21:22 / 05.11.2017
9 878

Мунажжимлар башорати: 6 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоыда?..

Мунажжимлар башорати: 6 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоыда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун қачонлардир сизни танқид остига олган, менсимай, писанд қилмай юрганлар олдида юзингиз ёруғ бўлади. Худонинг ўзи сизга шундай имкониятни ато этиши мумкин. Тушдан кейин сизга даромади кўп иш таклиф этишлари кутилмоқда. Аммо бу ишга ҳар тарафлама ўйлаб кўрмай розилик берманг. Шошилмасдан мулоҳаза қилинг. Куннинг иккинчи ярмида айрим дўстларимиз хизмат сафарига отланишлари мумкин. Бу сафар сизга ҳам моддий, ҳам маънавий баркамоллик ҳадя этмоқчи.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
6 ноябр куни тижоратчилардан ўта сергаклик талаб этилади. Рақобатда ютқазиб қўймаслик, мавжуд имкониятлардан маҳрум бўлмаслик учун ҳаракатингизни қилаверинг. Катта ишларга йирик сармоя тикиш учун ҳали тайёр эмассиз. Олдин заҳира пул масаласида мукаммалликка эришиб олишингиз лозим. Албатта, бу асосан тадбиркор дўстларимизга тегишли. Саломатлигингизни ҳимоя этиш, мустаҳкамлашда пулни аяманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Кунингиз қувонч ва ёқимли лаҳзаларга бой бўлади иншооллоҳ. Лекин бундан ғурурланиб асосий ишларни унутиб юбориш ҳам тўғри эмас. Молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этишда яқин дўстингиз ёрдам беради. Куннинг иккинчи ярмида дўкон айланиб, кўз остингизга олиб қўйган кийимларни харид қилсангиз бўлади. Кечқурун яқин дўстлар билан учрашиб гаплашишишингиз эҳтимоли бор.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
6 ноябрда омадга эришишингиз учун бир талай имкониятлар мавжуд бўлади. Лекин эътиборсизлик қилиб уларни қўлдан беришингиз ҳам ҳеч гап эмас. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда ҳам хаёлпарастлик, бепарволикка йўл қўйманг. Ишингиз юзасидан янги ғоялар ўйлаб топган бўлсангиз, билингки, уни ҳамкасбларга гуллаб қўймаган тақдирингиздагина ҳақиқатга айлантира оласиз. Кечқурун саломатлик ҳақида қайғуринг. Овқатни меъёридан ортиқ истеъмол қилманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ишхонадаги раҳбарлар билан ади-бади айтишиб қолмаслик учун характерингизга хос мағрурликни четга суриб қўйишингизга тўғри келади. Яхшиси, сукут сақланг, албатта ютасиз. Ортингизда, атрофингизда ғийбатчи ва ҳасад усталари пайт пойлаб юрганини унутманг. Тижорат, адабиёт, санъат билан боғлиқ касб эгалари учун 6 ноябр муваффақиятли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Бугун асло меҳмондорчиликка борманг. Жароҳат олишингиз хавфи сезиляпти.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
6 ноябр куни ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингизни барчага намойиш этиш фурсати етди. Камтарликни йиғиштириб, сал юзсизроқ, телбанамороқ бўлинг, шунда омад сиз томонда бўлади. Шахсий ҳаётингиз бугун кун бўйи гуллаб-яшнайди. Шунда ҳам кечқурун жуфтингизни мақташдан тийилманг, ёши улуғ, хаста қариндошлар ҳолидан хабар олинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, ўзингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Истайсизми-йўқми, бугун ишхонада сизга нисбатан иш стажи ва тажрибаси кўп ҳамкасблардан нималарнидир ўрганишингиз керак бўлади. Шу нарса сизга келгусида иш сифатини оширишда катта ёрдам бериши мумкин. Бегоналар, қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан дон олишиш хаёлингизга ҳам келмасин. Бу сизни балога йўлиқтиради. Саломатлигингизга ҳам путур етмай қолмайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
6 ноябрда сизга иш бажариш, пул топиш ва обрў орттиришда қарама-қарши жинс вакил ёки вакилалари кўмак бериб юбориши кутилади. Муҳаббатда ҳам омадингиз чопади. Оиласиз бўлсангиз, иш тўй кунини белгилашгача бориб етиши мумкин. Кундузи сафарга чиқишингиз ва оммавий тадбирда сўзга чиқишингиз эҳтимоли бор. Агар киссада пулингиз кам қолган бўлса, ғам еманг, кечқурун пулнинг ўзи сизни қидириб келади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Дам олиш учун ҳам, олис сафарга жўнаш учун ҳам 6 ноябр омадли кечади. Айниқса, оилавий дам олиш ниятида тоғли ҳудудларга борадиганлар чин дилдан яйрашади. Бугун хориж тилини ўрганиш, малака ошириш хайрли кечади. Стрессли вазиятлар кечки пайт юзага келиши мумкин. Буни бартараф этиш ўз қўлингизда. Бўлар-бўлмасга асабийлашавермасангиз, вақтингиз чоғ ўтади. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
6 ноябр куни билиб-билмай, ҳазилни тушунмайдиганларга шундай муносабат юритиб қўйишингиз кутилади. Вақтида узр сўраб, вазиятни юмшатмасангиз, бу жанжалга айланиши ҳам ҳеч гап эмас. Бировларнинг шахсий ҳаётига аралашиш, муҳокама қилишдан ўзингизни тийганингиз маъқул. Кечқурун овқатланиш режимини яна бир карра назоратдан ўтказиб олинг. Ухлашга ётишдан олдин ёқимли хабар эшитишингиз ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун сизни янги танишувлар, қизиқарли янгиликлар ва мароқли сафар кутади. Бу йўлда тўсиқлар пайдо бўлишидан чўчиманг. Сиз учун эзгуликнинг барча йўллари очиқ. Тадбиркор бўлсангиз, сира иккиланмай йирик лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этаверинг, албатта зафар қучасиз. Молиявий масалада жиддий муаммолар юзага келиши мумкин. Шунинг учун қариндошлардан қарз кўтариб турсангиз ҳам зиён қилмайди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
6 ноябрда асосий вақтингиз пул санаш билан ўтиши кутилмоқда. Демак, даромад мўмай бўлади. Асосийси, бу пулларни сиз ҳалол йўл билан ва пешона тер эвазига ишлаб топасиз. Харажатларни ҳам инкор этманг. Оилавий ҳаётингизда куннинг иккинчи ярмида майда кўнгилсизликлар юзага келиши мумкин. Кечқурун вақтингизни яқинларингизга бағишланг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 6 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоыда?..