўстлашиб қолишингиз кутилади. Куннинг иккинчи қисмида молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишингиз кузатилади. Соғлиқни асранг. Эртага ва индинга янги ой чиқиши муносабати билан сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини лоҳас ҳис эта бошлашлари мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
19 октябр куни профессионал касбингиз доирасида омадга эришишингиз учун барча имкониятлар эшиклари очиқ. Фақат пухта режа тузган ҳолда олдинга интилинг. Акс ҳолда тўсиқлар юзага келиб сизни ортга қайтишга мажбур этиши мумкин. Тушдан кейин баъзилар хизмат сафари билан қўшни шаҳарга жўнашлари мумкин. Кечқурун тоза ҳавода кўпроқ вақт ўтказинг. Соғлиғингиз панд бера бошласа, халқона йўллар билан даволансангиз ҳам бўлади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Оила қурмаганларни юлдузлар огоҳлантиради. Ҳақиқий ҳис-туйғуга эга, сизга келажакда ҳақиқий ёр бўлувчи инсон турганда, идеал ортидан қувманг. Қаршингизда тургандан ҳам идеалроғи бўлмайди. Агар ҳақиқатан бахтли бўлишни истасангиз, иллюзиядан қочинг. Тадбиркорлар бугун йирик фирмалар билан савдо шартномалари имзолашса, албатта муваффақиятга эришади. Бугунги кун эгизаклар буржи остида туғилганларнинг деярли барчаси учун омад ва пул дегани муаммо бўлмайди. Кечқурун оилангиз даврасида дам олинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
19 октябр куни янги танишувларни бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Аммо сиз фақат танишиш билан чекланиб қолманг. Уларни ҳам касбингизга қизиқтиринг, балки янги ҳамкорлар топилар. Бугун олисга сафар, саёҳат омадли кечади. Куннинг иккинчи ярмида кўнгли қоралардан бири йўлингизга кўндаланг бўлишга уриниб кўради. Бунга йўл қўйманг. Саломатлигингиз ҳақида жиддий қайғуринг. Кузнинг ўзгарувчан ҳавосида грипп юқтириб олиш ҳеч гапмас.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун сизга йирик харидлар қилиш тавсия этилмайди. Чунки ёнингизда фақат энг керакли нарсалар сотиб олиш учунгина етадиган пул қолган. Агар бу пулларни ҳам сарфлаб юборсангиз, қийин аҳволга тушиб қолишингиз тайин. Фирибгарлар домига тушиб қолишдан жуда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун жуфтингиз сизни хурсанд этиш учун хаёлингизга ҳам келмайдиган совға ҳозирлашни ният қилган. Шу совға кўнгилдаги барча ғуборларни булут каби тарқатиб юборса ажаб эмас.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
19 октябр куни шу қадар майдакашга айланасизки, ҳамкасблардан тортиб уйдагиларингизгача хуноб қилиб ташлайсиз. Нуқул ҳашаматга талпина бошлайсиз. Аммо молиявий масалада омадингиз келади. Қалбингизда гўё қуёш нур соча бошлайди. Шахсий ҳаётда эса жуфтингиз билан жанжаллардан қочиб қутулишнинг сира имкони йўқ. Бу оддий баҳсдан бошланиши кутилади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларни вақтида ичишни унутманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тақдир сизни бугун шундай чалкаш муаммоларга кўмадики, яқин инсонлар кўмагисиз уларни бартараф этишнинг сира иложи йўқ. Мабодо бу муаммоларнинг асосий мажбуриятини зиммангизга олишдан чўчимасангиз, кечгача ёлғиз ўзингиз ҳам уларни бартараф эта оласиз. Бугундан катта пул кутманг, худо берганига шукр қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
19 октябрда кўплаб муаммоларингиз хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлиши кутилмоқда. Илгари мўъжизаларга ишонмаган бўлсангиз, бугун ишонишга мажбур бўласиз. Моддий аҳволингиз эса қайсидир бадавлат инсоннинг кўмагида яхшиланади. Хориждан иш топиш учун бугун барча имкониятлар бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Баъзилар ишхонасидаги биров билан романтик муносабатлар юрита бошлаши мумкин. Гап-сўзга қолишдан қўрқмасангиз, оқибатда ишдан ҳам айрилишингиз мумкин. Ишда шошма-шошарликка йўл қўйманг. Организмингизни жисмоний зўриқишга ундаманг, хасталик орттириб олишингиз мумкин. Кечқурун оилангиздагилар қайсидир ҳаракатларингиздан норози бўлиши ва шу сабабли сизга танбеҳ бериши кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
19 октябр куни тадбиркорлар янги ҳамкорлар қидирмай турганлари маъқул. Ундан кўра борлари билан муносабатларни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Кун мобайнида қариндошлар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Бу пулнинг орқасидан содир бўлиши мумкин. Кечқурун йога билан шуғулланиш сизга катта фойда келтиради. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи овқатлар истеъмол қилманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Уй-жой масаласидаги сизни қийнаб келаётган муаммолар бугун ижобий ҳал бўлиши турган гап. Фақат ишни маълум муддатга йиғиштириб қўйиб, фақат шу муаммо билан шуғулланинг. Иш жойингизда бажарган юмушларингизнинг сифатига биринчи навбатда эътибор қаратинг. Муҳаббат бобида оиласизлар бугун ижобий натижага эриша олмасликлари мумкин. Шубҳасиз, муваффақиятсизлик кайфиятингизга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Шунинг учун бошқа кунни кутинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
19 октябр куни юқори лавозим олишингиз учун қулай имкониятлар эшиги очилади. Бу эшиклардан қай усул ёрдамида осон ичкарилашингизга боғлиқ. Раҳбарият билан камроқ мулоқот қилинг. Қовун тушириб қўйишингиз эҳтимоли бор. Муҳаббатга ёлғонни аралаштирманг. Жуда бўлмаганда, танаффуслар эълон қилинг. Саломатликдан бугун шикоят қилмайсиз иншооллоҳ.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...