ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ниҳоят бугун шахсий ҳаётингизда ўзингиз анчадан бери кутган танаффуслар юзага келади. Аммо бир гапни эсда сақланг. Омад фақат ҳар жиҳатдан кучлиларгагина насиб этади. Ишхонада бошқаларга ўз фикрингизни ўтказишга уринманг, бу келгусида дўстларингиз, тарафкашларингиз камайиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи ярмида бўлғуси тақдирдошини учратишлари кутилмоқда. Кечқурун дўстлар даврасида вақт ўтказасиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
19 ноябрда фақат ўзингиз қаттиқ ишонган, ҳурмат қиладиган одамлар билангина мулоқотда бўлинг. Бугун зинҳор қалб амрига қулоқ тута кўрманг, жиддий хатога йўл қўйишингиз мумкин. Тижоратчи ва тадбиркорлар янги ҳамкорлар топиши ҳамда фойдали шартномаларни имзолашлари тайин. Лекин етти ўлчаб бир кесишни ҳам унутиб қўйманг. Ҳар ҳолда сиз пул билан ишлайсиз. Кечқурун уйингизга олисдан меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Анчадан бери кўнглингиз тубида қайноқ туйғулар яширин. Бугун уларни атрофдагиларга кўз-кўзлашингиз учун имконият туғилади. Жуфтингиз ё танлаганингиз бу жараённи анчадан бери интиқ кутади. Ақлий меҳнат кишилари, ижодкорлар учун кун тўлиқлигича муваффақиятли ва хайрли кечади. Агар кун бўйи чин юракдан ишласангиз, кечқурун мўмай даромаддан умид қилаверинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
19 ноябр куни ишқий саргузаштлар учун қалбингизни кенг очиб қўйинг. Аммо бу иш жараёнида ҳам ўзига хос аҳамият касб этиши мумкин. Оила қурмаган бўлсангиз, кўнглингизда ҳукмронлик қилишга ўтиб олган шубҳа-гумонларни ҳайдаб солинг. Йўқса, турмуш қура олмай ўтиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Жамоатчилик доирасида бажарадиган ишларингиз сизга бир дунё омад олиб келади. Атрофдагилар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Кечқурун саломатликни мустаҳкамлашга ҳам эътибор қаратиб қўйсангиз, зиён қилмайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Муаммоларингиз бир талай. Бироқ уларнинг ечимини эртанги кунга қолдиришингиз тўғри эмас. Худо берган яқинларингиз, дўстларингиз бор. Улар кўмагидан фойдаланиш учун имконият ҳам етарли. Ишхонада мартабангиз ошишини хоҳласангиз, ҳар бир гапни олдин ўйлаб, кейин тилга кўчиринг. Хатога йўл қўйсангиз, фақат муаммо орттириб оласиз холос. Кечқурун ёлғиз қолиб эртанги ишлар режасини пухталасангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
19 ноябр куни ўзингизга бўлган ишончингиз янада орта бошлаганига гувоҳ бўласиз. Шу жиҳатингиз ишда жуда катта ёрдам беради. Ишни фақат пул учун эмас, руҳан завқ олиш учун ҳам адо этишингиз лозим. Тажангликка зўр беравермасангиз, кечки пайт молиявий муаммоларингиз ҳам ўз-ўзидан ижобий ҳал бўлади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кўчага иссиқ кийимда чиқишни, дориларни ўз вақтида ичишни унутмасинлар. Ғийбатчиларнинг таъқибига учрашдан сақланинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Қандай ишга қўл урманг, фақат интуицияга қулоқ тутинг. Ҳамкасблар ҳам, дўстлар ҳам иш бажаришда маслаҳати билан сизга кўмак бера олмайди. Ҳар бир одамнинг ўз фикри, ўз ички овози бор. Оила қурмаганлардан кимдир хизмат сафарига чиқиш жараёнида романтик лаҳзаларга дуч келиши кутилади. Кейинчалик бу нафақат романтика, балки буюк ҳис-туйғу эканини англаб етасиз. Кечқурун соғлиғингиз панд бера бошлаши мумкин. Олдини олинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
19 ноябрда нафақат бир ой, балки ҳаётингиз давомида сизни тарк этмаган хатоларни йўққа чиқаринг. Бусиз олдинга юришингиз борган сари қийинлашаверади. Бу асосан шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Худбинлик табиатингизга хос. Юқоридаги ишни амалга оширсангиз, бу одатдан ҳам халос бўласиз. Кечқурун энг яқин дўстлардан бири қўнғироқ қилиши мумкин. Бу қўнғироқ ростакамига кайфиятингизни кўтариб юборади, ишонинг. Овқатланиш режимини бузманг, ортиқча вазн одамга фақат зиён етказади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Эрталабдан негадир ишни нимадан бошлашни била олмай ҳалак бўлишингиз мумкин. Бундай лаҳзаларда қалбингизга мурожаат этишингиз керак. У сизга дарҳол тўғри йўлни кўрсатади. Кун давомида кўплаб ёқимли хабарлар эшитишингиз кутилади. Куннинг иккинчи ярмида сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишади. Бу ишдан хабар топгач, ҳайратдан ёрилай дейсиз албатта. Серқатнов йўлларда ҳаракатланиш, кесиб ўтишга тўғри келса, ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Жиддий жароҳат олишингиз хавфи бор.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
19 ноябр куни шахсий ҳаётда ёқимли лаҳзалар ошно бўлади. Жуфтингиз билан орангизда ҳайратланса арзирли кичик суҳбат пайдо бўлади. Бу муносабатлар янада мустаҳкамланишида катта аҳамият касб этади. Ишхонангизда ҳам аҳиллик қуршовида бўлишингиз кутилмоқда. Айримлар кўча овқатидан заҳарланиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди. Шунинг учун кўчада иложи борича овқатланманг. Бугун тунда ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келишини юлдузлар башорат қилган.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Шахсий ҳаётда инжиқликлар, тажангликни қувиб солмасангиз, жиддий муаммоларга рўбарў бўлишингиз тайин. Жуфтингиз билан келишган, бир-бирингизни тушунган ҳолда яшашни ўрганинг. Оила ҳам бир давлатдек гап. Давлат аҳли эса доимо тинч, фаровон, аҳилликда, хотиржамликда умр кечириши зарур. Кечқурун хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор. Шу сафар моддий аҳволингизни ҳам яхшилаб қўйиши турган гап.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
19 ноябр куни оиласизлар хурсанд бўлишса ярашади. Ҳаётингизда орзуингиздаги инсон ниҳоят пайдо бўлади. Уни кўрибоқ қалбингизда муҳаббат туйғуси жўш ура бошлайди. Ижодкорлар, касби адабиёт, мусиқа билан боғлиқ дўстларимиз учун 19 ноябр муваффақиятли кечади. Саломатликни мустаҳкамлаш ниятида амалга ошириладиган барча амаллар фақат фойда беради. Аммо организмингизни жисмоний зўриқишга мажбур этманг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
Такер Карлсон: Зеленский ўз муддатини ўтаб бўлган ва ҳокимиятда қолишда давом этмоқда
Россия армиясининг «Жануб» қўшинлар гуруҳи қўмондони лавозимидан четлатилди
Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси ёнида отишма юз берди
Тайваннинг собиқ президенти Украина борасида кутилмаган баёнот берди