ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз сиз ўйлаганчалик хотиржам ўтмаслиги мумкин. Бу беихтиёр руҳий тушкунлик гирдобида қолишингизда ўз аксини топади. Кун давомида янги танишувлар содир этинг, одамлар билан кўпроқ мулоқот қилинг. Чалғийсиз. Шу позициянгиз сизнинг жамиятда тутган ўрнингизни янада мустаҳкамлайди. Муҳаббатда жуфтингиз ёки танлаганингиз билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш учун хизмат қилувчи янги усул ўйлаб топинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингизни асранг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
16 ноябр куни шахсий ҳаётингизда чалкашликлар кўзга ташланиши кутилади. Ҳойнаҳой, жуфтингиз билан орангизда қандайдир тушунмовчиликлар, шубҳа-гумонлар юзага келса керак. Шу нарсалар араз ва хафагарчиликларни келтириб чиқариши мумкин. Ишхонада эса вазифангизни адо этишда ҳамкасблар ёрдамига таянманг. Муваффақиятсизликка учрайсиз. Ҳатто, энг юқори чўққини кўзлаган бўлсангиз ҳам ёлғиз ҳаракатланинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Афсуски, куннинг биринчи ярмида депрессия ҳолатлари юзага келиши мумкин. Шунинг учун атрофдагилар билан жанжаллашмасликка, келишиб яшашга ҳаракат қилинг. Молиявий масалада кутилмаганда ёқимли бурилишлар кўзга ташланади. Етти ухлаб тушингизда кўрмаган бир одам киссангизни пулга тўлатиб кетиши кутилади. Кечқурун суюкли инсонингиз билан дўкон айланиб, ажойиб харидларни амалга оширсангиз ярашади. Фақат саломатликка эҳтиёт бўлинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
16 ноябрда кунингиз хотиржамлик ва хурсандчиликда ўтиши кутилмоқда. Тўғри, кун мобайнида кимлардир асабингизга тегишга, бажараётган ишларингизни йўқ қилишга уриниб кўради. Бироқ ўзлари қазиган чуқурга ўзлари тушади, ишонинг. Бир жойда узоқ вақт туриб қолмаслик учун фаолликни оширган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Шахсий ҳаётда сизга дипломатия жуда керак бўлади. Бусиз жуфтингиз ёки танлаганингиз билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлай олмайсиз.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар режаларни амалга оширишда зинҳор шошма-шошарликка берилмаслигингизни маслаҳат беришмоқда. Вақт ранжимайди, ўзгармайди. Сизнинг асабларингиз панд бериши мумкин. Ижодкорлар гармония қуршовида ижод қилишади. Шундай асарлар яратишадики, икки баробар миқдорда гонорар олишлари турган гап иншооллоҳ. Соғлиқ масаласида интуиция сизга катта ёрдам бериши кутилади. Унинг кўмагида даволаниш усулларини врач ҳамроҳлигида ўйлаб топасиз. Молиявий муаммолар бугун сизни таъқиб этмайди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
16 ноябр куни биринчи навбатда моддий аҳволингиз сезиларли даражада яхшиланади. Мавқеингизни ошириш масаласида ҳам бир талай қулай имкониятлар пайдо бўлади. Аммо тартиб билан ҳаракат бошланг, бу каби ишлар шошма-шошарликни кечирмайди. Сергаклик ва тафаккур профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни амалга оширишда жуда асқотади. Атрофдагилар билан қизғин мулоқот ҳам сизга фақат фойда келтиради. Кечқурун саломатлигингизни яхшилаш, яхши бўлса, мустаҳкамлаш билан шуғулланинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун сизнинг кунингиз. Кайфиятингиз аъло ҳолатда кўчага чиқасиз. Иш жойингизда бажарган ишингиз сифатини юқори баҳолашади. Кун давомида қариндошлар билан орангизда ёқимсиз лаҳзалар, жанжаллар юзага келиш эҳтимоли бор. Молиявий муаммолар кечқурунга борибгина сизнинг фойдангизга ҳал бўлиши мумкин. Бугун сурункали хасталик билан оғриганлар саломатлигини жиддий назорат этишлари тавсия қилинади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
16 ноябрда ўтган кунлари бажарилмай қолган ишларни охирига етказинг, уй таъмири ёки хоналарни тартибга келтириш билан шуғулланинг. Бир сўз билан айтганда, оилавий юмушларга ҳам бир карра жиддийроқ эътибор қаратиб қўйинг. Кечқурун улкан ва эзгу ниятларингиздан бирини ҳақиқатга айлантириш йўлида муҳим қарор қабул қилишингиз кутилмоқда. Серқатнов йўлларда ҳушёрликни оширинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Тушга қадар шахсий ҳаётингизда туб бурилиш содир бўлиши мумкин. Ҳар қадамда молиявий муаммолар сизни қийнаши, ўйга толдириши, асабийлашишга мажбур этиши тайин. Бироқ билинг, бу муаммолар кечга қадар албатта ўз ечимини топади. Қайси масалада бўлмасин, юз марта ўйлаб, ундан кейингина бир қарорга келинг. Саломатлик бобида кўнгилсиз вазиятларга дуч келишингиз хавфи бор. Бу юрак қон-томир хасталиги билан боғлиқ бўлиши ҳам эҳтимолга яқин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
16 ноябр куни ўтган ойда қийнала-қийнала уддалаган ишларингиздан бири учун мукофот ва олқишларга эга бўлишингиз кутилмоқда. Раҳбарларнинг мақтовлари, эътибори фақат сизга аталади. Ички овоз муҳаббатда дуч келганингиз ёқимсиз вазиятдан чиқиб кетишда катта ёрдам беради. Ўтмиш хаёллари билан яшашдан тийилинг ва бугунги кун билан яшашга одатланинг. Бундан фақат фойда кўрасиз. Кечқурун оила қуришга улгурмаганларнинг баъзилари ҳаётида тўй маросими юз кўрсатади. Бахтли бўлинг!
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ҳаётингизни ҳар томонлама яхшилашингиз учун барча имкониятлар эшиклари очиқ. Сиздаги тезлик профессионал касб билан боғлиқ ишларни муддатидан олдин бажариб қўйишда асқотади. Муҳаббатда ҳам кенг, равон йўлларнинг барчаси сизники. Уларни ҳис эта бошлагач, ўзингиз ҳам худога шукр қиласиз. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланишлари кутилади. Бу сафар ҳам сиз учун жуда ёқимли, муваффақиятли кечади. Соғлиғингизни кун давомида назорат қилишдан тийилманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
16 ноябр куни нимани ният қилган бўлсангиз, ниятларингизга худонинг ўзи етказиши мумкин. Фақат бировлар маслаҳатига эмас, қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш тутсангиз. Ишда тезликни камайтирманг, афсусда қолишингиз мумкин. Рақобатчи ва ҳасадгўйлар доимо оёғингизга болта уришга тайёрлигини қайта-қайта эсга олинг. Балиқ буржида туғилганларнинг аксарияти бугун бош оғриғидан азобланишлари мумкин.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...