20:51 / 27.10.2017
9 213

Мунажжимлар башорати: 28 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 28 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кун сизга атрофдагилар билан муносабатларни мустаҳкамлаб олишингиз учун катта ёрдам беради. Агар бирдан катта ишга қўл урсангиз, албатта муваффақиятга эришасиз. Шунинг учун майда-чуйда юмушлар билан чалғиб ўтирманг. Бугун вужудингизда куч ва ғайрат керагидан ҳам кўпроқ. Улардан унумли фойланиш фақат яхшилик келтиради. Хаёлингизда, шахсий ҳаётингизда тартиб ўрнатинг. Токи ҳаётингиз бундан-да қизиқарлироқ кечсин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
28 октябр куни майда ишлар билан кўпроқ банд бўлишингиз кутилади. Лекин айнан шу майда ишлар катмонингизни пулга тўлдириши мумкин. Бугунги кун молиявий муваффақиятларга эришиш ва эртанги кун учун қўшимча куч йиғишда жуда қулай кечади. Организмингизни жисмоний зўриқишга мубтало этманг, саломатлигингизга путур етиши мумкин. Кечқурун яқинларингиз билан вақт ўтказинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун зинҳор олис сафарга отланманг, муваффақиятсизликка учрайсиз. Об-ҳаво ҳам сафарга чиқадиган ҳолатда эмас. Кун давомида бир талай янги танишувларни бошдан кечирасиз. Бу кайфиятингиз яхшиланишида муҳим рол ўйнаши мумкин. Овқатланишга алоҳида эътибор беринг, режимни бузманг. Организмингиз бунга сира рози бўлмайди. Молиявий муаммоларингиз куннинг иккинчи ярмида ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
28 октябрда куннинг биринчи ярми сиз учун жуда омадли кечади. Катмон пулга тўлади. Ҳойнаҳой, кимдир сиздан олган қарзини устамаси билан қайтаради. Дўстларингиздан кимдир мавқеингизга путур етказиш учун ими-жимида сизга қарши бўлмағур ишларни бошлашга уриниши мумкин. Сергак бўлинг. Жуфтингиз билан бўлиб ўтадиган майда-чуйда кўнгилсизликларни ҳисобга олмаса, шахсий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Тадбиркор бўлсангиз, бугун эрталабдан янги, сизнинг манфаатларингиз учун хизмат қила оладиган шартномаларни имзоланг. Бори билан чекланиб бир жойда ўтириб қолишингиз мумкин эмас. Фақат олдинга интилишингиз шарт. Ана шунда қачонлардир сизга тирноқ орасидан қараганлар ҳасаддан куйиб ич-этини ея бошлашига гувоҳ бўласиз. Оиласизларга бугун муҳаббатда омад кулади. Кутган ва орзулаган инсонингизни учратишингиз эҳтимоли бор.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Оила қурмаганларнинг айримлари бугун куннинг биринчи ярмида бўлғуси жуфтини учратишади. Шундай қилиб эзгу ниятларингиздан бири ҳақиқатга айланади. Оилалилар эса шахсий ҳаётда танаффус эълон қилишса фойдадан холи бўлмайди. Сурункали хасталикка чалинганлар кун давомида саломатлигини назоратда тутишлари тавсия қилинади. Кечқурун олисда яшовчи қариндошингиз телефон орқали хушхабар етказиши кутилмоқда.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугунги ҳаётингиз фақат ёрқин лаҳзалардан иборат бўлади дейишса ишонаверинг. Куннинг иккинчи ярмида сизни бошқа уйга кўчиб ўтиш, хориж давлатларидан бирига самолётда учиш каби амаллар кутиши эҳтимолга яқин. Серқатнов йўлларда жароҳат олишингиз хавфи бор, шу сабабли эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Шахсий автомобилингиз бўлса, кўчага чиқмай қўя қолганингиз маъқул. Бугун уй сотиш, профессионал касб доирасида малака ошириш муваффақият келтиради.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
28 октябр куни тушга яқин алданиб қолишингиз эҳтимоли бор. Фирибгар, иккиюзламачиларни четлаб ўтишингизга тўғри келади шекилли. Пул топишда бажарадиган қўшимча ишингиз қонунга зид бўлмаса, таваккал қилинг. Севги масаласида артистона йўл тутсангиз, кўзлаган ниятингизга албатта етасиз. Бу усул билан нафақат жуфтингиз, балки кўчадаги қарама-қарши жинс вакил ва вакилаларини ҳам ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этасиз. Кечқурун серқатнов йўлларда сергак бўлинг. Ухлашга ётишдан олдин қатиқ ё сут ичинг, тушларингиз тотли кечади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Мавқеингиз, профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда танаффуслар юзага келиши кутилади. Агар янги, сердаромад иш учраб қолса, этагини маҳкам тутинг. Лекин ҳар бир ҳаракатингизни пухта режа асосида содир этишингиз зарур. Токи билиб-билмай хатога йўл қўйманг. Кечқурун уйда тартиб ўрнатиш, майда таъмир билан шуғулланишингиз мумкин. Соғлиғингиз ёмонлаша бошласа, куннинг қайси маҳали бўлишидан қатъи назар врач қабулига шошилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
28 октябр куни бошқа кунлардагига нисбатан анчагина фаоллашасиз. Бу раҳбарингизга жуда ёқиб тушади албатта. Чунки ишнинг белини синдириб ташлайсиз. Шубҳасиз, бунинг мукофотини ҳам олишингиз эҳтимолдан холи эмас. Шахсий ҳаётда эса оиласи йўқларга аксинча бўшанглиги, ҳадеганда бир қарорга кела олмаслиги панд беради. Бахт қуши шундоқ деразанинг нариги тарафида турибди-ю, улар қуш ичкарига киришидан умид қилганча ўтиришибди. Бу туришда бир умр деразага термилиб ўтиришингизга тўғри келади-ёв!
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун профессионал касбингиз доирасида билим ва салоҳиятни ошириш пайида бўлинг. Мабодо талаба бўлсангиз, дунё билимларини тўлиқ эгаллаш ҳеч қачон ортиқчалик қилмаслигини унутманг. Оила қурмаганлар муҳаббатда назорат, синов амалларини қўллаб кўришлари тавсия этилади. Соғлиғингизни мустаҳкамлаш учун зарарли одатлардан воз кечишингиз керак.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
28 октябр куни дунёқарашингизни кенгайтирган ҳолда бажарадиган ишингизга профессионал назари билан боқинг. Жасурлик, таваккалчилик, қатъиятлилик бугун фақат олқишланади. Куннинг иккинчи ярмида оммавий тадбирда иштирок этишингиз мумкин. Моддий аҳволингиз бугун яхши бўлмаслиги кутилади. Шунинг учун киссада бор пулларни тежаб ишлатишингизга тўғри келади. Кўпчиликни ҳаво айниши туфайли варикоз безовта қилиши мумкин.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 28 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?