ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ишларингиз бошингиздан ошиб тошиши кутилади. Шунинг учун ўзингизга бўлган ишончни йўқотмай, олға босишингиз керак бўлади. Педагогика, ҳуқуқшунослик, соҳасида ишлайдиганлар, қурилиш қилаётганлар учун 11 ноябр омадли кечади. Агар йўл-йўлакай учрайдиган муаммолардан чўчимасангиз, кўзланган ниятларга албатта етишасиз. Саломатлигингиздан сира хавотир олманг, у ҳар қандай хасталикни ҳайдаб солар даражада кучли ва метин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Кимлардандир қарз кўтарган бўлсангиз, 11 ноябр куни ўша қарзларни тўлаб қўйишингизга тўғри келади. Бу моддий жиҳатдан анча қийналиб қолишингизга сабаб бўлиши мумкин. Аммо руҳан енгил тортасиз. Чунки энди ҳеч кимдан қарздор эмассиз. Мабодо спортчи бўлсангиз, бугун жисмоний зўриқишлардан тийила туринг, саломатлигингизга путур етиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида баъзи дўстларимиз хизмат сафарига жўнашлари кутилади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
11 ноябр куни тадбиркорлар келажакда ҳамкорга айланиши мумкин бўлган одам билан учрашиб танишишлари мумкин. Кун давомида қора терга ботиб бўлса-да, молиявий муаммоларингизни ижобий ҳал этмасангиз, кечқурунга бориб пулсиз қоласиз. Шахсий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради. Жуфтингиз билан мароқли суҳбатлар уюштиришингиз кутилади. Кечқурун тоза ҳавода жуфтингиз билан бирга сайр қилишингиз тавсия этилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Агар раҳбарлар буюрган ишларни бўйин товламасдан сидқидилдан адо этсангиз, албатта омадингиз келади. Пулдан ҳам, қувончдан, руҳан енгилликдан ҳам камлик кўрмайсиз. Бугун уй олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Иммунитетни кўтариш масаласида сезиларли ҳаракатлар содир этинг. Бу қиш кириши олдидан организмингиз янада мустаҳкамланишида муҳим рол ўйнайди. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
11 ноябр куни ишхонада ҳам, уйда ҳам биринчи навбатда шахсий манфаатларингиз йўлида тер тўкишингиз мумкин. Баъзилар кун мобайнида ўзларини худди сиздан хафадек тутишлари кутилади. Эътибор берманг. Никоҳдан ўтиш, оила қуриш бугун хайрли ўтади ва албатта омад келтиради. Саломатлигингизга эътиборсиз назар билан боқманг. Акс ҳолда иммунитетингиз тушиб, энергетика масаласида муаммолар юзага келиши ҳеч гап эмас. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Киссадаги пулларни фақат энг зарур нарсаларга сарфланг. Бўлар-бўлмас буюмлар кутиб турса ҳам бўлаверади. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида ҳамкорлардан бири билан жиддий келишмовчиликларни бошдан кечиришлари мумкин. Аммо табиатан дипломатлигингиз бу муаммони чуқурлашишига йўл қўймайди. Кечга қадар албатта улар билан келишасиз. Сурункали хасталикка учраганлар кун давомида саломатликлари ҳақида қаттиқроқ қайғурсинлар. Атмосферадаги магнит бўронлари биринчи бўлиб сизга ҳамла қилишини унутманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
11 ноябрда муҳаббатда ҳақиқий гармонияга эришасиз. Иллюзия икки қалбнинг бир-бирига кўпроқ, кучлироқ талпинишини таъминлаб беради. Бир-бирингизга яхши кўришингизни кўпроқ айта қолинг. Бунинг фойдаси кўп. Шу биргина сўз дунёни жанннатга айлантира олади. Куннинг иккинчи ярмида дўкон айланиб зарур харидларни амалга оширасиз. Кечқурун овқатланиш режимини бузмаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилсангиз, тушларингиз ёрқин кечади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Атрофда содир бўлаётган ҳар бир воқеа-ҳодисага сергак муносабатда бўлинг. Иш жойингизда қандай юмушни адо этманг, ҳамкасбларга халал бериб қўймасликка ҳаракат қилинг. Ғийбатчи, ҳасадгўй ва кўнгли қоралар суҳбатидан нарироқ юринг. Ўзингиз ҳақингизда улар миш-миш тарқатиб юрганидан хабар топсангиз ҳам очиқчасига кураша кўрманг. Хуфиёна курашнинг нафи ҳам, таъсири ҳам кучлироқ ва кўпроқ бўлади. Кечқурун ёлғиз қолиб яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларни хомчўт қилишни унутманг. Бу тўғри хулосалар чиқаришда ёрдам беради.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
11 ноябр куни ниҳоят енгил тортасиз. Чуқур-чуқур нафас ола бошлайсиз. Сабаби, муаммолар, тушкунликлар ортда қолди. Шунинг ўзи ҳам янада фаол бўлишга, кўпроқ ишлашга ундаши тайин. Муҳаббатда ҳам ҳақиқий қаҳрамонга айланасиз. Айниқса, оила қурмаганлар бўлғуси бахтининг олдида Алпомиш рамзи сифатида юз кўрсатишлари муҳаббат пойдевори илгаригидан-да мустаҳкамроқ бўлишини таъминлайди. Кечқурун шахсий иш билан қўшни шаҳар ёки туманга бориб келишингиз кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар жиддий огоҳлантиради. Атрофингиздагиларнинг ҳаммаси ҳам сизга чин дўст эмас. Шунинг учун дўстларни, танишларни ими-жимида қайта синов ва назоратдан ўтказинг. Ана унда чин дўстликка арзимайдиганларни аниқлайсиз-у, келгусида улар билан муносабатларга нуқта қўя қоласиз. Шахсий сирларингизни ҳеч кимга айтманг. Организмингизга жиддий хасталиклар хавф солмайди. Бироқ эҳтиёткорлик ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
11 ноябрда эрталабдан атрофдагилар билан мулоқотларингиз ҳадеганда яхшилана қолмайди. Кайфият ҳам хуш эмас. Нима қилса бўлади? Албатта ёлғиз қолиш керак. Бундай лаҳзаларда ишни ҳам маълум муддат йиғиштириб қўйиб, ўз дунёнгизга кириб олинг ва руҳингизни кўтариш пайида бўлинг. Кун давомида шахсий ҳаётингизни мустаҳкамлаш йўлида тер тўкинг. Ҳаёт учун қанча тер тўкса арзийди. Соғлиғингизни эҳтиётланг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Ақлий меҳнат кишилари учун 11 ноябр оғир кечиши эҳтимолдан холи эмас. Омад манзили ҳам ҳадеганда кўрина қолмайди. Бардошли бўлишингизга тўғри келади. Аммо молиявий масалада омадингиз чопади. Қийинчиликларсиз пулингизни кўпайтира оласиз. Башарти ортиқча вазндан қийналиб юрган бўлсангиз, кечқурун спортзалга боринг ва гимнастик машқлар билан шуғулланинг. Бу саломатлик учун ҳам кони фойда.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Пентагон АҚШнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини яна бир бор эслатди
G7 давлатлари Афғонистоннинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашувига ёрдам беради
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Ўзбекистон Республикасининг янги мудофаа вазири тайинланди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди