Ҳозирги кунда Америкалик бир гуруҳ олимлар бир асрдан кейинги инсоният эволюцияси масаласида изланишлар олиб бормоқда. Изланишларнинг дастлабки натижалари матбуотда эълон қилинди. Бунга кўра, орадан юз йил ўтиб инсоният ўта бўйдорга айланади. Агар ҳозир одамнинг ўртача бўйи 174 см атрофида белгиланаётган бўлса, бир асрдан сўнг бу бўйга яна 30 сантиметр қўшилади. Фақат бир нарсани эслаб қолинг.
Кейинги асрда 2 метрлик бўй ўртача ҳисобланадиган бўлади. Бундан ташқари, тиббиёт технологиялари жуда катта тезликда тараққий этиши натижасида инсонлардаги ўлим сони кескин камайиб кетади. Бу жараён ҳозир ҳам аста-секинлик билан бўлса-да, давом этмоқда. Лекин йигирма иккинчи асрга бориб ўлимлар камайиш тезлиги кескин тарзда ортади.
Қолаверса, кейинги асрда одамлар фазога ҳам саёҳатлар уюштиришади. Бу одам умуртқа поғонасининг янада тўғриланиш палласи юзага келишига сабабчи бўлади. Ана шу нарса ҳам одамнинг бўйи тез суръатларда ўсишини таъминлаб беради.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...