Салқин ва ёмғирли кунлар ташрифи чоғида иссиққина кўрпага ўраниб олганча мазали какао ичимлигидан хўплаб, севимли фильмингизни томоша қилишга нима етсин?! Кузги мавсумнинг ажойиб ва мукаммал кунлари айнан шундай кўринишга эга, назаримизда. Бундай кунларда мазали ва ноодатий усулда тайёрланган какао ичимлигининг таъми ҳам мутлақо ўзгача бўлиши керак!
Қулупнайли какао
Бу турдаги ичимлик учун одатий усулда тайёрланган какаога қулупнайли сироп ёки мураббо аралаштириб юборасиз. Ҳа айтгандай, мураббони ичимликка аралаштиришдан аввал дока билан сузиб олиш ёдингиздан чиқмасин.
Мексиканча какао
Хушбўй ва ҳиди иштаҳани қитиқлайдиган какао учун туйилган долчиндан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун илиқ сутни какао, шакар, долчин кукуни ва озроқ ванилин билан аралаштирасиз. Сўнг кичикроқ кастрюлькага солиб, қайнаш ҳолига келтириб оласиз.
Аччиқ таъмни хуш кўрсангиз...
Агар сиз аччиққина ичимликлар шинавандаси бўлсангиз, навбатдаги усулни синаб кўринг! Бунинг учун какаони қайнатиб, бир чимдим туйилган гармдори қўшиб юборасиз. Истагингизга биноан, ичимликка эритилган аччиқ шоколад ҳам қўшсангиз бўлади.
Цитрусли какао
Апельсин цедрасини қирғичдан ўтказиб, иссиқ какао билан аралаштиринг. Сўнг устидан эритилган қора шоколад қуйиб, яхшилаб қориштириб юборасиз.
Ёнғоқли какао
Бир ҳовуч ёнғоқни блендер ёки ховончада увоқлаб, какаога аралаштириб юборсангиз, асл шоҳона ичимлик тайёр деяверинг! “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...