21:14 / 26.10.2017
10 123

Мунажжимлар башорати: 27 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 27 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бирор ишга қўл уришдан олдин шошилманг. Пухта режа асосида ҳаракат бошланг. Шунда ютқазишлар юзага келмайди. Неки ишни бажарсангиз ҳам фақат қалб амрига бўйсунинг. Жамоангиздаги муҳитни зимдан кузатиб, шунинг асосида ҳамкасблар билан мулоқот қилинг. Бугун шахсий ҳаётда ҳам ўзингизни худди генераллардек тутадиган кун. Аммо ҳар қандай қарорни ҳам жуфтингизсиз қабул қилманг, нақ балога қоласиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
27 октябр куни билим ва тажрибангизни янги ишга жойлашган ходимлар билан ўртоқлашинг. Бугун келажак режаларни пухталаб олиш учун қулай имконият туғилади. Асосийси, бир жойда тўхтаб қолмасангиз бас. Молиявий масалада муаммо бўлмайди. Саломатлигингиз бош оғриғи кўринишида панд бера бошлаши мумкин. Буни йўл-йўлакай ҳал этиб кетсангиз ҳам бўлади. Кечқурун ғийбат усталаридан нарироқ юришга ҳаракат қилинг. Овқатланиш режимини бузманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Кунингиз омадли кечиши кутилмоқда. Иш жойингизда бажарадиган ишингиз мавқеингиз ошишига ҳам туртки бўлиши муқаррар. Ҳаётга реал кўз билан боқинг, шунинг ўзи сизга омадни ҳам, ютуқлар-у хотиржамликни ҳам ҳадя эта олади. Оила қурмаганларнинг ҳам муҳаббатда омади чопиб илгари ўзига сир бой бермаган, паст назар билан қараганларни қармоғига илинтира олиш имконига эга чиқишади. Фақат меъёрни ҳаддидан оширманг. Соғлиғингизни авайланг, кўпроқ мевалар истеъмол қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
27 октябр куни миянгизга қуйилиб келган ғояни, юрак сирларингизни ўзгалар назаридан панароқда асранг. Кимгадир мақтаниб қўйсангиз, тамом, кейин ўзингиз афсусланиб юрасиз. Шахсий ҳаёт ва атрофдагилар билан мулоқотда қалбингизга қулоқ тутинг. У оиласизларга ҳам яқиндан кўмак беради. Сиз жуфт танлашда умуман адашмайсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ҳаётингизда юзага келадиган ҳар қандай танаффусдан ўз манфаатингиз йўлида фойдаланиб қолиш ҳаракатида бўлинг. Ишхонада бугун раҳбарлар назаридан нарироқ юрганингиз маъқул. Аммо оила аъзоларингиз билан тез-тез хабарлашиб турмасангиз бўлмайди. Кечқурун жуфтингиз билан орзунгиздаги саёҳат масаласини муҳокама этишингиз кутилади. Пулингиз ҳам бу саёҳат учун бемалол етиб ортади. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
27 октябр куни ташқарида ҳаво айниганига қарамай, қалбингизда қуёш нур сочади. Ҳаётингиз ёрқин лаҳзалардангина иборат бўлади иншооллоҳ. Шахсий ҳаётингизда бироз танаффуслар кўзга ташланиши мумкин. Қизлар ва аёллар учун бугун ташқи кўринишига эътибор бериш ва гардеробини янги кийим билан бойитиш жуда омадли кечади. Бир сўз билан айтганда, паризод буржи остида туғилганлар бугун кун бўйи ғолиблик шоҳсупасида бўлишади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Агар қалбингиз тўхташни буюраётган бўлса, дарҳол қулоқ тутинг ва таваккалчиликдан воз кечинг. Шунда инқирозга юз тутмайсиз, чув тушмайсиз, ишларингиз бароридан келиб киссангиз пулга тўлади. Атрофдагилар билан муносабатларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, кун давомида қон босимингизни ўлчатиб туринг. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш хайрли кечади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
27 октябр фаолик талаб этиладиган кун эканини унутманг. Лекин ора-сирада дам олишни ҳам эсдан чиқариб қўйманг. Оила қурмаганлардан кимдир кимнидир севиб қолган бўлса, тамом, бугун кечга қадар романтик хаёллар денгизида сузиши аниқ. Мабодо олис сафарга биргаликда отлансангиз, романтика жуфт бўлиши тайин эди. Саломатлик масаласида ҳазилга ўрин йўқ. Кузнинг ўзгарувчан ҳавосидан ҳамма нарсани кутса бўлади. Овқатланишда меъёрни билинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун молиявий масалада сергак турмасангиз бўлмайди. Бир ойлик заҳираларни хомчўт қилиб олинг. Акс ҳолда инқироз сизни ҳам четлаб ўтмаслиги мумкин. Эзгу мақсадларга эришиш йўлида қариндошлар, дўстлар маслаҳатига қулоқ тутманг. Қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Йўқса, жиддий хатога йўл қўясиз-у, афсусда қолиб кетасиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Олисда яшайдиган қариндошларингиз бугун меҳмон бўлиб келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
27 октябрда бардошга зеб беринг. Йўлингизда тўсиқлар кўп, уларни сабр ёрдамидагина енгиб ўта оласиз. Муҳаббатда ҳам жиддий синовларга дуч келасиз. Улар сизни кечга қадар ростакамига ҳолдан тойдириши мумкин. Кечқурун ёлғиз қолинг. Дам олинг. Севимли хоббингиз билан шуғулланинг. Эртанги ишларнинг хомаки режасини тузиб чиқинг. Киссангиз бугун пулсиз қолмайди. Бардам бўлинг. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотларини истеъмол қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларни тузатиш учун бугундан қулайини топа олмаслигингизга шаъма қилишган. Хатоларни тузатиш сизга ҳам моддий, ҳам маънавий озуқа ҳадя этади. Оиласизлар севиш ва севилиш, бахтга эришиш учун барча имкониятга эга. Фақат улардан қандай фойдаланишни билсалар бас. Кун давомида янги танишувларни ҳам бошингиздан кечиришингиз эҳтимолга яқин. Организмингизни жисмоний зўриқтириб қўйишдан сақланинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
27 октябр куни ҳаётингизда нима асосий ўринни эгалласа, ўшани янада яхшилаш ҳаракатида бўлинг. Агар шахсий ҳаёт биринчи ўринга қўйилган бўлса, яқинларингизнинг кўнглига қараб иш тутинг. Айниқса, ҳали турмуш қурмаганлар бу масалада эҳтиёткор бўлишлари талаб этилади. Молиявий муаммоларингиз куннинг биринчи ярмидаёқ аъло даражада ҳал этилади. Киссангиз, катмон пулга тўлади. Ана ундан кейин хоҳлаган нарсангизни сотиб олсангиз ярашади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 27 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?