
Ҳаддан ортиқ семизлик инсон саломатлиги учун фойда келтирмаслигини яхши биласиз. Шу сабабли диетологлар ҳеч қачон тўйиб овқатланмасликни маслаҳат берадилар. Келтирилган парҳез ёрдамида эса ҳар куни 1 кг дан вазн ёқотиб борасиз. Аммо шуни ҳам ҳисобга олингки, инсонлар организми турли ҳилдир. Парҳезни қўллаганда кимдир кунига 500 гр, яна кимдир 1,5 кг гача озиши мумкин. Парҳезнинг умумий давомийлиги 5 кун.
Ҳа айтгандай, ушбу парҳезни қўллагандан кейин 6 ой давомида қайтадан парҳез тутманг. Зеро парҳез қилиш организм учун маълум даражада зиён етказади. Яхшиси, парҳез кунлари тугагач, дарров тўйиб овқатланманг. Шунда йўқотилган вазн ўз ҳолига қайтмайди.
1-кун. 1 кг олма 5 маҳал овқат ўрнига истеъмол қилинади + 6 та активлашган уголь таблеткаси + 2 л сув
2-кун. 1 литр кефир + 450 гр творог
3-кун. 300 гр майиз + туршак дамламаси +2 ошқошиқ тоза асал
4-кун. 500 гр товуқ гўшти
5-кун. 200 гр сули бўтқаси + исталганча мева ва сабзавотлар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар