21:33 / 07.11.2017
8 919

Мунажжимлар башорати: 8 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 8 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сўнгги пайтларда вужудингизда йиғилиб қолган зарарли туйғуларни ҳайдаб солинг. Аммо бу ишни табиий йўл билан амалга оширинг. Спиртли ичимлик ёки бошқа усуллар билан бу туйғулардан халос бўла олмайсиз. Ўзингиз ҳурмат қиладиган одамлар билан суҳбатлашинг, оилавий киногами, театргами чиқинг. Худди шу амаллар сизга зарарли энергетикадан қутулишингизда ёрдам бера олади. Кечқурун оилангиз аъзолари билан биргаликда ички муаммоларни муҳокама қилишингиз кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
8 ноябр сиз учун энг ёқимли кунлардан бирига айланади. Ҳеч қандай кўнгилсиз вазият сизни йиқита олмайди. Молиявий муаммолар ҳам автомат тарзда енгил ҳал бўлади. Куннинг иккинчи ярмида қариндошлардан бири сизга пул бериши, ёки лотерея чиптаси сотиб олган бўлсангиз, катта ютуқ эгасига айланишингиз эҳтимоли бор. Агар оилада ўзингизни бошқалардан юқори қўйишни бас қилмасангиз, ёқимсиз вазиятларда қолишингиз турган гап.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
8 ноябр куннинг биринчи ярмида иш қидириб юрганларнинг омади чопади. Сиз ўз орзуингиздаги сердаромад ишни топиб кечга қадар жойлашишга ҳам улгурасиз. Муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, ҳуқуқшунос маслаҳатисиз ҳеч қандай ҳаракат содир этманг. Кечирилмас хатога йўл қўйишингиз мумкин. Кечқурун саломатлигингиз бироз ёмонлашиши кутилади. Лекин бу ҳолатга йўл-йўлакай барҳам берса бўлади. Ухлашга ётар паллада олисдаги қариндош ё дўстингиз сизга қўнғироқ қилиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бахтга қарши куннинг биринчи ярмида шубҳали тадбирлардан бирида иштирок этишингизга тўғри келади. Эсда тутинг, бу тадбирдан ўз вақтида юз ўгирмасангиз, молиявий йўқотишларни бошдан кечиришингиз ҳеч гап эмас. Сурункали хасталикка дучор бўлганлар кечгача врач кўригидан ўтишлари, зарур бўлса муолажалар олишлари лозим. Акс ҳолда аҳволингиз салбий томонга ўзгариши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кўнглингиз тортмаган овқатларни истеъмол қилманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
8 ноябрда кайфиятингизни максимум даражада кўтариб олиш учун бир-биридан ажойиб харидларни амалга оширасиз. Ташвиш чекманг, молиявий аҳволингиз бундай харидларнинг анча-мунчасини кўтара олади. Аммо бу ишда фақат қалб амрига қулоқ тутинг. Организмингиз айни паллада жуда мустаҳкам ва кучли. Унча-мунча хасталикка ён бермайди. Кечқурун спорт билан шуғулланиш, табиат қўйнига дам олиш учун жўнаб кетиш хайрли ва ёқимли кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Асосийси, ўзингизга қаттиқ ишонинг. Ана шунда қўл урган ишларингиз сизга бўйсунади ва серунум бўлади. Ожиз тарафингизни атрофдагиларга билиб-билмай сездириб қўйсангиз, алданиб қолишингиз, чув тушишингиз ҳеч гап эмас. Моддий жиҳатдан бугунги аҳволингиз ҳавас қилса арзирли даражада эмас. Шу сабабли ёнингизда бор пулларни тежаб ишлатишингизга тўғри келади. Оиласизлар бугун учрашув ва романтикадан умид қилмаганлари маъқул. Барибир омадингиз чопмайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
8 ноябр куни ўзгалар муаммоларини эмас, фақат ўзингизга тегишли муаммоларни ҳал этиш ниятида елиб-югуринг. Кун давомида кайфиятингиз гоҳ яхши, гоҳ ёмон тарафга ўзгаравериб хуноб қилиши мумкин. Лекин сиз хотиржамликни қўлдан берманг. Қарама-қарши жинс вакил, вакилалари билан ўралашиб хатога йўл қўйманг. Бу хатоингизни худо ҳам кечирмайди. Саломатлигингиз ҳақида алоҳида қайғуринг. Дуч келган овқатни еб кетаверишдан тийилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Тушга қадар жуда кўплаб қизиқарли ва муҳим хабарлар эшитасиз. Хабарларнинг айримлари шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Қатъий қарорлар чиқариш бугун муваффақиятсизлик келтиради. Олис сафарга эса албатта жўнанг, бу аксинча сизга ҳар жиҳатдан фойда беради. Бугун билим олиш, билим бериш, касб доирасида малака ошириш муваффақиятли кечади. Молиявий жиҳатдан ижобий натижалар деярли кўзга ташланмайди. Қўлингизда бори билан чекланиб туришингизга тўғри келади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
8 ноябр куни кайфиятингиз ёмондан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин. Хаёлингизда ҳамма сизга қаршидек туйилаверади. Одамлардан беихтиёр нафратлана бошлайсиз. Бу кайфиятдан тезроқ чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Йўқса, энг яқин инсонларни йўқотасиз ва ёлғизланиб қоласиз. Дўстларни ўзларига сездирмай алоҳида назоратдан ўтказинг. Агар ораларида сизга чин дўстлик қилмайдигани топилса, ундан дарҳол юз ўгиринг. Шу жумладан, эҳтиёткорликни ҳам қўлдан бой берманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Керагидан ортиқ жисмоний зўриқиш организмингиз фаолиятини издан чиқаради. Эл қатори ўртача тезлик ва босимда ишлайверинг. Кечки пайт ўзингиз учун махсус дам олиш соати эълон қилинг. Оммавий тадбирларда иштирок этманг. Қадрдонлар билан учрашув ва суҳбат эса сизга фақат фойда келтиради. Кечқурун ёлғиз қолиб яқин ўтмишда бажарган ишларни хомчўт қилиб олинг. Саломатлигингиз панд бермаслиги учун соғлом турмуш тарзига амал қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
8 ноябр куни ишда ҳам, уйда ҳам сизни фақат ёқимли лаҳзалар қуршаб олади. Бундай вазиятларда иш ҳам ўз-ўзидан унум топаверади. Муаммолар эса сизга сездириб-сездирмай, бартараф бўла боради. Ишдан ҳам эртароқ қайтасиз. Бу ишни суюкли инсонингиз билан кўпроқ вақт бирга бўлиш ниятидагина амалга оширасиз. Қандай бахт!Кечқурун қайсидир масалада жиддий муаммо кўндаланг бўлиши мумкин. Бироқ уни ёлғизликда ҳал этишга уринманг. Пул масаласида таваккал қилиш муваффақиятсизлик келтиради. Харажатлардан бугунча тийила туринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун жамиятдан адолат истаб овора бўлманг. Бировлар ноҳақ бўлса, ноҳақлигини юзига айтманг. Катта жанжал исканжасига тушиб қоласиз. Шахсий ҳаётингизда хотиржамлик ҳукм суради. Аммо мажбуриятлардан бўйин товлашга уринманг. Агар ақл билан иш кўрсангиз, кечқурун бир дунё пулга эга бўласиз. Ана унда гардеробингизни янгилайверсангиз, ярашади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 8 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..