21:13 / 17.11.2017
7 870

Мунажжимлар башорати: 18 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 18 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Эрталаб уйқудан туриб нонушта қилгач, биринчи навбатда энг муҳим ишларни амалга оширинг. Шунда шуҳрат ҳам, обрў-эътибор-у пул ҳам сизники бўлади. Атрофдагилар билан мулоқот қилишга талпинмасангиз ҳам бўлади. Барибир бу мулоқотлар сизга наф бермайди. Ижодий ёндашилган ҳар қандай иш албатта кун давомида ўз мевасини беради. Олис бўладими, яқинми, сафарга чиқишдан бугунча тийила туринг. Соғлиғингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
18 ноябр куни ичингизда йиғилиб қолган аламларни кимгадир айтиб-айтиб олинг, енгил тортасиз. Шахсий ҳаётда аксинча бировни танқид қилиш, камтарликдан тийилинг. Бу сизнинг зарарингизгагина ишлаши мумкин. Ёки жуфтингиз сиз айтган гапларнинг тескарисини тушуниши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Иммунитетни кўтариб олиш пайида бўлинг. Меваларни кўпроқ истеъмол қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эрталаб негадир бўшашиб, дангасаликка эрк бера бошлашингиз кутилади. Аммо кўчага чиққанингизданоқ дангасалик, бўшашишдан асар ҳам қолмайди ва сиз яна фаоллик алангасида ёна бошлайсиз. Кун давомида омад кулиб боқиши масаласида кўплаб имкониятлар пайдо бўлади. Иложи борича уларни ўз вақтида илғашга, қўлдан чиқармасликка ҳаракат қилинг. Кечқурун оила даврасида дам олинг, сершовқин зиёфатлар, давралардан нари бўлинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
18 ноябр куни эрта тонгдан кўпроқ дам олгингиз, ёлғиз қолгингиз келаверади. Аммо атрофдагилар бунга йўл қўйишмайди. Тўғри қилишади. Бугун ишларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Оила қурмаганларга бугун ростакамига омад кулиб боқиб, орзусидаги инсонни учратишлари мумкин. Суҳбатда фақат яхши тарафларингизни кўрсатинг. Ёмон тарафингизни тўйдан кейин билиб олаверади. Соғлиқ панд бера бошласа, ими-жимида муолажалар олишни унутманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун мақсадга етиш йўлида ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўта оладиган даражада кучлисиз. Оптимистларча йўл тутинг ва олға интилаверинг. Ўзингизга ёқмайдиганлар билан камроқ мулоқот қилишга интилинг. Ундайлардан сизга ҳеч қачон наф бўлмайди. Кечқурун асабингизга салбий таъсир ўтказа бошлаган ёмон хаёллар нари кетиши учун қизиқарли китоб ўқинг. Ҳам чалғийсиз, ҳам билим доирангиз кенгая боради.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
18 ноябрда эрталабданоқ ўзингизни енгил ва бахтиёр ҳис эта бошлайсиз. Бунга тунда кўрган ширин тушлар туртки бўлиши мумкин. Ана шундай ажойиб кайфиятда бошланган иш эса фойда бермай қолмайди. Қайсидир танишингиз, яқинингиз келажакка умидсиз назар билан боқа бошласа, дарҳол ёрдамга шошилинг. Йирик лойиҳа устида ишлаётган тадбиркорлар масъулиятни янада чуқур ҳис этган ҳолда ҳаракатлар содир этишсин. Кун давомида бўш вақт топилса, спорт билан шуғулланинг ёки мириқиб дам олинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз ўта ёрқин ва сердаромад кечиши кутилмоқда. Асосий юмушларни қойиллатиб қўйгач, ният қилганингиздек нафас ростлашингиз, дам олишингиз мумкин бўлади. Кимнингдир айби билан молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлмаслиги мумкин. Аммо қайғуришга асос йўқ. Катмонингиздаги пуллар бугунги кунни ўзингиз хоҳлагандек ўтказиш учун юз марталаб етади. Шахсий ҳаётда бардошни шиор қилиб олинг, бахтингизга бахт қўшилади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
18 ноябр куни руҳан тетик бўласиз. Ҳатто йўл-йўлакай учраб қоладиган танқидий фикрларга ҳам кўз юма оласиз. Иш жойингизда обрўйингиз ҳам икки ҳисса ортади. Тежамкорлик молиявий масалада энг зарур одат ҳисобланади. Агар шундай йўл тутмасангиз, пулдан қийналиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Янги йил байрамига пул жамғариб бориш ҳам эсингиздан чиқмасин. Ғийбатчилардан нарироқ бўлинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергакликни қўлдан берманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Анчадан бери тинч, хотиржам яшашингизга жиддий халал бераётган муаммоларни биринчи навбатда гумбирлатинг. Шундай йўл тутингки, қайтиб қорасини кўрсатмасин. Бу шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Куннинг иккинчи ярмида оиласизлар ўз орзусидаги инсонни учратишлари эҳтимолга яқин. Кечки пайт баъзилар хизмат сафарига отланишлари кутилади. Кечқурун дам олиш учун вақтингиз бўлмайди. Рўзғор кемтикларини тўлдиришингизга тўғри келади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
18 ноябрда кайфиятингиз тушкун аҳволда уйқудан турасиз. Шу кайфият таъсирида ўзингизни ўта бахтсиз ҳис эта бошлайсиз. Яхшики, меҳрибонларингиз бор. Улар жуда қисқа фурсатда сизни бу жарликдан юқорига олиб чиқади. Қаранг, дунё қанчалар гўзал! Бундай жаннатга боқиб қанча ишласангиз, тер тўксангиз оз. Кун давомида руҳиятингизга яқин ишларнигина бажаринг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар парҳез масаласида врач билан маслаҳат қилишлари зарур.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз оғир бошланади, лекин қизиқарли кечади. Ишхонага боргач, бир-биридан қизиқарли суҳбатлар, ҳодисаларга гувоҳлик қиласиз. Молиявий муаммолар ҳам тушдан кейин ижобий ҳал бўлади. Энди дўконма дўкон юриб хоҳлаганча харидлар қилишингиз мумкин. Шахсий ҳаётингиз ўз ўрнида бўлади. Жанжаллар, баҳсли жараёнлар кўзга ташланмайди. Бугун уй олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
18 ноябр куни шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ барча тушунмовчиликларга жавоб топишингиз лозим. Бу масалада ҳеч кимдан, ҳатто яқинларингиздан ҳам маслаҳат сўраманг. Фақат қалб амрига бўйсунган ҳолда иш тутинг. Яқин ўтмишда шўрингизга тўкилган муҳаббат шўрвасини эсга олмаслик учун севимли хоббингизга берилишингиз керак. Кечқурун сизга кимдир ёқимли хабар етказади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 18 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?