ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун иш жойингизда сиз учун барча имкониятлар эшиклари очиқ. Шундай экан, раҳбарлар неки иш буюрса, бажонидил қабул қилинг. Молиявий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада эмас. Шу сабабли яна қўшимча даромад келтирувчи иш топмасангиз бўлмайди. Турли кўнгилочар лаҳзалар, дўстлар билан учрашув ҳамда мулоқотлардан нарироқ бўла туринг, улар сизга моддий рағбат келтирмайди. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
29 октябр куни ишхонада бошқа кунлардагига нисбатан кўпроқ тер тўкинг, ишланг. Ҳамкасблар билан бир тан, бир жон бўлинг. Сиз ўзингизга ҳаддан зиёд ишониб юборманг, айниқса, бугун ёлғиз ўзингиз қаршингизда кўндаланг бўладиган муаммоларни бартараф эта олмайсиз. Шахсий ҳаётда ҳам жуфтингиз билан илиқ муносабатлар сақланиб қолиши учун ҳаракат қилинг. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун эрталабдан моддий эҳтиёжларингизни қондириш ҳаракатида бўлинг. Қарзларингиз ҳам йўқ эмасга ўхшайди. Уларни узиш учун ҳам кўпроқ ишлашингизга тўғри келади. Яқин инсонингиз билан муносабатларга нуқта қўядиган гапларни гапириб қўйманг, ҳаракатларни содир этманг. Акс ҳолда кейин ярашишингиз жуда қийин бўлади. Саломатлигингиз кечки пайтга бориб панд бера бошлаши мумкин. Олдини олиб врач кўригидан ўтиб қўйсангиз ҳам зиён қилмайди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
29 октябрда олдингизда фақат молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш вазифаси туради. Қўшимча иш топиб тер тўкишдан қочмасангиз, кечга қадар бу муаммоларни аъло даражада бартараф эта оласиз. Лекин тежамкорликка алоҳида эътибор қаратинг. Пулни қанча бўлса ҳам сарфласангиз тугаб бораверади. Тежаб ишлатсангиз, ўзингизга фойда. Оиласиз бўлсангиз, бугун танлаганингизга қандай ажойиб инсон эканингизни амалда исботлаш вазифаси турганини унутманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
29 октябр куни оила қуриб улгурмаганлар романтик танишувларни бошдан кечириши, олис сафарга отланиши кутилади. Сиз ўзингизни янги танишган инсонга соф ҳолатда, ажойиб тарзда намойиш эта оласиз. Бу яқин келажакда қайноқ муҳаббат туғилишига сабабчи бўлиши мумкин. Бугун хусусий мулк олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Кечқурун хонадонингизга ўзингиз кутмаган, кутишни ҳам истамаган одамлар меҳмон бўлиб келиши кутилади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
29 октябр куни орзуларга берилманг, кўп ишланг, кўп ҳаракатланинг. Муаммоларни ҳал этишда кимгадир ишониб қолишингиз хато ҳисобланади. Фақат ўз куч, имкониятларингиздан келиб чиқиб ҳаракатлар содир этинг. Тижоратчи бўлсангиз, ҳақиқий ҳамкорларга эга бўлган тақдирингиздагина қўшимча даромадлар ола бошлайсиз. Агар улар бор бўлса, табриклаймиз, омад фақат сиз томонда бўлади. Кечқурун саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун алоҳида вақт ажратинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар бугун йирик харидларга зинҳор йўл бермаслигингизни тайинлашмоқда. Йўқса, кечга бориб киссангиз қуриганлигидан азоб чека бошлашингиз ҳеч гап эмас. Кимлардир бугун эрталаб саёҳатга отланиши мумкин. Бу саёҳат сизга бир олам илиқ таассуротларни ҳадя этади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида соғлиғини назорат қилиши шарт. Дориларни ҳам ҳамиша ёнингизда олиб юринг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
29 октябрда олдингизга муҳим режаларни, мақсадларни кўндаланг қўйган ҳолда иш бошланг, иншооллоҳ барча ишларингиз бароридан келади. Раҳбарлар, ҳамкасблар билан илиқ муносабатингиз янгидан-янги муваффақиятлар гаровидир. Шахсий ҳаётда муҳим бир қарор чиқариш арафасида турибсиз. Бу масалада фақат қалбингизга қулоқ тутинг. У алдамайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланинг. Бирор ишга қўл уришдан олдин етти ўлчаб бир кесинг. Қайсидир жабҳада чув тушиб қолишингиз хавфи бор. Бўлар-бўлмасга куч сарфламанг. Катта ишларга катта пул тикиш бугун муваффақиятсизлик келтиради. Айниқса, қўшимча заҳирангиз бўлмаса, бу ишга қўл урманг. Муҳаббатда сизни ажойиб ва ёқимли лаҳзалар кутади. Фақат табиатан танқидга ўчлигингизни бир четга сура туринг. У яқин инсонингиз билан орангизга совуқчилик солишдан бошқасига ярамайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
29 октябр куни ишларингиз бароридан келади. Бир сўз билан айтганда, бугун сизнинг кунингиз. Аъло кайфият, кисса тўла пул, қалбингизда баҳорий туйғуларнинг чарх уриши сизни гўё еттинчи осмонда парвоз қилишга мажбур этади. Парвоз қилинг, ҳар бир дақиқа ғанимат. Мабодо бирор шаҳарга сафар қилишни режалаштирган бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида йўлга чиқинг. Кечқурун яқин қондошларга моддий кўмак беришингиз кутилади. Ишонинг, бунинг савоби жуда катта бўлади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Муҳим ҳужжатлар билан ишлашга тўғри келса, темир интизомга бўйсунган ҳолда иш бошланг. Агар арзимаган хатога йўл қўйсангиз ҳам бу кўз кўриб қулоқ эшитмаган миқдордаги моддий йўқотишларга сабаб бўлади. Лекин организмингизни жисмоний зўриқишга мажбур этманг, бекорга касал орттириб оласиз. Овқатланиш режимини бузмаган ҳолда кунингизни кечиринг. Спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
29 октябр куни жуфтингиз билан орангизда арзимаган баҳона билан келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Сиз босиқлик билан муносабат юритишга ҳаракат қилаверинг. Хаёлпарастлик, иллюзияга йўл берманг. Баъзилар хорижга кетиш тараддудини кўраётган бўлса, ҳужжатлар масаласида эҳтиёткор бўлишлари тавсия этилади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...