23:02 / 14.11.2017
9 225

Мунажжимлар башорати: 2017 йил 15 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Мунажжимлар башорати: 2017 йил 15 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?
Бугунги кунингиз алдовлар, саргузаштларга бой бўлиши кутилади. Бошингиздан ўтказадиган воқеаларнинг аксарияти сизнинг фойдангизга эмас, зиёнингизга ишлайди. Шунинг учун эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Кайфиятингизнинг гоҳ яхши, гоҳ ёмон тарафга ўзгариши ишда ҳам салбий натижалар ҳадя этиши ҳеч гап эмас. Миянгиздан ёмон хаёлларни ҳайдаб солинг, шунда тўсиқларни енгиб ўтиш осон кечади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказишингиз тавсия этилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
15 ноябрда руҳан тайёр бўлмасангиз, бирор соҳада қатъий қарорлар чиқаришга шошилманг. Акс ҳолда бунинг оқибати яхшилик билан тугамайди. Тижоратчилар, хорижда ишлайдиганлар учун бугунги кун жуда сердаромад ва хайрли кечади. Муҳаббатда эса рашк ва эмоцияларни бир четга сурган ҳолда жуфтингизга нисбатан янада илиқроқ муносабат юритинг. Кечқурун молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
15 ноябр куни бажарадиган ҳар бир ишингизга объектив муносабатда бўлинг. Кўнглингизга турли бўлар-бўлмас шубҳаларни сингдирманг. Мабодо ҳақлигингизга ишонсангиз, раҳбарият билан бемалол баҳслашаверишингиз мумкин. Эски қадрдонлардан бири сизни куннинг иккинчи ярмида сердаромад бир ишга чорлайди, албатта рози бўлинг. Кечқурун оиласизларни романтика кутади. Тунингиз ўта мароқли ўтиши тайин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кун сиз учун анча оғир ва асабий кечиши кутилмоқда. Кун бўйи уй юмушлари, кейин муолажалар олиш, ўқиш-ўрганиш кабилар билан банд бўлишингиз мумкин. Муҳаббатда кескинликка эрк берманг, жуфтингиз ёки танлаганингиз билан муносабатлар салбий томонга ўзгариши мумкин. Кечқурун танишлардан бири қўнғироқ қилиб сиз анчадан бери кутаётган хушхабарни етказади. Пулдан қийналмайсиз, аммо тежамкорлик ҳам зиён қилмайди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
15 ноябрда иллюзияга берилиб, ўз қобиғингизда қолиб кетишингиз эҳтимоли бор. Бу ҳолатингизни кўргач, ҳамкасблар, дўстлар ҳам ҳайратдан ёқа ушлаши мумкин. Реалистга айланинг, иллюзияни четга суринг. Шунда воқеа-ҳодисаларга тийрак кўз билан боқа бошлайсиз. Оиласиз бўлсангиз, сизни янги танишувлар, ёқимли учрашувлар кутиб қолади. Оилалилар эса бугун уйни кенгайтириш, таъмирлаш ва саёҳат ҳақида қайғурсалар фойдадан холи бўлмасди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Гарчи ўз ишингизни бажариб бўлсангиз-да, дангасаликка йўл қўйманг ва яқин инсонларнинг муаммоларини ҳал этишда ёрдамлашинг. Ишхонада фаол бўлсангиз, кечқурун раҳбарларингиз албатта мукофотини беради. Қарзингиз бўлса, кечгача қолмай эгаларига қайтаришингиз керак бўлади. Йўқса, яна қарзга ботасиз. Муҳаббатда оила қурмаганларни унутилмас лаҳзалар кутади. Тўй ҳам яқинлиги афсона эмас. Киссадаги пулларингизни тежаб ишлатинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида саломатликни назоратда ушлашлари зарур.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
15 ноябр куни сизга ишхонада йирик бир лойиҳани ишониб топширишлари мумкин. Шунинг оқибатида ярим тунгача қолиб кетишингиз мумкин. Сира ачинманг, негаки бундай катта ишларнинг даромади ҳам шундай бўлади. Қолаверса, бундай ишлар ҳар куни ҳам учрайвермайди. Яқин ўтмишдаги хафагарчиликларни бугун ёдга олманг. Кечқурун дўстларингиз кафега таклиф қилишлари кутилади. Боринг, вақтингиз жуда мароқли ўтади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Тадбиркорлар куннинг биринчи ярмида янги ҳамкорлар, иттифоқдошлар билан танишиб, иш масаласида келишувларга эришишади. Организмингиз кейинги пайтларда анча заифлашиб қолган, буни ўзингиз ҳам пайқаган бўлсангиз керак. Шунинг учун саломатлик ҳақида жиддий ўйлаб кўрмасангиз бўлмайди. Муҳаббатда омадингиз келади. Романтика, қизиқарли суҳбатлар, сайр, кулги ва хурсандчиликлар қуршовида бўласиз. Моддий жиҳатдан бугун шикоятингиз бўлмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
15 ноябр куни мабодо оиласиз бўлсангиз-у, танлаганингиз билан муносабатларга нуқта қўйган бўлсангиз, янги танишувларга шошилманг. Бу етти ўлчаб бир кесиладиган масала эканини унутманг. Ишхонада кун мобайнида юмушларни қойиллатиб адо этасиз. Демак, яқин орада лавозимингиз ошишидан умид қилсангиз бўлади. Кечқурун хорижда ишлайдиган дўстлардан бири сизга қўнғироқ қилиши мумкин. Соғлиқ масаласини кун давомида биринчи навбатда ушланг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эрталабдан ёқимсиз ва ёлғонга қоришиқ хабар эшитишингиз эҳтимолдан холи эмас. Шуни ҳисобга олиб ақл билан қадам ташлашга ҳаракат қилинг. Иш ҳақида кўпроқ ўйлаб, тажрибали ҳамкасблар, танишлар, дўстлар ёрдамига таянинг. Муҳаббатда бугун ўта кучли эҳтирослар бахтингиз кушандасига айланиши мумкин. Босиқлик билан, туйғуларни жиловлаган ҳолда иш тутинг. Кечки пайт ўзингизни лоҳас ҳис эта бошлашингиз мумкин. Врач кўригидан ўтиб қўйсангиз зиён қилмайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
15 ноябр куни ҳар қандай чалкаш вазиятдан осон чиқиб кета олишингиз тайин бўлиб турибди. Бунинг учун кучингиз ҳам, имкониятингиз ҳам етарли. Фирмада ишласангиз, сизга янги ва катта бир ишни ишониб топширишлари мумкин. Даромади жуда зўр. Астойдил бел боғлаб ишга киришсангиз, муддатидан олдин битира оласиз. Муҳаббатда бугун омадингиз чопмайди. Характерингиздаги инсонни ўзидан нари итарувчи жиҳатларни олиб ташласангиз фақат фойда қиласиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун яқинларингизни кутилмаган совғалар, хушомад, олқишлар билан хурсанд этишингиз учун бор имкониятлардан унумли фойдаланинг. Ана шунда оилангиздаги сиз билан хафалашган яқинлар ҳам мумдек эриб, аразларни унутган бўлишарди. Кечки пайт кимдир сизга моддий жиҳатдан кўмак бериб юбориши мумкин. Тўғри дўконга жўнанг ва ўзингизга ёқадиган харидларни амалга оширинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 2017 йил 15 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?