22:13 / 16.11.2017
10 963

Мунажжимлар башорати: 17 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 17 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун кунингиз хотиржам кечиши кутилади. Бошлаган ишларингиз навбати билан бароридан кела бошлайди. Аммо молиявий масалада жуда эҳтиёт бўлишингиз зарур. Айниқса, тадбиркор бўлсангиз-у, йирик лойиҳага катта пул тикишни режалаштирсангиз, эҳтиёткорлик зиён қилмайди. Ижод кишилари миясига ажойиб ғоялар қуйилиб келади. Илҳом саломатлигингизга ҳам қайсидир жиҳатдан таъсир этиши турган гап. Кечқурун оила даврасида дам олинг. Ҳаво совуқ, демак, тоза ҳаво сайрини бошқа кунга қолдириб турсангиз ҳам бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
17 ноябр куни қариндошлар, оила аъзоларингиз билан муносабатларда эҳтиёт бўлинг. Агар қайсидир қариндошингиз билан анчадан бери кўришмаган бўлсангиз, ҳеч қурса қўнғироқ қилиб ҳол сўраб қўйсангиз ҳам зиён қилмайди. Муҳаббатда реалистга айланинг, бунинг нафини кейин албатта сезасиз. Иллюзия, яқин ўтмиш хотираларини бир четга суриб қўйинг. Молиявий муаммоларни ҳал этишда эҳтиёткор бўлмасангиз, йўқотишларга юз тутишингиз турган гап.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эмоциянгизни атрофдагилардан панароқда сақланг. Агар ким биландир илгари жанжаллашгансиз-у, бугун ярашиш, муносабатларни янгитдан бошлаш ниятида бўлсангиз, бу жуда асқотади. Ишда баъзи чалкашликлар юзага келишини айтмаса, кайфиятингизни бузадиган воқеа содир бўлмайди. Фақат шу кунларда профессионал касбингиз доирасида малакангизни оширмасангиз, келажакда қоқилиб қолишингиз мумкин. Ахир, замон жуда тезлашиб бормоқда.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
17 ноябрда режаларни яна бир карра назоратдан ўтказиб олгачгина иш бошланг. Оиласиз бўлсангиз, танлаганингиз билан орангиздаги енгил ва оддий муносабатлар келгусида сизга бахт ато этишини унутманг. Куннинг иккинчи ярмида қисқа масофага хизмат юзасидан бориб келишингиз мумкин. Кечки пайт янги танишувлар кутади. Кечқурун сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг. Кундузги хуш кайфиятингиз сақланиб қолишини истасангиз, ҳис-туйғуларга қул бўлманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ишингиз шу қадар кўп бўладики, бош қашишга вақт топа олмай ҳалак бўласиз. Лекин нимани режа қилган бўлсангиз, барча режаларингиз амалга ошади. Муҳаббатда ҳаяжонли дақиқалар кўзга ташланмайди. Оиласизлар романтикадан ҳам бугунча умид қилмаганлари маъқул. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда табиатингиздаги консервативлик катта ёрдам бериши мумкин. Кечқурун катта миқдордаги пул харажатлари кутади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
17 ноябр куни яқин ўтмишда жуфти билан жанжаллашиб қолганлар, ниҳоят яраш оши устида суҳбатлашиш имконига эга бўлишади. Суҳбатингиз шу қадар мароқли ўтадики, жуфтингиз ҳайратдан ёқа ушлайди. Оммавий тадбирлар, сершовқин зиёфатлардан нари бўлинг. Ундан кўра саломатлигингизга эътибор қаратинг, спорт билан шуғулланинг, сузиш машқларини бажаринг. Кечқурун сиздан қачонлардир қарз олган одам қарзини қайтаради.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Молиявий жиҳатдан бугун муаммо бўлмаслиги кутилади. Лекин тежамкорликка амал қилмасангиз, кечқурунга бориб бировлардан қарз сўрашга мажбур бўласиз. Яқиндагина ишга жойлашганлар бугун кечга қадар бу муҳитга мослаша олмай ҳалак бўлишлари мумкин. Сабр қилишингизга тўғри келади. Агар ҳақиқатан сабр қилсангиз, келгусида ҳамкасблар ва раҳбарият олдида етарлича обрў-эътибор қозонишингиз аниқ.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
17 ноябрда чаён буржида туғилганларга пул масаласида омад кулиб боқади. Лекин сиз фаол бўлсангизгина бу омад сиз тарафда бўлиши мумкин. Шахсий ҳаётингизда танаффуслар кўзга ташланади. Бироқ барчаси фақат яхшиликка. Қизлардан айримларига бир ажойиб инсон муҳаббат изҳор қилиши ва яқин келажакда бу тўйга айланиб кетиши эҳтимолдан холи эмас. Кимдир кун давомида шахсий бизнесини муваффақиятли бошлаши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Ишхонангизда эрталабдан муваффақиятлар занжирига қўшиласиз. Бу тушгача етмай сизга ўз ижобий натижасини кўрсатади. Шахсий ҳаётингизда туб бурилиш содир бўлиши ҳам иллюзия эмас. Очиғи, пана-пастқамда қарама-қарши жинс вакили ёки вакиласи билан дон олишиб юрган бўлсангиз, жуфтингиз хабар топиши мумкин. Шу нарса туб бурилиш ясаши ҳеч гап эмас. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун ёлғиз қолинг, газли, муздек ичимликлар ичманг. Грипп орттириб олишингиз хавфи бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
17 ноябр куни ишингизда омадга эришишингиз учун кўз кўриб қулоқ эшитмаган имкониятлар пайдо бўлиши мумкин. Бундай имкониятларни етти ухлаб тушингизда кўрмагансиз, ишонинг. Кун мобайнида ҳамкасблардан бири билан сен-менга бориб қолишингиз мумкин. Кечқурун яқин дўстлар билан қўнғироқлашиб, учрашишингиз кутилади. Зарарли одатингиз бўлса, бугун ташланг, кейин хурсанд бўласиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Оила қурмаганлар бугун янги танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Шу танишув келажакда тўй билан тугаши тайинга ўхшаяпти. Фақат муносабатлар юритишда тўғрисўз ва оддий бўлинг. Йўқса, у инсонни ранжитиб қўйишингиз ҳам мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда арзимаган хатолик ҳам катта пул йўқотишингизга сабаб бўлиши ҳеч гапмас. Тижорат билан шуғулланувчиларнинг бозори бугун икки ҳисса кўпроқ даромадли бўлади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
17 ноябрда шундай одамохунлар даврасига тушиб қоласизки, бу давра сизга кейинчалик ҳар жиҳатдан ривожланиш палласини тақдим этади. Иш жойингизда раҳбарлар билан жанжаллашманг, йўқ ердан муаммо орттириб олганингиз қолади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида саломатлигини назорат этиб боришлари керак.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 17 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?