21:10 / 11.11.2017
9 875

Мунажжимлар башорати: 12 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 12 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар яқин ўтмишда уддалай олмай ташлаб отган ишларингиз бўлса, бугун дам олиш кунидан фойдаланиб уларни ниҳоясига етказинг. Бунинг учун сизда куч ҳам, имконият ҳам етарли. Муҳаббатда ҳис-туйғуларни жиловлай билишингиз, ҳар сонияда интуицияга, яъни, ички овозга бўйсунишингиз зарур бўлади. Кечқурун пул билан боғлиқ ёқимли хабар эшитишингиз мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Синалмаган одамларнинг бўлар-бўлмас маслаҳатига учиб панд еб қолишдан сақланинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
12 ноябр куни қандай муаммони ижобий ҳал этиш учун киришсангиз, уддасидан албатта чиқасиз. Сизда куч ҳам, шижоат ва бардош ҳам рекорд даражада. Тушдан кейин қалбингиз янада дилгирлашиши натижасидами, ишқилиб, одамларни юзига қараб қандайлигини илғаб ола бошлайсиз. Серқатнов йўлларда фаолликни ҳаддан ошириш, сергакларча иш тутмаслик жиддий жароҳатларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Бугун олис сафарга чиқиш муваффақиятсизлик келтиради.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун тинч, хотиржам ҳаёт тарзини ташкил этинг. Жанжаллар, баҳслардан нари бўлинг. Арзимас кўринган майда ишларни муваффақиятли якунлаш ҳам сизга моддий манфаат келтириши мумкин. Саломатликни мустаҳкамлаш, аёллар ва қизлар учун гўзаллик салонига бориш, янги кийимлар сотиб олиш омадли ва хайрли кечади. Пул масаласида сира хавотир олманг. Кечқурун пулнинг ўзи сизни қидириб келади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
12 ноябрда уй, рўзғор, фарзандлар тарбияси билан банд бўлишингиз кутилади. Бу эртанги кун учун янги куч йиғишингизда фойда беради албатта. Муҳаббатда эса вазиятни шошилтирмасангиз, омад сиз томонда бўлади. Аниқроғи, бу оила қурмаганларга тааллуқли десак, муболаға бўлмайди. Кун давомида кузатувчанликни сусайтирманг. Ҳар бир билмасдан йўл қўйилган хато жиддий кўнгилсизликларга олиб келишини унутманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун юлдузлар ҳаётингизда буткул янги босқич бошланишини уқтиришмоқда. Янги уйга кўчиб ўтиш, касбни ўзгартириш, оиласиз бўлсангиз, кимнидир қаттиқ севиб қолишингиз худди шу янги босқичнинг реал кўриниши ҳисобланади. Ўзингизни қўлга олган ҳолда бахт, омад, зафар пиллапояларидан аста-секинлик билан юқорилайверинг. Кечқурун дўстларингиздан бири сизга жуда қимматли маслаҳат бериши кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
12 ноябр куни юмуш бажаришда ҳам, бирор муаммони бартараф этиш жараёнида ҳам эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Гарчи ҳар жабҳада биринчи бўлиш истаги зўр келса-да, вақтни шошилтирманг. Тадбиркор бўлсангиз, янги шартномаларга имзо қўйиш ва келишувлардан воз кечинг. Кечқурун эса фирибгар, иккиюзламачилардан сақланишингизга тўғри келади. Кўчага чиққанда ҳам пул тўла катмонни қўлингизда ушлаган ҳолда қадам босинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, атмосферада давом этаётган магнит бўронларини ҳисобга олган ҳолда иш тутинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Шахсий ҳаётда ҳам, кўчада ҳам атрофингиздагиларнинг меҳрига, ҳурмат-эътиборига сазовор бўласиз. Ишларингиз бароридан келиб кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Фақат тушдан сўнг дўкондан нокерак буюмни харид қилиб қўйиб асабийлашишингиз мумкин. Кечқурун дўстлар, қариндош-уруғлар билан телефон орқали суҳбатлар кутади. Сизга янги иш таклиф этишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оила қурмаганларни эса кечқурун романтика кутади. Гулдаста сотиб олишни унутиб қўйманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
12 ноябрда ажойиб бир инсонга қайсидир муаммони ҳал этиб беришни ваъда қилганингизни эсланг ва ваъдангизнинг устидан чиқинг. Тижорат билан шуғулланувчилар биринчи навбатда тажрибага эътибор қаратсинлар. Бугунги кунингиз пул топиш учун худди шу тажрибани талаб қилади. Шахсий ҳаётингизда тинчлик, аҳиллик ва гармония ҳукм суради. Кечқурун тоза ҳаводан нафас олиб узоқ муддат сайр қилишингиз тавсия этилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Иш бажариш, муаммоларни ижобий ҳал этиш учун жиддий халал бераётганлардан ўзингизни олиб қочинг. Уларнинг ўзи ҳам, маслаҳатлари ҳам сизга фойда бермайди. Муҳаббатда барча сирларингизни жуфтингиз ёки танлаганингиздан бўлак ҳеч ким билмаслигига эришинг. Кечқурун йога ва нафас машқлари билан шуғулланинг, дам олинг. Молиявий аҳволингиз ҳам айни кечқурун яхшиланади. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек асранг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
12 ноябр куни муваффақиятсизлик сизни бир неча ўнлаб километр наридан айланиб ўтади. Демак, сиз омадлисиз. Тез орада руҳан завқ берувчи машғулотлар ҳам топила қолади. Қай ишга қўл урманг, муваффақиятли якунлайсиз. Бу қайғу, ғам каби бахт кушандаларини нари ҳайдаб солади. Кечқурунга бориб молиявий манфаат билан боғлиқ бир иш ёдингизга тушади. Уни ҳам ўз фойдангизга ҳал этасиз. Бир сўз билан айтганда, 12 ноябр фақат сизнинг кунингиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ташқарида қуёш нур сочмаслиги мумкин. Шунинг учун бардошни, ирода кучини ишга солинг-у, астойдил, беармон тер тўкинг. Натижасини жуда қисқа фурсатда ўзингиз кўрасиз. Баъзилар эътиборсизлиги сабаб бўлиб катта пул йўқотишлари мумкин. Кечқурун янги танишувлар кутади. Оила қурмаган бўлсангиз, дўппини осмонга отаверинг. Бугун танлаганингиз жуда бўлмаганда оқ «Волга»да ташриф буюради.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
12 ноябр куни олдин ёши улуғ, хаста қариндошлар ҳолидан хабар олинг, ўтган яқинларингизни ёдга олиб, уларнинг ҳақига дуолар ўқинг. Шахсий ҳаётингиз бугун гармония таъсирида бўлади. Агар илгари деярли тез-тез жуфтингиз билан жанжаллашиб қолаверган бўлсангиз, бугун у кўнгилсизликлар содир бўлмайди. Саломатлигингизни назоратдан ўтказиб қўйинг. Кечқурун варикоз безовта қилиб ўтиши мумкин. Эҳтиётингизни қилиб, зарур муолажаларни олсангиз ҳам зиён бўлмайди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 12 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?